Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️23 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Чирчиқ шаҳри. Экспорт салоҳияти, тараққиёт имконияти
*Нурафшон шаҳар. Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди
*Олмалиқ шаҳри. Мурожаатларга ечим топилмоқда
*Бекобод тумани. Беш ташаббус, қўш имкониятлар
*Чиноз тумани. “Аёллар дафтари”дан янги имкониятлар
*Зангиота тумани. Турли мавзуда эшитилган мурожаатлар ижрога йўналтирилди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Туман пахтакорларининг эзгу мақсади
*Оққўрғон тумани. Оталиққа олинган ёшлар қувончи
*Пискент тумани. Пискент тумани ҳокимлиги мутасаддиларининг аҳоли билан мулоқотлари
*Янгийўл тумани. Аҳоли нимадан ёрдам сўраган эди?
*Янгийўл шаҳри. Беш ташаббус - хуш ташаббус
*Бўка тумани. Туман вакиллари халқаро майдонда
*Бўстонлиқ тумани. Арзонлаштирилган нархларда ярмарка ташкил этилди
*Қибрай тумани. Кутубхона фонди акция баҳонасида бадиий китоблар билан бойиди
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан огоҳ бўлинг!
💥Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
🔥Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.
🚑Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 101 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.
🔌Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.
🚒Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

#эътироф
⭐️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида тумандаги бир гуруҳ нуроний-фахрийларимизнинг меҳнатлари эътироф этилиб, кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллик кўрсатгани учун Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон қаҳрамони Содиқжон Турдиев томонидан берилган ташаккурномалар билан тақдирландилар.

Мактабда ҳосил байрами бўлиб ўтди
Ўрта Чирчиқ тумани 67-мактабнинг педагоглари Д.Якудова ва М.Абдуллаевалар 3-4-синф ўқувчилари билан биргаликда "Ҳосил байрами" тадбирини ташкил этишди.
Тадбирда Ўрта Чирчиқ тумани прокурори ёрдамчиси Р.Юсупова, Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори Қ.Юлдашев, туман ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси шуъба мудири Г.Дадаматовалар иштирок этишди.
Тадбирда 3-А синф раҳбари Д.Якудованинг тайёрлаган ишлари ўқувчиларга мотивация бахш этди.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

#ёш_истеъдод
🎸Ўрта Чирчиқ тумани 34-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Элёр Неъматов ўз истеъдодини "Sevimli" телеканали "Sevimli kun" теледастурида намойиш этди.
👉Батафсил👉https://youtu.be/wMhGkLwd6N4
✍@urta_chirchiq_hokimligi

YouTube
Ўрта Чирчиқлик ёш истеъдод
#сайёр_қабулдан_сўнг
Муаммолар ижроси таъминланмоқда
✅Жорий йилнинг 19 сентябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигида "Шоликор" маҳалласида сайёр қабул ташкил этилган эди.
📝Сайёр қабул жараёнида фуқароларнинг мурожаатларини туман ҳокими ўрганиб чиқиб, тегишли ташкилотларга топшириқлар берган эди.
💡Туман электр тармоқлари корхонаси сайёр қабулда берилган топшириқлар ижроси таъминлаш юзасидан маҳаллага 3 километрлик замонавий турдаги сип кабеллари тортилмоқда.

Ёнғин ва портлаш хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
Ишлаб чиқариш жараёнларини режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ГОСТ 12.1.004-91 «Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблари» ва ГОСТ 12.1.010-90 «Портлаш хавфи. Умумий талаблари»га мувофиқ таъминланиши лозим.
Белгиланган тартибда синовдан ўтказилмаган ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд ҳамда токсик хусусиятларга эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқаришда қўллаш тақиқланади.
Бинолари ва хоналарининг портлаш жиҳатидан хавфлилик даражалари лойиҳа ташкилоти томонидан ШНҚ 2.01.19-09 «Бино, хона ва ташқи қурилмаларни портлаш, ёнғин ва ёнғин хавфлилиги тоифаларини аниқлаш»га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.
Ишлаб чиқариш жараёнларини амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.
Ишлаб чиқариш бинолари ва хоналари дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.
Шамоллатиш тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.
Ёнғинга қарши сув таъминоти манбаи йўлаклари ҳамда ёнғинни ўчириш воситаларига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак.
Ёнғин ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ускуналар ва иш жойларида очиқ оловдан фойдаланишни тақиқловчи ҳамда алангаланувчи ва портловчи моддалар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар бўлиши зарур.
Ишлаб чиқариш амалга ошириладиган бўлимларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланади.
Аралашганида портловчи модда ҳосил қилиши мумкин бўлган газларни умумий коллекторга чиқариш тақиқланади.
Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга ёнғиннинг олдини олиш бўйича йўл-йўриқлар берилиши керак.
Қозонхонада ёнғин (портлаш) юз берганда, ёнғиндан сақлаш хизмати тезда чақирилиб, қозон ҳолатининг назоратини давом эттириш ва ёнғинни ўчириш чоралари кўрилиши лозим.
Қозонхонада ёнғин (портлаш) юз берганда, қозонхона биносининг ташқарисидаги зулфин ёрдамида газнинг келиши тўхтатилиши керак.
Ёнғин қозонларга хавф солаётган бўлса ва уни ўчиришнинг иложи бўлмаса, қозонларни авария тартибида тезда тўхтатиш, унга сув юбориб, ичидаги буғни атмосферага (бино ташқариси) чиқариб юбориш лозим.
Адхам Байменов,
Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник

Инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
Ўрта Чирчиқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой Халқ Республикасилик WANG NAIHE ва Афғонистонлик BADAL SHAH SAIFLLAH инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда юртимизда маҳаллий тадбиркорларни ва хорижий инвесторларни нафақат ҳуқуқий, иқтисодий, балки маънавий ва руҳий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳам барча шароитлар яратилганлиги таъкидланди. Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари ва Давлат хизматлари маркази директори айни кунда хорижлик ҳамкорларимизнинг юртимизда яратилаётган тадбиркорлик муҳитига ишончлари юқори эканлиги, инвесторларга берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар, шаффоф хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Учрашув якунида хорижий фукаролар иштирокида корхона руйхатдан ўтказиш муҳокамаси бўлиб, экспортёрлар юртимизда тиббий ниқоб ва тиббий ҳимоя кийимлари ва материалини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "AMIRI SPUNBOND" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасини давлат рўйхатидан ўтказишди.

❗️25 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Чирчиқ шаҳри. ТТЗ агрегат заводи учун тайёрланаётган жойлар масаласи борасида мухокамалар олиб борилди
*Пискент тумани. Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди
*Бўстонлиқ тумани. "Беш ташаббус – беш имконият!"
*Тошкент тумани. Ҳар бир мурожаат эътиборда!
*Бекобод тумани. Маънавий маърифий ишлар самарадорлиги юзасидан брифинг ўтказилди
*Олмалиқ шаҳри. Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар бўлиб ўтди
*Бўка тумани. 30 йиллик армонлар ушалди
*Янгийўл тумани. Фуқаро мурожатлари тингланди
*Нурафшон шаҳри. Нурафшон шаҳар Маданият марказида Сайёр қабул ўтказилди
*Ангрен шаҳри. Ангрен шаҳридаги 33-умумтаълим мактабининг 50 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди
*Чиноз тумани. Чорасизликдан имкон топа олган Эркиной Турдимова
*Зангиота тумани. "Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни" мавзусида семинар бўлиб ўтди
*Қибрай тумани. Туман етакчилари сиёсий жараёнларда фаол иштирок этади
*Янгийўл шаҳри. Инвестор Янгийўлга ташриф буюрди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Инвесторлар билан учрашув бўлиб ўтди
*Юқори Чирчиқ тумани. Фуқаролар мурожаатлари бартараф этилди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

#касб_байрами
#табрик
⚡️Бугун — Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни
👮♂️Давлат хавфсизлик хизмати идоралари сафларида шараф ва масъулият билан хизмат қилаётган соҳа ҳодимларини — умрини юрт тинчлиги ва осойишталиги, эл равнақи ва фаровонлиги, давлат ва халқ манфаатлари химоясига бағишлаган юртдошларимизни бугунги қутлуғ сана, 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
📌Мамлакатда хавфсизлик, жамиятда юксак маънавий-аҳлоқий барқарорликни таъминлаш бўйича муҳим вазифаларни мардонавор адо этиб келаётган соҳа ҳодимларига мустаҳкам соғлиқ, шарафли ва масъулиятли ишларида ҳамиша зафар ва муваффақиятлар, оилаларига тинчлик ва хотиржамлик, бахт ва иқбол тилаймиз!
👏Касб байрамингиз муборак бўлсин!