O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.85K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
158 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Сўраган_эдингиз

ФАРЗАНДИМ ИККИ ЁШГА ТЎЛМАЙ ТУРИБ МЕН ЎЗИМНИНГ ИШИМГА ҚАЙТА ОЛМАЙМАНМИ?

МУРОЖААТ МАЗМУНИ:
Фарзандим икки ёшга тўлмай туриб мен ўзимнинг ишимга қайта олмайманми?

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига биноан ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши кўрсатилган.

Ходимага унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.Бу эса қонунчиликда кўрсатилиб ўтилган.

Аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар (боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари) ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин,албатта

Яьни, уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил иш стажига ҳам қўшилади.

Болани парваришлаш таътилларининг вақти, башарти жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, кейинги ҳақ тўланадиган йиллик таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшилмайди.

Агар, сиз мазкур ҳолатда ишга чиқишга ва тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ишлашга ҳақли бўласиз. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тегишли давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига мурожаат қилишингиз керак бўлади.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Сўраган_эдингиз

Ҳовли-жойда тураман. Уйимнинг кадастр паспорти йўқолиб қолган. Ариза берганимдан сўнг кадастр органлари қанча муддатда янги кадастр паспорти беришади ?

❗️Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маъмурий регламентига асосан кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Қолган ҳолларда кўчмас мулк объектларининг тури ва майдонига қараб 3 иш кунидан 25 иш кунига қадар

Кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан) кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари агентлигининг қайта алоқа воситалари орқали фуқароларимиздан уй-жой учун субсидия олишга аризани электрон шаклда юбориш мумкинми? мазмунидаги саволлар кўпаймоқда.

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда
my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Қандай қилиб, дейсизми?

Бунинг учун қуйидаги видеоқўлланма сизга
ёрдам беради 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=uA-ouPlPmXk

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Сўраган_эдингиз

Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам олиш учун яшаш жойидаги маҳаллага
ариза берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal (Эркин Дорипов)
#Сўраган_эдингиз

Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун қаерга мурожаат қилиш лозим?

❗️Электрон рақамли имзо калитининг пароли йўқолиб қолган тақдирда, уни тиклаш учун e-imzo.uz сайти орқали паролни тиклаш бўйича мурожаат қилиш имконияти мавжуд.

Бунда, мурожаат қилинганидан сўнг белгиланган телефон рақамига электрон рақамли имзо калитининг пароли қайта юборилади.

Шунингдек, ушбу масалада ДХА 1148 телефони орқали операторга мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda