#ички_туризм
Ўқувчилар учун саёҳат ташкил этилди
📌Президентнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларимиз қолдирган маънавий-маданий меросимиз билан таништириш, уларнинг қалбида тарихимизга бўлган қизиқиш, ҳурмат ҳиссини ошириш мақсадида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор ишлар ташкил этилмоқда.
🚌Хусусан, тумандаги 59 ва 67-мактабларнинг ижодий маданий масалалар бўйича тарғиботчилари 30 нафар ижодкор ўқувчиларни Тошкент шаҳридаги "Адиблар ҳиёбони" ҳамда "Шаҳидлар хотираси" ҳиёбонига саёхатларини ташкил этилди. Саёхат давомида ёшлар юртимиз тинчлиги йўлида жон берган ўғлонларимиз хотирасига бағишлаб бунёд этилган “Шаҳидлар хотираси” ҳиёбонида бўлиб, хотира мақаддас туйғу эканлигини англашди. Шунингдек, "Адиблар ҳиёбони"да ўқувчиларимиз буюк шоир ва ёзувчиларимизнинг хотираси мангуга мухрланган ҳиёбонда уларнинг ижод ва ҳаёт йўллари ҳақида маълумотлар олишди.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Ўрта Чирчиқ тумани "Фаровон" маҳалласидаги касб-ҳунар мактабида ўқишга келмаётган ўқувчиларни таълимга жалб қилиш ва ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарлик масаласи муҳокама қилиниб, кўриб чиқилди.
Йиғилишда туман ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссия, Ўрта Чирчиқ тумани ва Нурафшон шаҳар Ички ишлар бўлимлари инспекторлари, фуқаролар йиғинлари ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда жами 22 нафар вояга етмаган ўқувчиларни таълимга жалб қилиниши чоралари кўрилиб, Ички ишлар бўлими томонидан ота-оналарга жарима чоралари кўрилиши белгиланди ҳамда профилактик назоратга олинди. Шунингдек, касб-ҳунар мактабининг 2 нафар ўқувчиларининг ота-оналари аризасига кўра, академик таътил берилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси

Forwarded from Toshkent mash’ali - Тошкент машъали🔥
#танлов
Иқтидорлимисиз?
Қобилиятингизни намоён этишни истайсизми?
Бу имконият - Сиз учун!
Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ва қатор ҳамкор ташкилотлар 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида «Ватан тараққиётига менинг ҳиссам» танловини эълон қилади.
Танлов:
🎨Тасвирий ва амалий санъат;
📝Адабиёт ва публицистика;
🎙Миллий мақом ва миллий эстрада
йўналишларида ўтказилади.
Танловга аризалар 2021 йил 15 ноябргача Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий (туман ва шаҳар) бўлинмаларида қабул қилинади.
☝️Ватан тараққиётига иқтидорингиз билан ҳисса қўшинг!
Республика Маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ тумани бўлинмаси
Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt

Болалар спортига эътибор
🏫Бугун Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 41-мактабда тадбиркор Амирбек ота Сапаров томонидан қурилган футбол майдончасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими мутасаддилари, "Кўкмўйин" маҳалласи фаоллари, мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
⚽️Футбол майдончасининг очилиш маросимида ўқувчилар томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар, жозибали рақслар, ёд олган шеърлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, футбол майдончасида маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчиларининг "Ёшлик" ва "Дўстлик" жамоалари ўртасида футбол мусобақаси ҳам ташкил этилди.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi