O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#мурожаатнома

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Тошкент вилоят бўлинмаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномаси юзасидан Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ва 2021 йил давлат дастури лойиҳасига таклифлар юзасидан https://jamoatchilik.uz платформаси тарғиботи бўйича ахборотлари тингланди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#мурожаатнома_тарғиботи

2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари ўз марузаларида Ўзбекистион Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳар бир бандга долзарб топшириқ сифатида ёндашиш зарурлигини алоҳида қайд этишди.

Тадбирда 2-сектор раҳбари, туман прокурори С.Темиров, 2-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчиликдан иборат жами 250 нафар иштирокчи қатнашди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатнома_тарғиботи

2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”

Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектори ҳудудидаги "Янги ҳаёт" маҳалласида жойлашган Тошкент вилояти Халқ қабулхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда 1-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчиликдан иборат жами 250 нафар иштирокчи қатнашди.

🎞Батафсил юқоридаги видеолавҳада

@urta_chirchiq_hokimligi
#мурожаатнома_тарғиботи

2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”

Ўрта Чирчиқ туманидаги 27-мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари ўз марузаларида Ўзбекистион Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган устувор вазифалар ижросини ҳар бир бандга долзарб топшириқ сифатида ёндашиш зарурлигини алоҳида қайд этишди.

Тадбирда Ўрта Чирчиқ тумани жиноят ишлари суди раиси Х.Хотамов, Ўрта Чирчиқ тумани Фуқаролик ишлари суди раиси Р.Абдуазимов, 3-сектордаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари, умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари, корхона ва ташкилот ходимлари, нуронийлар, фаоллар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мурожаатнома

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ, ўттиз биринчи сессияси тўғрисида

Жорий йилнинг 20 декабр куни соат 11:00да Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги биноси ("Уйғур" маҳалласи, туман маъмурий маркази Ёшлик кўчаси 1-уй) да Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтади.

Унда туман ҳокими О.Нурматовнинг "2021 йил якунлари ва 2022 йилда мўлжалланган истиқболли режалар тўғрисида" туман аҳолисига мурожаати эшитилади.

Сессия жараёнлари туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий
саҳифалари

Web-site | www.ortachirchiq.uz
YouTube | www.youtube.com/channel/UCjpn7-G39nyd-Q7jr-1uIVw
Facebook | www.facebook.com/ortachirchiq.hokimyati
Instagram | https://www.instagram.com/admin.hokimiyat
Telegram | https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi

орқали тўғридан-тўғри кўрсатиб борилади.

Сессияда иштирок этиш истагида бўлган ОАВ вакиллари ва блогерлар +998983134882 рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати