O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.98K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Тарғиботчиларнинг ижодий учрашуви

Бугун 3-сонли информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида Ўрта Чирчиқ туманидаги умумтаълим мактабларининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Анвар Хонтўраев иштирок этиб, тарғиботчилар билан очиқ мулоқотда бўлди. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Феруза Раззоқова тарғиботчиларни Ўрта Чирчиқнинг ёш ижодкорларининг ижодий машқлари ташвиқотида барча оммавий ахборот воситалари билан яқиндан ижодий ҳамкорлик қилишимиз лозимлиги, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятига бўлган иштиёқини оширишни таъминлаши кераклигини таъкидлади.

Учрашув якунида тарғиботчилар сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳар бир бола меҳр-эътиборда!

🏫Бугун саховатпеша ҳомийлар Тохир Хонтўраев (таниқли спортчи Мурод Хонтўраевнинг укаси) ва Ёсин Хонтўраев (Мурод Хонтўраевнинг ўғли)лар бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 124-ихтисослаштирилган махсус мактабда Ўрта Чирчиқ тумани ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган тадбирга ташриф буюрдилар.

🎁Саховатпеша ҳомийлар савобли ишга қўл уриб, беғубор болажонларга қувонч улашиб, уларга ўзларининг тайёрлаган совғаларини тарқатишди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/3jRLRbn9lco

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️14 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка тумани.
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

*Қибрай тумани. "Байтқўрғон"да 2 қаватли замонавий боғча қад ростлади

*Паркент тумани. Эзгу ишлар ҳамон давом этмоқда

*Ангрен шаҳри. Шаҳар ҳокимининг навбатдаги қабули

*Пискент тумани. Чорасизликдан чора топган инсон ҳикояси

*Олмалиқ шаҳри. "Зарбулоқ" ва "Олмалиқсой"да ичимлик суви тармоқлари тўлиқ янгиланди

*Юқори Чирчиқ тумани. Ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилиш арафасида

*Қуйи Чирчиқ тумани. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам қандай тартибда берилади?

*Оҳангарон шаҳри. Интернетдаги таҳдидлардан ҳимояланиш мумкинми?

*Зангиота тумани. Ўн бешинчи октябрни кутиш шарт эмас...

*Чирчиқ шаҳри. Фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида

*Тошкент тумани. Ҳоким ўз сектори штабида аҳоли мурожаатларини тинглади

*Бўстонлиқ тумани. “Бурчмулло” ва “Яккатут” маҳаллаларида сайёр қабул

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг ижодий учрашуви

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
DIQQAT! TAʼMIRLASH ISHLARI TUFAYLI OʻRTACHIRCHIQ TUMANIDA GAZ TAʼMINOTI VAQTINCHA TOʻXTATILADI

Oʻrtachirchiq tumanida joylashgan “Bektemir” GTSda taʼmirlash ishlari olib borilishi sababli 2021 yil 15 sentyabr soat 13-00 dan 17-00 gacha tumandagi "Sholikor", "Mashʼal", "Boy qoʻrgʻon", "Bagʻish", "Koʻk moʻyin", "Navroʻz", "Oʻrtasaroy" va "Oʻchogʻli" MFYlarida 3812 ta aholi xonadonlarida va 52 ulgurji isteʼmolchilarida tabiiy gaz taʼminoti vaqtinchalik toʻxtatiladi.

Taʼmirlash ishlari tugatilgandan soʻng, tabiiy gaz taʼminoti qayta tiklanadi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali taʼmirlash ishlari tufayli yetkazilayotgan noqulayliklar uchun aholimiz va gaz isteʼmolchilaridan uzr soʻraydi.

“Hududgaz Toshkent” gaz taʼminoti filiali matbuot xizmati
#аёллар_тадбиркорлиги

🏢Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди томонидан USAIDнинг "Тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш" лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида семинар ташкил этилди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/Nmvd7RBofEY

@urta_chirchiq_hokimligi
#e'lon

Umumta'lim muassasalari hamda nodavlat umumta'lim tashkilotlari diqqatiga!

2021-2022-o`quv yili boshiga Statistika organlariga taqdim etiladigan “Umumta'lim muassasasining o`quv yili boshiga”
1-umumta'lim shakli (yillik) davlat statistika hisobotini 2021-yil 4-oktabrdan kechiktirmay, “Elektron raqamli imzo (ERI) dan foydalangan holda avtomatlashtirilgan axborot tizimi – estat 4.0 (https://hisobot.stat.uz/uz/login/) orqali taqdim etishingiz so‘raladi.

O`rta Chirchiq tumani statistika bo`limi
Маҳаллани ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

🏘Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ҳамда ҳудудга бириктирилган лидер корхона ва ташкилотлар "Йўнғичқоли" маҳалласи аҳолиси ва тадбиркорлари билан маҳаллани ривожлантириш дастури бўйича учрашув ўтказди.

📝Маълумки, ишчи гуруҳлар маҳаллабай ўрганишлари натижасида маҳаллалар тоифаларга ажратилган эди. Учрашувда маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, аҳолини иш билан банд қилиш чоралари кўрилди.

📌Учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов маҳалладаги тадбиркорларга қўшимча имкониятлар яратиб бериш, шунингдек, маҳалла аҳолисини ўзини-ўзи банд қилиши учун "INTER AGRO" МЧЖ томонидан субсидия хисобидан паррандачилик фаолияти, "S-FAMILY TEXTILE" МЧЖ томонидан тикувчилик йўналишида доимий иш ўринлари билан таъминлаш фаолияти, "JACK" корхонаси томонидан кредит маблағлари хисобидан тикув машиналари еткзиб берилиши тўғрисида маълумотлар берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Forwarded from Nilufar Umarovna
#Тошкент_вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимида:
— Чиноз тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Пискент тумани ТТБ Бош шифокор -КТТМП мудири;

— Бекобод тумани тиббиёт бирлашмасибошлиғи;

— Ўрта Чирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Ангрен шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Оққўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бекобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бўстонлиқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 18 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
✈️ Talabalik sari bo'lgan parvozimizga tayyormisiz?

🏫Mamnuniyat bilan "BUXORO ta'lim markazi" va "Success Academy" hamkorlikidagi o‘quv markazida barcha fanlardan navbatdagi yangi guruhlar uchun qabul davom etayotganini ma’lum qilamiz.

Markazimizda 12-sentabrdan quyidagi fanlardan yangi guruhlar ochildi:

📕Ona tili
📗Tarix
📘Ingliz tili
📒Rus tili
💥Matematika
💥Fizika
💥Kimyo
💥Biologiya
🔹Biz sizga keraksiz va'dalar berib, boshingizni qotirmaymiz. Biz natija ko'rsatamiz.

🔹Chunki bizda bepul WI-FI, tushlik pitsalari, har xil bo'lmag'ur treninglar va oldi-qochdi tadbirlar yo'q.

🔹Bizda o'z ishini vijdonan bajaradigan ustozlarning professional jamoasi bor.

🗒Hayotingizni o'zgartiradigan to'g'ri qarorni bugunoq qabul qiling.

📝Shu kunda biz sizlar bilan o‘zingiz uchun qulay bo‘lgan vaqtlarda darslarni yo'lga qo'yamiz.

📍Manzil: O'rta Chirchiq tumani "Bektemir" mahallasi Bektemir shoh ko'chasi 286- uy (Mo'ljal: Renesans kredit uyi)

☎️Murojaat uchun telefonlar:
📞(+99888) 199-14-07
📞(+99897) 774-10-38

@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️15 сентябр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
От устида спорт: завқ ва шиддат синови

*Чиноз тумани. Маҳалла ва мутасаддилар юзма юз учрашувда

*Қуйи Чирчиқ тумани. Туман ёшлари келажак учун овоз беради

*Олмалиқ шаҳри. Aвф этилганлар ижтимоий ҳимояга олинди

*Пискент тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида нуфузли спорт мусобақаси

*Чирчиқ шаҳри. "Ёшлар дафтари"дан имкониятлар сари

*Юқори Чирчиқ тумани. Сайлов жараёнларига тайёргарлик қандай?

*Паркент тумани. Халқ ва жамият ҳаётидаги тарихий ҳодиса

*Тошкент тумани. Пенсия ва нафақаларни маҳалла тайинламайди

*Оққўрғон тумани. Фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари малака оширади

*Янгийўл шаҳри. Таълим ва маънавият узлуксиз жараён

*Қибрай тумани. "Табассум" аҳолисига равон йўл топширилди

*Янгийўл тумани. Яхшилик оламни асрайди

*Ўрта Чирчиқ тумани. Маҳаллани ривожлантириш дастури муҳокама қилинди

*Бўстонлиқ тумани. Янги мактабгача таълим муассасалари болажонлар ихтиёрида

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

🧼Ўрта Чирчиқ тумани "Намуна" маҳалласида яшовчи Дилором Жабборовага туман ҳокимлиги ташаббуси билан имтиёзли асосда 30 млн сўм кредит берилган эди. Ушбу берилган имтиёзли кредитга Д.Жабборова хўжалик совуни ишлаб чиқариш дастгоҳларини сотиб олиб, совун ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозир кунда иккита иш ўрни яратган қаҳрамонимиз, хонадонида ишлаб чиқараётган маҳсулотларини ички бозорга етказиб бермоқда.

👉Батафсил👉https://youtu.be/muY0B5tv5NM

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк_солиғи
#ер_солиғи

1️⃣5️⃣октябр - жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

☝️Унутманг! Биз тўлаётган солиқлар:

🏞 мамлакатимиз ободлиги;
🛣йўлларнинг равонлиги;
📚таълим;
👨‍⚕️соғлиқни сақлаш;
⚔️мудофаа тизими ривожига сарфланади.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Ҳаёт синовларида синмаган тақдир

🦽Ўрта Чирчиқ тумани "Усмон ота" маҳалласида яшовчи Сардор Деҳқонбоев 1975 йил йил туғилган. 4-синфда ўқиб юрган пайтларда бахтсиз ҳолат юз бериб, оёқларидан ажраб қолди. Аммо С.Деҳқонбоев ҳаёт қийинчиликлари олдида синиб қолмади. Тикувчиликни ёшлигидан қизиқиб ўрганиб, шу касбнинг устасига айланди. Шу касбнинг орқасидан 3 нафар фарзандини ҳалол едириб, катта қилди.

👉Батафсил👉https://www.youtube.com/watch?v=CC7uhz0TpOM

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#e'lon

Chinni ishlab chiqarish korxonasiga 18-35 yoshgacha bo'lgan xotin-qizlarni ishga taklif qilamiz.

Faqat xotin-qizlarni ishga olamiz.

👨🏻‍🎨Kasbi: Chizuvchi

Ish vaqti: 08:00 dan 18:00 gacha

💰Oylik maosh: ishbay usulda

📌Talab etiladi: halollik va sifat

🍽Qulayliklari: 3 mahal issiq ovqat

🛏Yotoq joy ishxona hisobidan

📍Manzil: Toshkent shahar Chilonzor tumani Chorbog' ko'chasi 4-uy
🌐Mo'ljal: Erkin mavzesi, 57-avtobusning oxirgi bekati.

☎️ Murojaat uchun telefonlar:
📞(+99897) 730-60-07
📞 (+99897) 733-62-91

@urta_chirchiq_hokimligi