O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.92K subscribers
30.9K photos
3.55K videos
157 files
9.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#пресс_тур

Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган пресс-турнинг кейинги манзили тумандаги "Ўзбекистон" ҳудудида жойлашган "Маматкарим Дилшоджон" фермер хўжалиги бўлди.

Мазкур фермер хўжаликнинг ер майдони 58 гектарни ташкил қилиб, ҳозирда етиштирилган ғалла ҳосилидан 17 гектари ўриб олинди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг эътиборини тортган жиҳат шу бўлдики, 1 гектарлик майдондан олинадиган ҳосилдорлик 68 сентнерни ташкил қилмоқда. Яъни, фермер шартнома режасига кўра 197 тонна ҳосил олиши режалаштирилган бўлса, режадан икки баробар ортиғи билан натижага эришиш кутилмоқда.

Дала майдони бўйлаб Германиянинг "Класс" маркали 2 та комбайни ғалла ҳосилини ўриб юрганини кўриш мумкин.

5/17-отряд раҳбари Умид Муродовнинг таъкидлашича, бу йилги терим ишлари ўтган йилгига нисбатан бир ҳафта илгари бошланган ҳамда ҳосилдорлик ҳам унумли даражада.

Ғалла ҳосили йиғиб-ўриб олингач, бўшаб қолган ер майдонининг 40 фоизи яъни 20 гектари эҳтиёжманд фуқароларга фойдаланиш учун берилиши кўзда тутилган.

👉Бизнинг канал👈
👍3
Туманимиз пилла режасини муваффақиятли бажарди

🐛Тошкент вилоятидан 2022 йил пилла хом-ашёси ҳосили учун белгиланган 136 тонна шартномавий режани Ўрта Чирчиқ тумани 137,4 тонна яъни 101,3 фоизлик юқори натижа билан топширди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
👍5
Инсон қадри учун..

Кўзи ожиз фуқароларга овозли танометрлар тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилаётган тиббий ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш чора тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5217 сонли қарорига асосан, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими И.Касимов бошчилигида, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосари А.Хонтўраев, Тиббий ижтимоий мослашув маркази раҳбари Г.Авдинова ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Мирзасаидовалар иштирокида 20 нафар 1-гуруҳ кўзи ожиз ногиронларга овозли танометрлар тарқатилди.


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
👍4
Toshkent viloyatida o‘tkazilayotgan Hamkorlikdagi qo‘mondonlik-shtab o‘quv mashqidan fotolavhalar

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram