O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.23K subscribers
27.8K photos
3.1K videos
154 files
8.82K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#пресс_тур

Ўрта Чирчиқ туманида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди

Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги "Гулобод", "Бургалик", "Файзобод" ва "Аранши" маҳаллаларида журналист ва оммавий ахборот воситалари ходимлари учун пресс-тур бўлиб ўтди.

Пресс-тур давомида журналистлар "Гулобод" маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Абдуҳолиқ Ражабов хонадонида, "Бургалик" маҳалласидаги саватчилар Ойбек Сотволдиев ва Ағзам Бекназаров хонадонларида, "Файзобод" маҳалласидаги 106 ёшли онахон Саида ая Казакбаева хонадонида ва "Аранши" маҳалласида Умар Камолов хонадонидаги иссиқхоналарда бўлдилар.

Шунингдек, журналистлар давлат раҳбари ташаббуси билан жорий этилган маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

Ўрта Чирчиқ туманида пресс-тур ўтказилди

Бугун Ўрта Чирчиқ туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ижтимоий соҳаларга бағишланган пресс-тур ташкил қилинди.

Унда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати, "Машъал" ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти, "Тошкент ҳақиқати" газетаси, "Ёшлар кундалиги" жамоаси вакиллари, "Нишон 24" сайти мухбирлари, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ҳамда "Нурафшон" телеканали журналистлари иштирок этдилар.

Илк манзил тумандаги 16-сонли умумтаълим мактаби бўлди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

Туманда ташкил қилинган пресс-турнинг илк манзили 16-сонли умумтаълим мактаби биноси бўлди. Журналистлар бу ерда ўқувчиларнинг ёзги таътил вақтидаги бўш вақтларидан унумли фойдаланишлари ва ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун ташкил қилинган соғломлаштириш майдончаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Мазкур майдончага 135 нафар ўқувчилар қамраб олинган бўлиб, 10 нафар педагоглар томонидан рақс, бадиий гимнастика, стол тенниси, мусиқа, таеквондо, спорт, қўл меҳнати тўгараклари, акт саводхонлиги, роботехника, хўр жамоаси, чолғу асбобларини ўргатиш ҳамда тасвирий санъат каби бир-биридан қизиқарли бўлган тўгараклар ташкил қилинган.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

Пресс-тур давомида аҳолига ун тарқатилди

Ўрта Чирчиқ туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил қилинган пресс-тур давомида туман ҳокими Ихтиёр Касимов бошчилигида, туман прокурори Аброр Арипов ҳамроҳлигида 1-сектор ҳудудидаги 14 та маҳаллага ун тарқатилди.

Ун маҳсулоти "Ўчоқли", "Бунёдкор", "Шоликор", "Мустақиллик", "Фаровон", "Ким Пен Хва", "Йўнғичқоли", "Гулобод", "Янги турмуш", "Сайдовул бахт", "Бойқўрғон", "Оқ ота", "Машъал", "Кўкмўйин" маҳаллаларида истиқомад қилувчи "Темир дафтар"да рўйхатда турадиган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 1-, 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда ногирон фарзандли 16 та оиланинг 67 нафар аъзоларига берилди. Яъни, ҳар бир оила аъзоси учун 20 килограммдан тарқатилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган пресс-турнинг кейинги манзили тумандаги "Ўзбекистон" ҳудудида жойлашган "Маматкарим Дилшоджон" фермер хўжалиги бўлди.

Мазкур фермер хўжаликнинг ер майдони 58 гектарни ташкил қилиб, ҳозирда етиштирилган ғалла ҳосилидан 17 гектари ўриб олинди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборини тортган жиҳат шу бўлдики, 1 гектарлик майдондан олинадиган ҳосилдорлик 68 сентнерни ташкил қилмоқда. Яъни, фермер шартнома режасига кўра 197 тонна ҳосил олиши режалаштирилган бўлса, режадан икки баробар ортиғи билан натижага эришиш кутилмоқда.

Дала майдони бўйлаб Германиянинг "Класс" маркали 2 та комбайни ғалла ҳосилини ўриб юрганини кўриш мумкин.

5/17-отряд раҳбари Умид Муродовнинг таъкидлашича, бу йилги терим ишлари ўтган йилгига нисбатан бир ҳафта илгари бошланган ҳамда ҳосилдорлик ҳам унумли даражада.

Ғалла ҳосили йиғиб-ўриб олингач, бўшаб қолган ер майдонининг 40 фоизи яъни 20 гектари эҳтиёжманд фуқароларга фойдаланиш учун берилиши кўзда тутилган.

👉Бизнинг канал👈
#пресс_тур

Пресс-турда журналистлар ҳунармандлар фаолияти билан қизиқди

Ўрта Чирчиқ туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ташкил қилинган пресс-тур якуни аввалида журналистлар тумандаги ҳунарманд, тадбиркорлар фаолияти билан қизиқишди.

Ўрта Чирчиқ туманида бугунги кунда 2800 нафардан ортиқ тадбиркор фаолият юритаётган бўлса, улардан 1200 нафарини яъни 45 фоизини хотин-қизлар ташкил қилади. Туман тадбиркорлари томонидан тайёрланаётган маҳсулотларнинг 38.7 фоизи қўшни давлатларга, хорижга экспорт қилинмоқда.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#пресс_тур

✔️Ўрта Чирчиқ тумани "Акмал Икромов" ҳудудидаги пиллакорларнинг 3-4-мавсум такрорий пилла етиштириш ва қабул қилиш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича пресс-тур бўлиб ўтди.

📌Унда журналистлар пилланинг биринчи мавсумида олинган ҳосил ҳамда эндиликда кутилаётган натижалар тўғрисидаги саволларга соҳа мутаххассисларидан батафсил жавоб олдилар.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани "Янги
турмуш" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Бизнес Ал-Борий" фермер хўжалигида журналист ва блогерлар учун "Қулупнай сайли" деб номланган пресс-тур ўтказилди. 3-Май ~ Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан, туман ҳокими томонидан пресс-тур қатнашчиларига эсдалик совғалари тарқатилди.

@Nurafshon_Uz ҳақида энг тезкор маълумотлар канали
https://telegram.me/+I4l1ctfQMPAzYTEy