O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.86K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
157 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ_тажрибаси #Олтиўғил

Ҳозиргина Ўрта Чирчиқ туманидаги "Олтиўғил" маҳалласидан келдик. Маҳалла етакчиси Мунаваар Ҳайдаров билан бирга маҳаллани айланиб чиқдик.

Маҳаллада жойлашган 51-сонли умумтаълим мактабида ёшлар футбол ўйнаётган экан. Шу ерда маҳалланинг бир гуруҳ ёшлари билан ҳам дилдан суҳбатлашдик. Ён дафтаримга баъзи таклифларни ёзиб олдим.

Кейинги манзилда ажойиб ҳунарманд ёшлар фаолияти билан танишдик. Ёқимтой гипс ўйинчоқлари билан ички бозордан ташқари, Тожикистон ва Қозоғистонга ҳам маҳсулот чиқараётган экан. Кеч бўлишига қарамай, устахонада иш қизғин, ёш уста ва шогирдлари эртага бозорга олиб чиқиладиган маҳсулотларни тайёрлашаяпти.

Вилоятимиздаги бошқа умумтаълим мактабларининг спорт заллари ҳам кечки пайтда маҳалла ёшлари учун очиқми? Бу борадаги ўрганишларимиз давом этади.

Миразиз Мирсултонов,
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг раҳбари

✉️ Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
👍6👏2😁1