O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.83K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
159 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#эътироф
#рағбат
#муборак_бўлсин

🏅Туман ҳокими бир гуруҳ Ўрта Чирчиқликларга «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини тантанали равишда топширмоқда.
#муборак_бўлсин
#эътироф

⚡️🏅Каноэ бўйича Ўзбекистон Миллий паралимпия терма жамоаси аъзолари, Ўрта Чирчиқлик ёш спортчилар Шерқўзиев Ҳайтмурод Баҳтиёр ўғли ва Мирзаева Шаҳноза Шокир қизи Ўзбекистон Президенти фармонига мувофиқ «Шуҳрат» медали билан мукофотландилар.

Ватандошларимизни юксак эътироф билан қутлаб, фаолиятига омад ва зафар тилаймиз!

@urta_chirchiq_hokimligi
#эътироф
#муборак_бўлсин

💐Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асосларини ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

🏅Қувонарлиси, улар орасида Ўрта Чирчиқ туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Молдабаева Насиба Кабуловна ҳам бор ва у «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.


Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#муборак_бўлсин💐

⚡️⚡️Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ бошлиғи содиқ хизматлари учун мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

Мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Султанов Анвар Абидходжаевич «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/mashal_gzt
👍18🔥3🎉2👌2