O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.38K subscribers
28.3K photos
3.18K videos
155 files
8.99K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

Сардор Деҳқонбоев - синовларда синмаган тақдир

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани "Усмон ота" маҳалласида яшовчи Сардор Деҳқонбоев 1975 йил йил туғилган. 4-синфда ўқиб юрган пайтларда бахтсиз ҳолат юз бериб, оёқларидан ажраб қолди. Аммо қаҳрамонимиз ҳаёт қийинчиликлари олдида синиб қолмади. Тикувчиликни ёшлигидан қизиқиб ўрганиб, шу касбнинг устасига айланди. Шу касбнинг орқасидан 3 нафар фарзандини тарбиялаб, катта қилди.

👉Батафсил👉Журналист Муножат Валиева ва тасвирчи Дилшод Мамажоновларнинг "Renesans" телеканали учун тайёрлаган махсус лавҳасида

🌐https://youtu.be/KaFyt9LlicI

@urta_chirchiq_hokimligi
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

Ёшлардан-ёшларга меҳр!

🎁3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда.

🛍Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши, умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ҳамда сардорлари "Ёшлардан-ёшларга меҳр!" акцияси доирасида 124-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчилар учун турли хайрия ва кўнгилочар дастурлар ташкил этишиб, болалар кўнглини шод этишди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

Прокурор ногиронлар ҳолидан хабар олди

🎁3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Бугун Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров томонидан 2-сектор ҳудудида яшовчи 20 нафар ногирон ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди..

📦Хусусан, "Тараққиёт" маҳалласи Салим Пўлатов кўчаси 38-уйда яшовчи Шавкат Исроилов кўрсатилаётган бундай эътибордан ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳозирги кунда хайрия тадбирлари туман миқёсида давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

Меҳр-эътибор олийжаноб фазилат

🎁3 декабр - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўрта Чирчиқ туманида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Жумладан, туман ҳокими Олимжон Нурматов томонидан ногиронлар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

📦Хусусан, "Уйғур" маҳалласида яшовчи, 1996 йил туғилган I гуруҳ ногирони Дилбар Даменова кўрсатилган бундай эътибордан ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳозирги кунда хайрия тадбирлари туман миқёсида давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ногиронларни_ҳимоя_қилиш_куни

🎞no comment | Ўрта Чирчиқ туманида ҳокимлиги томонидан "Ногиронларни ҳимоя қилиш куни" байрами муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi