O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.21K subscribers
27.9K photos
3.11K videos
154 files
8.83K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👍Биринчи бор

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги тақдим этади!

🤝 Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида.

📣“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали.

📆14, 15, 16 май кунлари - Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида - барчани кутиб қоламиз!

🎊Кўнгилочар шоу-дастурлар, машҳур бизнесменлардан тренинглар, спортчилардан мастер класс, дизайнер ва мода дефилелари сизни кутмоқда.

📌Фестивал доирасида интеллектуал ўйинлар, рақс майдони, аёллар учун махсус клуб, гастрономик ва болалар шаҳарчаси барпо этилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Энг яхши “Ёш китобхон ўқувчи” аниқланди

📚Ўрта Чирчиқ тумани 14-мактабда 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида "Ёш китобхон ўқувчи" кўрик-танлови юқори савияда ташкил этилди. Тадбирда ёш китобхонларнинг китоб мутоаласини қанчалик ўзлаштирганликларини шоир, ёзувчи ва жамоатчиликдан иборат ҳакамлар ҳайъати баҳолаб боришди.

🎁Танлов якунида 3-ўринни Муслима Аралова, 2-ўринни Маржона Суннатуллаева ҳамда ғолибликни Солиҳа Хусанбоева қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

✳️-Танлов шаффоф тарзда бўлди. Саволлар ҳамда билетлар барча иштирокчи ва томошабинлар олдида ошкора тарзда берилиб, баллар ҳам шу тартибда эълон қилинди. Ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни янада кўпроқ ўқишларини тилайман, - дейди филология фанлари бўйича фалсафа доктори, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Рухсора Тўлабоева.

@urta_chirchiq_hokimligi
#меҳнат_ярмаркаси

🏢Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги 15-мактабда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамкорлигида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

📝Меҳнат ярмаркасида ҳудуддаги 25 та ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотлар доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар ҳамда аёлларга 100 дан ортиқ иш ўринларини таклиф этишди. Тадбир якунида 21 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Диққат #тезкор

⚡️Зангиота, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманининг айрим кўчаларида Ҳайит байрами муносабати билан транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади

📌 Эртага, 13 май тонгдан Рамазон ҳайити муносабати билан (Ҳайит намози ўқиладиган вақт) масжидлар олдидаги кўчалар вақтинча ёпилади.

Хусусан:

🔻Зангиота тумани Эски Қалъа маҳалласида жойлашган «Зангиота жоме масжиди» олдидан ўтган М 34 «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 15-километри;

🔻Ўрта Чирчиқ тумани Бектемир маҳалласи Шодлик кўчасида жойлашган «Бектемир жоме масжиди» олдидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р 2 «Тошкент-Нурафшон» автомобиль йўлининг 12-километри;

🔻Юқори Чирчиқ тумани Барданкўл маҳалласи «Барданкўл жоме масжиди» давлат аҳамиятига эга 4Р12 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 7-километрларида транспорт қатновига йўл қўйилмайди.

‼️ Хавфсизлик нуқтаи назаридан йўл ҳаракати иштирокчиларидан қўлланилаётган ушбу чекловни тўғри қабул қилишларини ҳамда белгиланган талабга амал қилишларини сўраймиз.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#суннат_тўйи

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” фестивали доирасида Тошкент вилоятидаяшовчи 50 нафар боқувчини йўқотган ва етим болаларнинг суннат тўйлари бўлиб ўтди.

Суннат тўйида Ўрта Чирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласида яшовчи болаликдан ногирон 4 ёшли Муҳаммадали Раҳимжонов ҳамда "Кучлик" маҳалласида яшовчи боқувчисини йўқотган болаликдан ногирон 6 ёшли Шаулян Исабековларнинг суннат тўйлари ҳам бўлиб ўтди.

Суннат тўйи бўлиб ўтган болажонларга вилоят ва туман ҳокимларининг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан болажонлар ва уларнинг яқинлари чексиз миннатдорчиликлар билдиришди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати