O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.38K subscribers
28.3K photos
3.18K videos
155 files
8.99K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#шошилинч
#билдириш

“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маълум қиладики, ТАШ УМГ тасарруфидаги ер ости ўта юқори босимли газ қувурида (Ўрта Чирчиқ тумани "Қайтмас" ҳудудида) авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, “Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими томонидан авария ҳолати бартараф этулгунга қадар аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларга газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Ушбу авария ҳолати муносабати билан “Тойтепа” ва "Ўртасарой" ГРСларида табиий газ билан таъминланувчи аҳоли хонадонлари сони 25600 та, улгуржи истеъмолчилар сони 590 та ва “Тойтепа” ГРСидан газ билан таъминланувчи Оҳангарон туманидаги 2000 та хонадонлар ва 19 та улгуржи газ истеъмолчиларини ташкил этади.

“Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маъмурияти
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Оҳангарон_Қоракўл
#таълим

⚡️“Оҳангарон-Қоракўл” мактаб-интернатига саралаш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди.

❇️Унда Оҳангарон, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон, Пискент, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Чиноз, Бекобод туманлари ҳамда Навоий вилоятидан келган 1500 нафарга яқин ўқувчилар ўз билимларини синаб кўришди.

📹Тўлиқ жараён "Ёшлар" телеканали лавҳасида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#топшириқлар_ижроси

📌Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида жорий йилнинг 28 октябр куни ўтказилган "Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар" дастури доирасида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги мавжуд бўш ва самарасиз турган ер ҳамда бино-иншоатларни хатловдан ўтказиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида ишчи гуруҳ тузилган эди.

🏚Ишчи гуруҳ таркиби Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масалага алоқадор корхона ҳамда ташкилот вакилларидан иборат бўлиб, ишчи гуруҳ ўрганишлари натижасида ҳозирга қадар тумандаги 300 дан ортиқ бўш ва самарасиз турган бино-иншоотлар хатловдан ўтказилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази ҳозирги кунда аҳолига 140 турдаги давлат хизматларини кўрсатиб келмоқда.

👉Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб амалга оширилаётган хизматлар ҳақида батафсил "Тошкент" телеканалининг "Т24 Интервью" кўрсатувида билиб олишингиз мумкин.

@urta_chirchiq_hokimligi
​​#Ўрта_Чирчиқ

Бола тарбияси учун ота-она жавобгар

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси аъзолари, ота-оналар, вояга етмаганлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида 5-умумтаълим мактабининг 2 нафар ўқувчиси бир-бирига етказган тан жароҳати бўйича тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

📝Йиғилишда туман адлия бўлими раҳбари Ж.Алиев, жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Б.Якуббаев, халқ таълими бўлими шуъба мудири М.Қурбонбоева, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Б.Джўраев, комиссия масъул котиби Г.Дадаматова ва инспекторлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

🗂Комиссия йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми билан 2 нафар ўқувчининг ота-оналарига нисбатан жарималар белгиланди, вояга етмаганлар профилактик назоратга олинди.

⚖️Назоратсизлик ва ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошган 5-мактаб масъулларига нисбатан халқ таълими бўлими томонидан тегишли интизомий жазо чоралари кўриладиган бўлди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#айни_дамда

Ўрта Чирчиқ тумани Тиббиёт бирлашмасида Тиббиёт ходимлари кунига бағишланган байрам тадбири бошланиш арафасида.

Табдир давомида бир гуруҳ ўз касбининг фидойиларига байрам совғаларини топшириш, тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимларни рағбатлантириш мўлжалланган.

👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Ўрта Чирчиқ туманида кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари айни қизғин паллага кириб бормоқда.

💰Жумладан туман АТБ "Агробанк" томонидан "Туркистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Туркистон янги олам” ширкатига манзилли дастур асосида 134 миллион сўмдан 90 миллион сўм кредит маблағи ажратилди.

Ушбу маблағ доирасида туман ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан 1-Туркистон кўчасидаги 11 ва 13-уйлар "Shoh prof build" масъулияти чекланган жамияти томонидан 2 та уйнинг том қисми жорий таъмирланди ва фасад қисми таъмирланиб, 6 та замонавий темир эшиклар ўрнатилди. Ҳозирги кунда уйларнинг 6 та кириш йўлагида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботлари сектори бошлиғи ўринбосари

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ тартибот органларига қарашли ташкилотларнинг юридик, молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи етакчи инспектори

—Қибрай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари

—Ўрта Чирчиқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича мутахассиси

—Паркент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 11 ноябрдан 25 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#Ўрта_Чирчиқ

“Sog`lom avlod uchun” фонди дори-дармонлар тарқатди

📌 Президентимизнинг 2017 йил 25 декабрдаги “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Sog'lom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ўрта Чирчиқ тумани “Гулистон” маҳалласидаги жами 140 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига хайрия тариқасида қиймати 14 миллион сўмлик дори-дармонлар тарқатилди.

🩺Шунингдек, фонд кўчма тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси шифокорлари пандемия шароитида аҳолининг тиббий маданиятини ошириш бўйича ҳам тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹Ўрта Чирчиқ туманининг агротуризм салоҳияти "ZO'RTV" телеканалида кенг ёритилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда

Ўрта Чирчиқ тумани Маънавият ва маърифат марказида «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» шиори остидаги тарғибот тадбирларига старт берилди.

«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғоясини ўзида мужассамлаган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда бошланиб, тадбирга келган меҳмонлар учун маънавият тарғиботчилари томонидан тайёрланган чиқишлар намойиш этилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
"Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" тадбирларига старт берилди

📌Ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш, тарғибот тадбирларини "маҳаллабай" ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиб, жойларда аҳоли билан маданий-маърифий учрашувлар ўтказилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани “Бектемир” маҳалласида тадбирларнинг дебочаси бўлиб, унда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти доценти, педагогика фанлари номзоди, ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Рўзимурод Чориев ва институт профессор ўқитувчилари, Ўзбекистон нотиқлар академияси раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов ва туман ҳокими ўринбосари Ф.Султоновлар иштирок этди.

Тадбирни очиб берган Р.Чориев ва Р.Жуманиёзовлар юртимизда амалга оширилган ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари ва дунёда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий вазият, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳусусида тўхталиб ўтишди.

❇️Туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, мактабларнинг истеъдодли ёшларининг ижод намуналари, ўқувчилар томонидан айтилган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, ёш спортчиларнинг чиқишлари ҳамда тенгдошларига тилаклари, сўнгги йилларда Ўрта Чирчиқ туманида амалга оширилган янгиланишлар акс этган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола қилиниб, аҳоли вакилларига янада кўтаринки кайфият бахш этди.

✔️Тумандаги "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" ғояси остидаги тарғибот тадбирлари "Бектемир" маҳалласидан бошланиб, қолган 64 та маҳаллаларда давом этади.

@urta_chirchiq_hokimligi