O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.19K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.84K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Буюк Британия Лордлар палатаси аъзоси Лорд Шейхнинг рафиқаси Г.Муродова Ўрта Чирчиқ туманига келди

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари марказида мартабали меҳмон тумандаги тадбиркор ва ҳунармандлар аёллар билан учрашди. Г.Муродова тадбиркор бўлиш истагида бўлган ҳамда ҳаётда ўз йўлини топишга қийналаётган хотин-қизлар, аёллар тадбиркорлигини бошлашдаги қийинчиликлардан чекинмасдан ҳаракат қилишлари бўйича семинар-тренинг ўтказди.

Учрашувдан сўнг, меҳмон Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва унинг атрофидаги аҳолига хизмат кўрсатyвчи ташкилот ва идорaларда ходимлар ва аҳоли учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги турмуш шароити оғир, ногиронлиги бор оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ва тадбиркор иштирокида "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи “Обод” маҳалласи Наврўз кўчаси 27-уйда яшовчи болаликдан 2-гуруҳ ногирони З.Тожиматовага бир бош қорамол берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#расмий

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар, мактаблар директорлари иштирок этди.

Сессия ишида Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутатлари томонидан 5 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, сессияда туманнинг Бектемир, Намуна, Нурафшон, Навоий, Янгиҳаёт маҳаллаларини Тошкент шаҳри Бектемир туманига ўтказиш, ҳудудларни номларини қайта кўриб чиқиш, мактабларнинг бўш директор лавозимларига танловдан ўтказиш ва мактаб директорлигига номзодларни Халқ таълими бошқармасига тавсия этиш ҳамда туман ҳокимининг маблағ ажратиш тўғрисидаги фармойишларини тасдиқлаш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Сессия ишчан кайфиятда ўтиб, депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан сессия қарорлари қабул қилинди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter