O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.86K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
157 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ички_туризм

🚝Жорий йилнинг 27-30 март кунлари Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 20 нафар аёлларнинг Хоразм вилоятига саётхатлари ташкил этилди. Саёхатчилар вилоятнинг Урганч ва Хива шаҳарларидаги диққатга сазовар жойлар ва тарихий объектларда бўлишди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ички_туризм

Ўқувчилар учун саёҳат ташкил этилди

📌Президентнинг 2018 йил 7 февралдаги Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий меросимиз билан таништириш, уларнинг қалбида тарихимизга бўлган қизиқиш, ҳурмат ҳиссини ошириш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор ишлар ташкил этилмоқда.

🚌Хусусан, тумандаги 59 ва 67-мактабларнинг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари 30 нафар ижодкор ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги "Адиблар ҳиёбони" ҳамда "Шаҳидлар хотираси" ҳиёбонига саёхатларини ташкил этилди. Саёхат давомида ёшлар юртимиз тинчлиги йўлида жон берган ўғлонларимиз хотирасига бағишлаб бунёд этилган “Шаҳидлар хотираси” ҳиёбонида бўлиб, хотира мақаддас туйғу эканлигини англашди. Шунингдек, "Адиблар ҳиёбони"да ўқувчиларимиз буюк шоир ва ёзувчиларимизнинг хотираси мангуга мухрланган ҳиёбонда уларнинг ижод ва ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар олишди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ички_туризм

Ўрта Чирчиқ тумани жамоатчилиги Зангиота зиёратгоҳида

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори билан тасдиқланган Дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманида ҳам бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

🚌Жумладан, бугун туман ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида жами 150 нафар корхона ва ташкилотларда фаолият олиб борувчи ишчи ходимлари учун бир кунлик Зангиота зиёратгоҳига ҳам зиёрат, ҳам саёҳат ташкил этилди.

📝Шунингдек, зиёрат давомида жонлиқ сўйилиб, “Қуръон” тиловат қилинди ва ўтганлар ҳақига дуо қилинди.

https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi