O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.83K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
159 files
9.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#аҳоли_бандлиги
#камбағалликни_қисқартириш

Ўрта Чирчиқ туманида коронавирус пандемияси даврида камбағалликни қисқартириш, ҳорижда ишлаб юртимизга қайтиб келган ёшлар ҳамда карантин сабабли ўз иш ўрнини йўқотган аҳолининг рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, туманда оилаларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилишга, уларнинг барқарор ва қўшимча даромад манбаига эга бўлишига, миллий ҳунармандчилик янада ривожланишига, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббуслари амалга оширилишига, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳалари рўёбга чиқишига ҳамда шу асосда аҳолининг бандлиги таъминлаш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

👬🌳Яқиндагина “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида "Фаровон" маҳалласи ҳудудидан 21 гектар ер майдони 21 нафар ёшларга ажратиб берилган бўлиб, ушбу ер майдонига дуккакли экинлар, полиз ва сабзавот экинлари экилган бўлса, “Янгийўл” маҳалласида 15 гектар ер майдонни эгаллаган 1 та ишлаб чиқариш бирлашмаси (кооперация) тузилди. Бу кооперация таркибида "Ўрта Чирчиқ Ёшлар боғи" ташкил этилиб, пандемия даврида туман меҳнат бозорида ишсиз бўлиб қолган 20 нафар ёшлар учун ажратилди.

🍉“Ким Пен Хва” маҳалласида истиқомат қилувчи Мирсаид Иномов ҳам 2016 йили тумандаги Агросаноат касб-ҳунар коллежини битирган ўшандан бери мавсумий ишлар билан шуғулланиб келади. Доимий иш жойим ва ишим йўқлиги сабабли туман Ёшлар иттифоқига мурожаат қилдим дейди, - М.Иномов. Шундан сўнг, "Фаровон" маҳалласи ҳудудидан 1 гектар ер майдони 10 йилга фойдаланишим учун ажратиб берилди. Бу ерга қовун, тарвуз, ловия экдим. Менга ажратилган ер солиқларидан озод қилинганлиги менга ҳосилдан кўпроқ даромад олишимга имкон беради. Ҳозирги кунда эккан полиз маҳсулотларим дастлабки меваларини бера бошлади.

📌Айни кунларда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолини доимий иш билан таъминлаш мақсадида, тумандаги вақтича ишсиз бўлган, кам таъминланган оилалар ҳамда ёшларга 1395 гектар ғалладан бўшаган ерлардан кузги экин учун 1 гектардан ажратиб берилмоқда. Ерни экинга тайёрлаш ва уруғ олишга имкони йўқ ёшларга ёрдам берилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#прокурор_сектори
#камбағалликни_қисқартириш

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти 2-сектори раҳбари, вилоят прокурори Салом Самадов "Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” бўйича Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

📌Учрашувда Салом Самадов туман ҳокимининг барча ўринбосарларининг пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича айни кунларда амалга оширилиши кутилаётган режалар билан танишди ҳамда уларга ўзларининг соҳалари бўйича тумандаги 1894 та камбағал оилани режа асосида камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли топшириқларни берди.

👫Шунингдек, жорий ўқув йилининг якунига кўра тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини 1861 нафар битирувчи тамомлайди. Шулардан 1487 нафари таълимни олий ўқув юртларида давом эттириш истагини билдирган. Умуман олганда, меҳнат бозорига кириб келаётган ушбу ёшлар билан ҳар бир раҳбар алоҳида тартибда шуғулланишлари бўйича ҳам вилоят прокурори С.Самадов топшириқлар берди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ
#прокурор_сектори
#камбағалликни_қисқартириш

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Тошкент вилояти 2-сектори раҳбари, вилоят прокурори Салом Самадов "Коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратишнинг “Вақтинчалик тартиби” бўйича Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

📌Учрашувда Салом Самадов туман ҳокими ўринбосарларининг пандемия шароитида камбағалликни қисқартириш бўйича айни кунларда амалга оширилиши кутилаётган режалари билан танишди ҳамда уларга ўзларининг соҳалари бўйича тумандаги 1894 та камбағал оилани режа асосида камбағалликдан чиқариш бўйича тегишли топшириқлар берди.

👫Шунингдек, жорий ўқув йилининг якунига кўра тумандаги мавжуд умумий ўрта таълим мактабларини 1861 нафар битирувчи тамомлайди. Шулардан 1487 нафари таълимни олий ўқув юртларида давом эттириш истагини билдирган. Меҳнат бозорига кириб келаётган ушбу ёшлар билан ҳар бир раҳбар алоҳида тартибда шуғулланши бўйича ҳам вилоят прокурори топшириқлар берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#камбағалликни_қисқартириш

📦Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида, жойларда сектор раҳбарлари томонидан аҳолига турли хил кўринишда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

📌Ўрта Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида камбағалликни қисқартириш, ҳорижда ишлаб юртимизга қайтиб келган ёшлар ҳамда карантин сабабли ўз иш ўрнини йўқотган аҳолининг рўйхати шакллантирилди. Туман 2-сектор раҳбари томонидан "темир дафтар"га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

🐓Жумладан, бугун 2-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалланинг “темир дафтари”га киритилган 32 та оилага туман прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан “Inter agro” МЧЖ томонидан тақдим этилган 1000 та наслли жўжалар боқиб кўпайтириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида маҳалла вакиллари орқали тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Ўрта_Чирчиқ
#камбағалликни_қисқартириш

📌Ўрта Чирчиқ тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Собиржон Темиров раҳбарлигида коронавирус пандемияси даврида камбағалликни қисқартириш, хорижда ишлаб юртимизга қайтиб келган ёшлар ҳамда карантин сабабли ўз иш ўрнини йўқотган аҳолининг рўйхати шакллантирилди.

