O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.86K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
157 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#китобхонлик

Ўрта Чирчиқ тумани 9-умумий ўрта таълим мактабида “Оммавий китобхонлик ойлиги” муносабати билан 1-синф ўқувчилари билан биргаликда “Ойижоним ўқиб берган эртаклар” шиори остида китоб мутолааси тадбири ўтказилди. Китобхонлик доирасида бошланғич синф ўқувчилари биргаликда “Бўри билан етти улоқча” номли эртакни биргаликда мутолаа қилишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#китобхонлик

Ўрта Чирчиқ тумани “Бектемир” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари карантин кунларида аҳолини моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бермоқда.

Шунингдек маҳалладаги фуқароларни бўш вақтларини мазмунли ва мароқли ўтказишлари учун фуқаролар йиғинида ташкил этилган кутубхонадан, аҳолининг ёш тоифаларига қараб турли хил китобларни оилаларга етказиб берилмокда. Зероки китоб ҳар қандай вазиятда ҳам инсонга энг яқин дўстдир.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#китобхонлик

📚Давлатимиз раҳбари томонидан китобхонликни тарғиботини олиб бориш бўйича берилган топшириқлари юзасидан, Сенатор, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари Маҳмуд Тоир ташаббуси билан янги қуриб фойдаланишга топширилган Ўрта Чирчиқ тумани Ахборот кутубхона маркази фондига 100 дона китоблар ҳадя қилинди.

📖Шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази кутубхонасига ҳам китоблар жамланмасини совға қилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#китобхонлик

⚡️Ўрта Чирчиқ туманида Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

📚Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-мактабда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёш китобхон" танловининг саралаш босқичи юқори савияда ташкил этилди.

🔍Танлов давомида 62 та умумий ўрта таълим мактабларининг 300 нафарга яқин ўқувчилар 3 та шарт доирасида ўз билимларини синашди. Ғолибликни қўлга киритган ёш китобхонлар танловнинг кейинги босқичига йўлланма олишди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Китобхонлик_ҳафталиги

Китоб эзгуликка чорлайди

Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.

Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil
#китобхонлик

📚Ўрта Чирчиқ тумани 9-умумий ўрта таълим мактабида "Менинг севимли китобим" мавзусида китоб марафони тадбири ўтказилди. Марафон давомида ота-оналар ва ўқувчилар томонидан 4 миллион сўмдан ортиқ китоблар мактаб кутубхонасига тақдим этилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#китобхонлик

📚Ўрта Чирчиқ туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Фарзандимга китоб совға қиламан" шиори остида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

🗂Тадбир давомида ота-оналар, мактабнинг педагоглари ҳамда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармасининг ходимлари томонидан 235 дона китоб харид қилиниб мактаб кутубхонасига совға қилинди. Бундай китоб ярмаркалари мактаб кутубхоналарини бадиий адабиётлари билан янада бойитилишига, ўқувчи-ёшларни китобхонликка қизиқишлари ҳамда китоб мутолаа маданиятини янада оширишга сабаб бўлмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi