O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.54K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлида

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Ким Пен Хва чорва" фермер хўжалигини бориб кўрди.

Юлия Сергеева раҳбарлик қилаётган фермер хўжалиги наслли қорамолчилик ва сутчилик йўналишида 2014 йилда ўз фаолиятини бошлаган. Хўжаликнинг умумий ер майдони 70 гектар бўлиб, 4,6 гектарида қорамолларни боқиш учун ферма мавжуд. 2019 йилда Германия ва Автрия давлатларидан наслли 165 бош, ўтган йили 100 бош голштейн қорамолларини олиб келиб фаолиятини кенгайтирди. Ҳозирда хўжаликда 510 бош наслли қорамоллар боқилмоқда. Шунингдек, фермада 25 нафар ишчилар доимий иш билан таъминланган.

Туман ҳокими фермер хўжалигида сутни соғиб олиш замонавий усулда ташкил этилганлиги, ўтган давр мобайнида Тошкент шаҳридаги “Мусаффо”, “Сир данкор”, “Дон милк”, “Милек” корхоналарига сутни етказиб берилаётгани натижасида, юртимиз дастурхонларини сут ва сут маҳсулотлари билан доимий таъминланаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёти ва меҳнат йўлига бағишланган ҳужжатли фильм – «Халқ президенти».
Бугун соат 20:00да Milliy телеканалида томоша қилинг.

Facebook|Instagram|Twitter
Сарвар энди Президент мактаби ўқувчиси

🏫Ўрта Чирчиқ тумани 2-мактабнинг 7А-синф ўқувчиси Сарвар Шавкатов Нурафшон шаҳридаги Президенти мактабининг илк ўқувчиларидан бирига айланди.

💥Сарварнинг бундан кейинги ўқишларида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

@urta_chirchiq_hokimligi
#сайёр_қабул

Аҳоли муаммолари ҳал этилмоқда

“Дўстлик” маҳалласида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ва туман прокурори Собиржон Темировлар аҳоли иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

📝Учрашувда туман ҳокими “Дўстлик” маҳалласи аҳолиси муаммолари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
—Бўка тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

—Бўка тумани туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассиси.

—Ўрта Чирчиқ тумани туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

—Чирчиқ шаҳар туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассиси.

—Пискент тумани туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассис.

—Пискент тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
—Ангрен шаҳри ҳокимлиги молия бўлими - Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 27 сентябрдан 6 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021

🔹Ўрта Чирчиқ туманидаги 28-мактаб ўқитувчиси Гулсара Абдураимова 24 октябр куни ўтказиладиган Президент сайловида иштирок этиб, муносиб деб топган номзодга овоз бермоқчи.

🗳Сиз ҳам сайловларда иштирок этиб юртимиз келажаги учун овоз беринг!

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#эълон

Ўрта Чирчиқ туман электр таъминоти корхонаси маълум қиладики, жорий йил 28 сентябр куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида "Қайтмас"," Майрамкўл", "Ўртаовул" ва "Юқориовул" маҳаллалари ҳудудига электр энергияси таъминоти етказиб берувчи 110/35/6 кв "Ўртачирчиқ" НСдан чиқувчи 6 кв "Қайтмас" фидерида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўтказилиши сабабли, юқоридаги кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради.

Ўрта Чирчиқ ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун юқорида келтириб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узр сўрайди.

Ўрта Чирчиқ тумани электр таъминоти корхонаси
#Дайжест

❗️27 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Халқаро сайёҳлик кунидан завқли таассуротлар

*Қибрай тумани. Ярим асрлик маскан янгидан юз очмоқда

*Чиноз тумани. Халқаро фонднинг истиқболли лойиҳаси

*Қуйи Чирчиқ тумани. Яна оммавий қабуллар ҳақида...

*Олмалиқ шаҳри. Каратэ ишқибозларининг аҳди: «Ковидни спорт билан енгамиз!»

*Юқори Чирчиқ тумани. "Аёл ва рақамли иқтисодиёт" лойиҳаси фаолларига сертификатлар

*Пискент тумани. Соғлом маънавий муҳит барча саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини таъминловчи омилдир

*Оққўрғон тумани. "Беш ташаббус – беш имконият!" шиори остида маънавий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди

*Нурафшон шаҳри. Руминиялик экспертнинг фикрларида жон борми?

*Ангрен шаҳри. Ҳоким масъулларни йиғди: кун тартибида эса...

*Бекобод тумани. Очиқ мулоқотда очиқ айтилаётган масалалар

*Чирчиқ шаҳри. Ишбилармон ва тадбиркорлар кўмагидаги хайрли акция

*Ўрта Чирчиқ тумани. "Дўстлик" аҳли билан ҳоким ва прокурор иштирокида дўстона мулоқот

*Бўстонлиқ тумани. “Ёшлар дафтари”дан имкониятлар сари

*Янгийўл шаҳри. Таълим масканида устоз ва мураббийларга эҳтиром

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Яна бир илғор фермер режани бажарди

Айни кунларда Ўрта Чирчиқ туманида пахта йиғим-терими қизғин паллага кирган. Ҳозирги кунларда миришкор пахтакорлар етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олиш учун барча саъй-ҳаракатлар ишга солишмоқда.

⚡️Шу кунларда маррага биринчилардан бўлиб етиб келган фермерлар сони тобора ошмоқда. Жумладан, “Гулистон” ҳудудидаги "Nishonova Shahnoza" фермер хўжалиги олдига қўйилган режани ортиғи билан биринчилардан бўлиб бажарди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 26 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 26 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Портал
Ташқи реклама воситалари тартибга солинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан марказий кўчалардаги ташқи реклама воситаларини бўйича хатлов ўтказилди.

Хатлов натижасида тадбиркорлик субъектлари томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Жумладан, бир қанча хусусий тадбиркорлар томонидан ўрнатилган ташқи реклама объектлари яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, ташқи реклама конструкцияси эгалари томонидан қонунга хилоф равишда, туман ҳокимлиги рухсатисиз, ўзбошимчалик билан ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича ташқи реклама конструкциялари эгаларига қарор талаблари тушунтирилиб, ёзма ва оғзаки огоҳлантириш берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати