O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.11K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қуйидагилар 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам олишда устунлик ҳуқуқига эга:

🔸 ота-онасининг иккисини ҳам йўқотган, болалар тарбияси билан эса қариндошлар шуғулланаётган оилалар;

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ҳам ногиронлиги бўлган шахс бўлган оилалар;

🔸 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ болаларни тарбиялаётган, бошқа қариндошлардан алоҳида яшаётган бева аёллар (бева эрлар);

🔸 ногиронлиги бўлган боласи бор оилалар;

🔸 болани тўлиқ бўлмаган оилада тарбиялаётган оналар (оталар);

🔸 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш изловчи сифатида бандликка кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилалар;

🔸 ёлғиз пенсионерлар.

huquqiyaxborot
#биласизми

📌Ўрта Чирчиқ тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Умумий майдони 0,46 минг километр квадратни ташкил этади. Ҳозирги кунда туманда 65 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, аҳоли пунктлари сони 98 тани ташкил этади.
2020 йил 1 январ ҳолатидаги доимий аҳолиси 149215 нафарни ташкил этади.

👉@urta_chirchiq_hokimligi
#Биласизми

📌 Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилишга 16 ёшдан йўл қўйилади.

Умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларининг ўқувчилари 15 ёшга тўлганида ота-онасидан бирининг розилиги билан қуйидаги ишларга кириши мумкин:

👉 соғлиғига ва ахлоқий камол топишига зиён етказмайдиган ишга;
👉 таълим олишга халақит бермайдиган ишга;
👉 ўқишдан бўш вақтида жалб қилинадиган енгил ишга.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси
#БИЛАСИЗМИ

ОТА-ОНА ФАРЗАНДИ УЧУН МАСЪУЛ

❗️Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Боланинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилганлигидан, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилганлигидан хабардор бўлган шахслар бу ҳақда бола айни пайтда яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органига маълум қилиши шарт.

📌 Шундай маълумотларни олгач, васийлик ва ҳомийлик органи боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўриши шарт.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси
#Биласизми

Алимент қандай тартибда ундирилади?

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси
#Биласизми

Туябўғиз (Тошкент денгизи) сув омбори Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган. Чирчиқ, Оҳангарон дарёлари ҳавзасида жойлашган сув омборлари орасида сув сиғими ва акваторияси бўйича энг йирикларидан бири ҳисобланади.

👉 Тошкент хабарлари
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢Аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади

📊Батафсил инфографика орқали танишинг

@urta_chirchiq_hokimligi
#биласизми

Тошкент денгизи — вилоятдаги энг гўзал иншоот

Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидаги вилоятдаги энг сўлим масканлардан бири бўлган Тошкент денгизини айрим юртдошларимиз табиий пайдо бўлган дея ўйлашади. Аслида эса Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган бу гидротехника иншооти — Туябўғиз сув омборидир.

Туябўғиз сув омбори 1962 йилда қурилган бўлиб, дарё сувини мавсумий тартибга солади. Сув омбори кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат. Тўғон узунлиги 2,4 км, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган бўлиб, омбор гидроузели 1,9 км узунликдаги дамбага туташади. Сув омборининг умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Ўртача чуқурлиги 12,5 м. Бу сув омборидан Қорасув дарёсига ва Туябўғиз чап қирғоқ каналига сув берилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ, Бўка, Оққўрғон, Қуйи Чирчиқ туманларидаги ерлар учун сув ажратилади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Биласизми

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ФАОЛИЯТИ КАФОЛАТЛАРИ

@urta_chirchiq_hokimligi
#биласизми

❗️Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

◾️фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача;

◾️мансабдор шахсларга эса 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Энди "Темир дафтар"даги оилалар фарзандларининг контракти тўлаб берилади

📝Яқиндагина “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

💰Фармонга кўра, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

🏦Бундан ташқари, 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади.

🎞Фармонда белгиланган бошқа имтиёзлар тўғрисида батафсил "Sevimli" телеканали "Zamon" информацион дастурининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидан тайёрлаган махсус лавҳасида

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#биласизми

❗️Пиротехника буюмларини қонунга ҳилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, шунингдек, уларни қонунга ҳилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 миллион 350 минг сўмдан 5 миллион 400 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Хурматли ота-оналар ўзингизни ва фарзандларингизни пиротехника воситасининг зарарли оғир оқибатларидан сақланг!!!

✍️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича Миллий комиссияси
#биласизми #кадастр_хизмати

⚡️Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино-иншоотларга оид қисми бўйича

🔹Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 1 баравари (270 000 сўм)

🔹Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк объектнинг 1 квадрат метр майдони учун - БҲМнинг 1,15 фоизи (3105 сўм)

🔹Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун - БҲМнинг 17,25 баравари (4 657 500 сўм)

👉@urta_chirchiq_hokimligi
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

🔹 сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

🔹 болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;

🔹 бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;

🔹 хато киритилган маълумотларни тузатиш;

🔹 давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot