O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
ДИҚҚАТ БИЛДИРИШ!

Ҳурматли ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ аҳолиси!

"Тошкент ҲЭТК" АЖнинг бош диспетчерлик хизматининг берган ахбороти бўйича шуни маълум қиладики, эртага 17 сентябр куни соат 08:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида ЎРТА ЧИРЧИҚ тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Адолат, Кучлик, Қундузак, Олтиўғил, Ёриқ, Дархон маҳаллалари ҳудудига электр таъминотини етказиб берувчи подстанция "ТУЯБЎҒИЗ" Т-1да реле ҳимоясини текшириш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўтказилиши сабабли, юқоридаги кўрсатиб ўтилган маҳаллаларда вақтинчалик электр энергияси бўлмаслигини билдиради.

ЎРТА ЧИРЧИҚ ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун юқоридаги келтирилиб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узр сўрайди.

"ТОШКЕНТ ҲЭТК" АЖ МАТБУОТ ХИЗМАТИ
#Дайжест

❗️16 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ангрен шаҳри
. Ангрен муҳим жараёнга пухта тайёрланмоқда

*Янгийўл шаҳри. Меҳнат ярмаркасида фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ёшлар билан мулоқотда

*Зангиота тумани. Яна бир давлат мактабгача таълим ташкилоти очилди

*Оҳангарон шаҳри. Сайловга тайёргарлик - бугуннинг муҳим юмуши

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳаёт синовлари буколмаган ирода

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули

*Қуйи Чирчиқ тумани. Бадиий ижодкорлар уюшмаси Дўстободда кўргазма ташкил этди

*Бўка тумани. Гувоҳи бору гувоҳномаси йўқлар...

*Тошкент тумани. МДҲ ўйинлари: Робия кумуш медаль билан қайтди

*Бўстонлиқ тумани. 277 млн сўмлик моддий ёрдам кимларга тарқатилди?

*Пискент тумани. "Аёллар дафтари"даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди

*Қибрай тумани. Туман ёшлари юртимиз байроғини юқори кўтармоқда

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#WorldCleanUpDayUzb

Ўрта Чирчиқ туманининг умидли ёш спортчиси, спортнинг Ўзбек жанг санъати тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони, уч карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча халқаро мусобақалар совриндори Севинч Ўралова 18 сентябр - "Бутунжаҳон тозалик куни" муносабати билан ўтказиладиган акцияда барча юртдошларимизни фаол иштирок этишга таклиф этди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Жараён

UZ: Тошкент вилояти ҳокими пахта терими жараёнлари билан танишди


👉Батафсил

RU: Хоким Ташкентской области ознакомился с процессом сбора хлопка

👉Подробно

EN: The governor of Tashkent region got acquainted with the process of cotton harvesting

👉More info

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ёшлар етакчилари учун семинар

📝Бугун Давлат хизматлари марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши ташаббуси билан Халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хизматлари маркази ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларидаги ёшлар етакчилари учун ўқув-услубий семинар ташкил этилди.

🏢Семинар доирасида етакчилар учун марказ биносида очиқ эшиклар куни ташкил этилди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/iydAUMnyvGc

@urta_chirchiq_hokimligi
#Эълон

📢Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови компанияси даврида сайловни ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари – Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.Бу бўйича мурожаатлар 2021-йил 14- октябрь соат 18:00 гача Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади.

Aккредитациядан ўтиш истагидаги Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари Марказий сайлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширишлари керак:

- аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясига ёзилган мурожаат (ариза). Мурожаат ОAВ (ташкилот) расмий бланкасида тақдим этилади ва раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Мурожаатда аккредитациядан ўтказиладиган ОAВ вакилининг (ходимининг) фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади. Вакиллар сони кўп бўлса уларнинг рўйхати мурожаатга илова қилиниши мумкин;

- аккредитациядан ўтказиладиган вакилнинг (вакилларнинг) шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (паспорт, ID карта);

- 3х4 см ҳажмдаги 1 дона фотосурат ёки JPG форматда бўлган электрон шаклдаги фотосурат.

💬Ҳужжатлар қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинади.
📨Почта манзил: 100047, Тошкент ш., Тўйтепа кўчаси, 2а-уй.
🌐Электрон шаклдаги ҳужжатларни юбориш учун электрон почта
манзили: [email protected]
☎️Мурожаат учун телефон: +998 (71) 239-15-72; 239-44-72

Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/saylov_10
72.pdf
3.4 MB
#анонс #матбуотдан

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сони мутолаа учун тақдим этилади.

👉«Митти чаноқларда катта хирмон баракаси»

👉«Келажак олдидаги масъулият»

👉«Битта бола учун иккита кундалик нимага керак?»

👉«Дам оласиз, малҳам топасиз»

👉«Амалимиз ислоҳотларга мос бўлмаса...»

👉«АДИБга айтолмаган гапларим...»


🌍https://t.iss.one/haqiqatonline
#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда

📰"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2021 йил 18 сентябр 72-сонидаги "Митти чаноқларда катта хирмон баракаси" мақоласини ўқинг.

@urta_chirchiq_hokimligi
🩺Ўрта Чирчиқ тумани 3-сектори ҳудудида яшовчи 35 нафар "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди

🏥Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишларни амалга ошириш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов ташаббуси билан жами 35 нафар "Аёллар дафтари"да турувчи хотин-қизлар учун кўп тармоқли туман марказий поликлиникасида бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

👩🏻‍⚕️Тиббий кўрикдан ўтган аёлларнинг 3 нафарига Республика ва 7 нафарига вилоят шифохоналарида даволанишлари учун йўлланмалар берилди ҳамда қолган хотин-қизларга стационар даволанишлари учун ҳудудий шифокор-врачлар бириктирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi