O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.86K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
157 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#мотивация
#қуёш_болалари

Ўрта Чирчиқлик Ҳилола Тўҳтамуродова "Дунё сен билан" лойиҳасига асос солган. Лойиҳа "даун" синдроми билан туғилган болаларни ҳунар орқали қўл моторикасини ривожлантириш бўлиб, унда болаларни руҳан, жисмонан ҳамда қўл моторикасини ривожлантиришнинг методлари мавжуддир.

👉Батафсил👉https://youtu.be/DgEk7drFhv4

@urta_chirchiq_hokimligi
#мотивация
#ёш_олим

Ёш геолог олим Шамшодбек Акмалов 1987 йил Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Техника фанлари бўйича фалсафа доктори. Докторантура босқичини Франциянинг Лиль илм-фан ва технологиялари университетида ўқиб қайтган. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан HIRSH индекси энг юқори ёш олимлардан бири сифатида тақдирланган.

👉Батафсил👉https://www.youtube.com/watch?v=0AAIbO9JtQk

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#мотивация

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари фаолиятини самарали қўллаб-қувватлаш мақсадида туман, шаҳарлардан 1-ўринни қўлга киритган 88 нафар ёшлар етакчиларига ташаккурнома ва 2 миллион сўм миқдордаги пул мукофотлари топшириш топшириғи берилган эди.

Куни кеча Нурафшон шаҳарда жойлашган ёшлар марказида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбир вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Бабажанов ва бошқарма бошлиғи М.Мирсултоновлар иштирокида ўтказилди.

Ўрта Чирчиқ туманидан "Саидовул-Бахт" МФЙ ёшлар етакчиси Шохиста Исроилова, "Обод" МФЙ ёшлар етакчиси Бахтигул Азатова, "Чангтепа" МФЙ ёшлар етакчиси Муаззам Валиева ҳамда "Ўртасарой" МФЙ ёшлар етакчиси Абдулҳамид Тошпўлатовлар ушбу мукофот эгасига айландилар.

Ёшлар етакчиларимизни ишдаги муваффақиятлари билан чин юракдан муборакбод этамиз!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
👏5👍4