⚡️Шунингдек, "темир дафтар"га киритилган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.

🐄Кеча 2-сектор ҳудудидаги 13 та маҳалланинг “темир дафтари”га киритилган 32 та оилага туман прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган 1000 бош наслли жўжалар парваришлаш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тарқатилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#камбағалликни_қисқартириш

📝Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 9 июн куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, шу борадаги 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтган эди. Иккинчи йўналиш ҳисобланган камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш бўйича бу йил доимий иш ўринларини қайта тиклаш, доимий ва мавсумий иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидлаб ўтган эди.

📌Шунингдек, 8 июн куни қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилувчи фаолият турлари сони 24 тадан 67 тага кўпайтирилди. Давлат раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик, томорқачиликни ривожлантириш ҳамда кооперациялар ташкил этиш бўйича бўйича топшириқлар берди. Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабаларни 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтириш таклифи билдирилди.

🌳Президент қароридан келиб чиққан ҳолда туманнинг “Янгийўл” маҳалласида 15 гектар ер майдонни эгаллаган 1 та ишлаб чиқариш бирлашмаси (кооперация) тузилиб, кооперация таркибида "Ўрта Чирчиқ Ёшлар боғи" ташкил этилиб, пандемия даврида туман меҳнат бозорида ишсиз бўлиб қолган 20 нафар ёшлар учун ажратилган эди.

🐝Куни кеча камбағалликни қисқартириш бўйича туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Асл асал барака” асаларичилик кооперацияси ташкил этилди. Кооперацияга тумандаги 25 та “темир дафтар”га киритилган ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларга 2 қути асалари умумий қиймати 2230000 сўмлик бўлган давлат субсидиялари ажратилди.

📦"Асл асал барака" асаларичилик кооперацияси раҳбари Сирожиддин Фатхуллаев таъкидлашича 25 та фуқарога ажратилган 50 қути асаларига агроном бириктирилган. Бириктирилган агроном Баходир Ғофуров кооперация аъзоларига асаларичилик бўйича тушунчаларни бериб, дастлабки даврда боқишни ўргатади. Уйига олиб кетган аъзоларга ҳам уйига бориб қараб беради. Қачонки аъзолар ўзлари боқишни ўрганиб олишсагина агроном уларга қўшимча қутилар бериб асаларини кўпайтиришни ўргатади.

📈Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари Рустам Ниязов таъкидлашича, давлат субсидияси асосида ташкил ажратилган асаларичилик кооперация тумандаги иккинчи кооперация ҳисобланади. Яқин келажакда ишсиз фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида яна бир қатор ишлар амалга оширилади.

💰"Гулистон" маҳалла фуқаролар йиғини истиқомат қилувчи Лазокат Анорқулова шу вақтгача иш билан банд эмас эди. 2 қути асалари олиб, “етти хазина”дан бирини уйида боқиб, ўзини-ўзи банд қиладиган бўлди. Унинг айтишича, ҳозирги кунда бир килограмм асалнинг нархи ўртача 70-80 минг сўмни ташкил қилишини ҳисобга олсак, яхшилаб парваришласам қўшимча даромад қилишга ҳам эга бўламан.

⚡️Умуман олганда, туманда ўзини-ўзи банд қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан режа асосида ишлар олиб борилмоқда. Йил якунига қадар эса ишсиз аҳоли қатламини доимий асосда иш билан банд қилиш керакли натижага эришиш кутилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#камбағалликни_қисқартириш

📦Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида, жойларда сектор раҳбарлари томонидан аҳолига турли хил кўринишда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

📌Жумладан халқимиз орасидаги “Камбағалга балиқ эмас, қармоқ бериш керак. Балиқни ўзи тутиб олади” деганларидек, коронавирус пандемияси даврида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан камбағалликни қисқартириш мақсадида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича тумандаги маҳаллаларнинг “темир дафтари”га киритилган оилаларига “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим этилган 4500 та наслли жўжалар боқиб кўпайтириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида маҳалла вакиллари орқали тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#камбағалликни_қисқартириш
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

“Inter agro”нинг саховати

📦Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини иш билан банд қилишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Айниқса, жойларда сектор раҳбарлари томонидан аҳолига турли хил тарзда ёрдамлар берилаётганлиги яхши самара бермоқда.

📌 Президентимизнинг “Камбағалга балиқ эмас, қармоқ бериш керак. Балиқни ўзи тутиб олади” деган фикрига амал қилиб, коронавирус пандемияси даврида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни камбағалликдан чиқариш учун “темир дафтари”га киритилган оилаларга “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти томонидан 4500 бош наслли жўжалар боқиб кўпайтириш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида тарқатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram