O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.84K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
159 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#топшириқлар_ижроси

📖 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов раҳбарлигида жорий йилнинг 24 август куни ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

📝 Ўтказилган йиғилиш топшириқларига биноан бугун Ўрта Чирчиқ туманида ҳар бир ота-онадан сўровномани тўлдириш ишлари бошланди.

📜Тайёрланган махсус сўровномаларга ота-оналар мактаб биносига келиб, ўз овозлари билан иштирок этишмоқда.

📌Тумандаги барча мактаб биноларида ота-оналар учун шароитлар карантин қоидаларига биноан яратилган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#топшириқлар_ижроси

Жорий йилнинг 28 август куни Президентимиз раҳбарлигида «Умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишлари тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хатамжон Кетмонов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Акмал Умаралиев, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари Фарход Султоновлар тумандаги 51-мактабда бўлди.

📝Хатамжон Кетмонов бошчилигида ишчи гуруҳи мактабда пандемия шароитида анъанавий ва онлайн дарс жараёнлари билан яқиндан танишиб, мактаб маъмурияти ва педагогик жамоага тегишли тавсиларни берди.

📌Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, туманда 62 та мактаб бўлиб, 4 та мактабда 7 сентябрдан, 32 та мактабда 14 сентябрдан анъанавий таълим жараёнлари бошланган.

@urta_chirchiq_hokimligi
#топшириқлар_ижроси

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 28 октябр куни ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоатларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

🏚Ишчи гуруҳ таркиби Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилот вакилларидан иборат бўлиб, ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида кеча ва бугун тумандаги 61 та бўш турган биноларни аниқланди. Аниқланланган объектларнинг 33 таси давлат объектларини ташкил этди.

🏭Ушбу объектлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади. Натижада эса қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ошишига сабаб бўлади.

@urta_chirchiq_hokimligi
#топшириқлар_ижроси #Ўрта_Чирчиқ

Бўш бинолар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади

📌Президент раҳбарлигида ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоотларни хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.

🏚 Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилотлар вакилларидан иборат бўлган ишчи гуруҳнинг ўрганишлари натижасида туманда 61 та бўш турган бинолар аниқланди. Аниқланланган объектларнинг 33 таси давлат объектларини ташкил этди.

🏭Ушбу объектлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилади. Натижада қўшимча иш ўринлари яратилиб, ишлаб чиқариш ҳажми ошишига сабаб бўлади.

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#топшириқлар_ижроси

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 28 октябр куни ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоатларни хатловдан ўтказиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган эди.

🏚Ишчи гуруҳ таркиби Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилот вакилларидан иборат бўлиб, ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида ҳозирга қадар тумандаги 300 дан ортиқ бўш ва самарасиз турган бино-иншоотлар хатловдан ўтказилди.

@urta_chirchiq_hokimligi