O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.83K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
159 files
9.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак

📌Давлат раҳбари томонидан “маҳаллабай” ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.


🐓Бу борада Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров ташаббуси билан 2-сектор штабида “маҳаллабай” ишлаш тизими доирасида сектордаги "Темир дафтар"да турувчи жами 58 нафар фуқароларга 580 дона парранда ҳомийлик асосида беминнат тарқатилди.

🔖Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, ушбу тадбирлар тумандаги барча ҳудудларда амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"да турувчи оилаларга ун тарқатилди.

❇️"Zernoff" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳомийлик асосида беғараз ажратилган 5 тонна ун маҳсулоти секторлар кесимида 200 та хонадонга сектор раҳбарлари ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари бошчилигида тарқатилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Ўрта Чирчиқ тумани "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан "Олтиўғил" маҳалласидаги "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 3 нафар аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан фонд қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғарамаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 304 та "Темир дафтар" киритилган фуқароларга 63 миллион 536 минг cўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари секторлар раҳбарлари бошчилигида тарқатилди.

🎁Хусусан, 1-сектордаги 51 та, 2-сектордаги 98 та, 3-сектордаги 86 та, 4-сектордаги 69 та "Темир дафтар"да рўйхатда турган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари масъул вакиллар орқали етказиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦9-май - Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан тумандаги "Темир дафтар"да рўйхатда турган 304 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

👉Батафсил👉 https://youtu.be/lwr0E8taPjY

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги турмуш шароити оғир, ногиронлиги бор оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Туман ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ва тадбиркор иштирокида "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи “Обод” маҳалласи Наврўз кўчаси 27-уйда яшовчи болаликдан 2-гуруҳ ногирони З.Тожиматовага бир бош қорамол берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ўрта Чирчиқ туманидаги оилага соғин сигир ҳадя қилинди.

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов туман маъмурий марказидаги Амфитеатрда фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул давомида "Обод" маҳалласи 2-Кўтарма кўчаси 203-уйда яшовчи С.Эргашева уйидаги бир бош қорамоли поезд билан тўқнашиб ўлиб қолганлиги бўйича мурожаат қилган эди.

Мурожаатни туман ҳокими О.Нурматов ўрганиб чиқиб, оилада 3 нафар вояга етмаган фарзанд тарбияси билан шуғулланаётган С.Эргашевага бир бош қорамол ҳадя этилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#қабулдан_сўнг
#саховат_ва_кўмак

Ногиронлиги бор фуқаро ҳолидан ҳабар олинди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов 4 июн куни туман ҳокимлигида фуқаролар қабулини ўтказган эди. Қабул давомида "Дархон" маҳалласи 3-Мухтор Авезов кўчаси 17-уйда яшовчи Анора Келдиқўзиева турмуш ўртоғи Абдумўмин Келдиқўзиевни кўзи ожизлиги ва ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги юзасидан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаат юзасидан бугун туман ҳокими О.Нурматов бошчилигида туман прокурори С.Темиров, ижтимоий ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарлари Абдумўмин Келдиқўзиев ҳолидан ҳабар олишиб, уни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

🎁Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорликда тумандаги бир неча нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олинди.

🛍Хусусан, "Нурафшон" маҳалласида яшовчи Х.Маткаримов, "Бургалик" маҳалласида яшовчи Гулжаннат Сапарова ва "Оқ ота" маҳалласида яшовчи А.Рисбаевларга кийим-кечаклар ва ёпинчиқлар тақдим этилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

🥓Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва 2-сектор штаби ҳамкорликда "Файзобод" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга гўшт тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Халқобод" маҳалласида яшовчи 10 та эҳтиёжманд фуқароларга саховатпеша тадбиркор томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#саховат_ва_кўмак

📦Байрам муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Усмонов томонидан 4-сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан манзилли хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

🥩Шунингдек, "Дархон" маҳалласида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга саховатпеша тадбиркор Е.Турсунов томонидан гўшт тарқатилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#мустақилликка_30_йил
#саховат_ва_кўмак

31 август "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" муносабати билан Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамкорлигида хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда.

Хусусан, шу кунларда Қатағон қурбонларининг кам таъминланган авлодлари, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги бор оилалар, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга беминнат мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Жумладан, туманимизда яшовчи Қатағон қурбонларининг авлодлари ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам муносабати билан совғалар топширилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

Муҳиддин ота ҳолидан хабар олинди

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғармасидан "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Муҳиддин ота Дусенбоевга уй-жойини таъмирлаш учун 15 миллион сўм моддий ёрдам берилиб, ота ҳолидан хабар олинди.

Муҳиддин ота Дусенбоев 1943 йил 23 февралда урушга кетган бўлиб, Берлин шаҳрида 1945-1950 йилларда қолиб, Германиянинг иккига бўлиниши ҳамда Германия Демократик Республикасининг ташкил қилинишида ҳам қатнашган.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати