Forwarded from Hudud Inform
#Тошкент_вилояти
Ўзбекистонда картошканинг янги навлари яратилди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида энг кўп картошка етиштирилади. Хусусан, жорий йилда 2 минг гектардан 40437 тонна ҳосил олиш мўлжалланган.
Ўрта Чирчиқ туманининг Бектемир маҳалласидаги “GS-BIO” масъулияти чекланган жамияти хориждан келтирилаётган картошкаларнинг янги тезпишар навларини яратиш бўйича фаолиятини бошлади.
Мазкур жамият мутахассислари томонидан Жанубий Кореянинг INVITRO биотехнологик инновацион тизими асосида шу кунгача четдан олиб келинаётган “Santo”, “Picasso”, “Navskiy” картошка навларининг уруғлари маҳаллийлаштирилди. Жорий йилда ана шундай усулда 5 миллион дона уруғлик етиштириш мўлжалланаётган бўлса, кейинги йили 50 минг тонна, 2023 йилга бориб эса 500 минг тонна ишлаб чиқарилади.
– Лойиҳага 5 миллион АҚШ доллари миқдорида хориж инвестицияси жалб қилинган бўлиб, унинг 100 минг АҚШ долларига корхона лабораторияси учун хориждан асбоб-ускуналар олиб келинган, – дейди “GS-BIO” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Боситхон Абдуфатахов. – Айни пайтда лабораторияда 10 нафар ходим ишлаётган бўлса, бизга ажратилган 5 гектар майдонда иссиқхона комплекси ва уруғлик картошкани сақлаш учун омборхона қуриб битказилгач, яна 100 та иш ўрни яратилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда ҳудудда ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин сифатида картошка етиштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда вилоятда жами 18 минг гектар майдонга картошка экиш белгиланган бўлиб, унинг 6 минг гектари асосий майдонга, 12 минг гектари эса ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин сифатида экилади. Йил якунида жами майдонлардан 533,3 минг тонна, такрорий майдонлардан эса 244 минг тонна картошка олиш режалаштирилган. Агар бу кўрсаткичларни ўтган йилга нисбатан таққосласак, 59 фоизга кўп эканлиги маълум бўлади. Бунинг сабаби пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашдир.
Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри
🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.
📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.
🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.
📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.
🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram