O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.09K subscribers
28K photos
3.12K videos
154 files
8.86K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#билдириш

Ҳозирги кунда "Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими томонидан тумандаги 18200 та хонадонларга «ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилган. Аммо истеъмолчиларда юзага келаётган тушунмовчиликлар, «ақлли» ҳисоблагичнинг кодланиб қолиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Бундай ҳолатда истеъмолчи қарздорлигини бартараф қилгач, унинг телефон рақамига код жўнатилади. Ушбу кодни ҳисоблагичга киритгач, 6 дақиқадан сўнг таъминот тикланади. Фуқаролар эса кутмасдан, кодни қайта киритишмоқда ва ҳисоблагич кодланиб қолмоқда

Агарда Сизларда «ақлли» ҳисоблагичнинг кодланиб қолиш ҳолатлари юзага келса, қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

+998998593072 (Содиқ Убайдуллаев)
+998996142660 (Иззат Фармонов)
+998901222410 (Ҳусниддин Атамбоев)

"Ўрта Чирчиқ туман газ" таъминоти бўлими маъмурияти
Ички ишлар бўлими бошлиғи кубогида ғолиблар аниқланди

📝Ўрта Чирчиқ туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида амалга ошириладиган муҳим вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва рағбатлантириб бориш, маҳалладаги уюшмаган ёшларни тадбирларга жалб этиш мақсадида режа асосида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

⚽️Хусусан, "Юқори овул" маҳалласида Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ж.Бердиқулов ташаббуси билан туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича “Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

🎁Кескин курашларга бой ўтган мусобақада 3-ўринни "Бойовул" маҳалласи, 2-ўринни "Ўрта овул" маҳалласи ҳамда фахрли 1-ўринни "Юқори овул" маҳалласининг ёшлари қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Дайжест

❗️05.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

Янгийўл тумани.
1️⃣Яшашга яроқсиз уйларда яшовчи фуқароларга замонавий қулай шароитларга эга бўлган уй-жойлар таклиф қилинмоқда.
2️⃣"9-май Хотира ва қадрлаш куни" байрам тантаналари бошланди.

*Бўстонлиқ тумани. Уруш қатнашчилари саёҳатга олиб чиқилди.

*Чиноз тумани. Зотдор қуён фермаси ташкил қилиш осонми?

*Пискент тумани. Ҳоким уруш фаҳрийларини байрам билан табриклади.

*Паркент тумани. Боболар жасорати мангу яшайди.

*Қибрай тумани. Уруш қатнашчиларига вилоят ҳокимининг совғаси топширилди.

*Ўрта Чирчиқ.
1️⃣Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисига 12 миллион сўмлик пул мукофоти топширилди.
2️⃣Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

*Оққўрғон тумани. 135 нафар аёлга 132 млн. 300 минг сўмлик бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Қуйи Чирчиқ. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси Тошпўлат ота Мусировга Президент совғаси топширилди.

*Бекобод тумани. Фронт орти меҳнат фаҳрийлари хонадонларида кичик консерт дастурлари уютирилди.

*Нурафшон шаҳри. Ҳоким ёшлар билан учрашди.

*Юқори Чирчиқ. Тошкент вилояти прокурори улуғ Ватан уруши иштирокчиларини йўқлаб, байрам билан табриклади.

*Олмалиқ шаҳри.
Инновация - келажак сари қадам.
Президент совғалари тантанали равишда топширилди

*Ангрен шаҳри. Ҳоким 16 нафар ёшнинг муаммосини тинглади. Натижада...

*Янгийўл шаҳри. Уруш фаҳрийларига совғалар топширилди.

*Тошкент тумани. Ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

*Зангиота тумани. Электр таъминотидан қарздорлиги бор ташкилотлар номи очиқланди.

*Нурафшон. Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: барча муаммонинг ечими бор

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️06.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
1️⃣“Ёшлар: 1+1” дастурининг кредити муаммоми?
2️⃣Аҳолини ишга жойлаштириш давом этмоқда.

*Ўрта Чирчиқ.
Ички ишлар бўлими бошлиғи кубогида ғолиблар аниқланди.

*Юқори Чирчиқ.
1️⃣Ишсиз аёлларга тикув машиналари тарқатилди.
2️⃣52 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди.

*Чирчиқ шаҳри. “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

*Тошкент тумани. Пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣Магистрал қувурлар капитал таъмирланмоқда.
2️⃣Мирзо Улуғбек маҳалласи аёлларининг мурожаатлари тингланди.

*Қуйи Чирчиқ: Ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Оққўрғон тумани. Байрам муносиб тарзда нишонланмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

*Қибрай тумани.
1️⃣Вилоятда ягона бўлган Call-марказ туманда ўз фаолиятини бошламоқда.
2️⃣101 ёшни қаршилаган онахоннинг ҳолидан хабар олинди.

*Ангрен шаҳри. 20 нафар аёл Ахборот технологиялари ва компьютер йўналиши бўйича ўқув машғулотларига жалб этилди.

*Янгийўл тумани. "Хотира азиз, қадр муқаддас" номли акция ўтказилди.

*Пискент тумани.
1️⃣Уруш қаҳрамонларига Президент табриги етказилди.
2️⃣Депутатлар ёшлар ҳузурида.

*Бўстонлиқ тумани. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ЭЪЛОН

📡ҲУРМАТЛИ ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ФУҚАРОЛАРИ!
ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИ ҚУЙИДАГИ МАНЗИЛЛАРДА ҚАБУЛЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА.

1️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ, 1-СЕКТОР РАҲБАРИ – НУРМАТОВ ОЛИМЖОН РАХИМЖОНОВИЧ
🏬1-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЎЧОҚЛИ” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: “ХУМО” ТЎЙХОНАСИ, ТЕЛЕФОН 702021828
🗓ҲАФТАНИНГ ЖУМА КУНИ СОАТ 09:00

2️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ, 2-СЕКТОР РАҲБАРИ – ТЕМИРОВ СОБИРЖОН НУРБОЕВИЧ
🏬2-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ФАЙЗОБОД” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: ПАСПОРТ БЎЛИМИ, ТЕЛЕФОН 707623226
🗓ҲАФТАНИНГ ШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

3️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ, 3-СЕКТОР РАҲБАРИ – БЕРДИҚУЛОВ ЖАВЛОНБЕК НОДИРОВИЧ
🏬3-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЎРТА ОВУЛ” МАҲАЛЛАСИ, МЎЛЖАЛ: 58-ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИ, ТЕЛЕФОН 998391032
🗓ҲАФТАНИНГ ЧОРШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

4️⃣ЎРТА ЧИРЧИҚ ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ, 4-СЕКТОР РАҲБАРИ – УСМОНОВ ЖАМШИД АКМАЛОВИЧ
🏬4-СЕКТОР ШТАБИ. МАНЗИЛ: “ЯНГИЛИК” МАҲАЛЛАСИ, ЧОЛДОРОВУЛ КЎЧАСИ 91А-УЙ, ТЕЛЕФОН 935205651
🗓ҲАФТАНИНГ СЕШАНБА КУНИ СОАТ 09:00

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#эълон

Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўрта Чирчиқ тумани "Фаровон" маҳалласида жойлашган 3,74 гектар ер майдонидаги кичик саноат зонасига барча тадбиркорлик истагида бўлганларни ҳамкорликка чорлайди.

Кичик саноат зонасида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 30 сотихдан 50 сотихгача бўлган бўш ер майдонлари ва бўш бино иншоотларни танлов асосида жойлаштирилади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Мурожаат учун телефон:
+99894 947-17-45
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқувчилар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишишди

🏢Давлат хизматлари агентлиги ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ туманидаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари Давлат хизматлари марказига экскурсия уюштирди. Экскурсия давомида ёшлар Давлат хизматлари маркази иш фаолияти билан яқиндан танишди. Шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан мактаб битирувчилари учун давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича кўргазмали дарслар ташкил этилди.

👨‍💻👩‍💻 Бундан ташқари тадбир давомида my.gov.uz сайти орқали давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш ҳамда e-imzo.uz сайтидан электрон рақамли имзо олиш тартиблари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#Машъал
#махсус_сон

⚡️20 САҲИФАЛИ ГАЗЕТА
Умумхалқ байрамига улкан туҳфа!

Бугун, 2021 йил 7 май куни «Машъал» газетасининг Хотира ва Қадрлаш куни – умумхалқ байрами, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Буюк Ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган МАХСУС СОНИ босмадан чиқди.

20 саҳифали газетада Ўрта Чирчиқ тумани ва ҳозирги Нурафшон шаҳрини Ғалабага қўшган ҳиссаси, суронли 1418 кун сарҳисоби жам бўлган.

Урушда 11221 нафар ўртачирчиқликлар иштирок этган бўлса, уларнинг 1500 дан ортиғидан «қора хат» келган. «Машъал» газетасининг бугунги махсус сонида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган ўртачирчиқлик жангчиларнинг умумий рўйхати эълон қилинди.

Наинки «Машъал» газетаси, балки матбуотчилик тарихида ҳали кузатилмаган бу воқеа қадрдон халқимизга хос бўлган ўтганлар хотирасига юксак ҳурмат ва эҳтиромнинг намунасидир.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#эълон

Ҳурматли тадбиркорлар ва қурилиш корхоналари раҳбарлари!

Ўрта Чирчиқ тумани “Уйғур” маҳалласи ҳудудида жойлашган туман маъмурий марказидаги бўш турган бинони давлат хусусий шерикчилиги асосида қайта таъмирлаб, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш (спорт майдончалари, тикувчилик ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳалари) мажмуасини ташкил этишга таклиф этади.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Мурожаат учун телефон:
+99870 762-95-13
+99894 947-17-45
#диққат #диққат

⚡️Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчасида автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланади

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида 9 май Хотира ва қадрлаш куни нишонланиши муносабати билан, Нурафшон шаҳар ҳокимининг 6 май кунидаги тегишли фармойиши асосида 8 май соат 08:30 дан 11:00 га қадар Нурафшон шаҳри Тошкент йўли кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р2 «Тошкент ш.-Тўйтепа-А373а а/й» автомобиль йўлининг 32 ва 34-километр оралиқларида автотранспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

‼️Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари

Ушбу ҳолатни инобатга олиб, ҳаракатланишда йўл ҳаракати қоидаларига ва ЙПХ инспекторларнинг қонуний талабларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt
#эълон

Ўрта Чирчиқ тумани маъмурий марказида аҳоли учун арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилади

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ярмарка ташкил этилади. Бунда арзонлаштирилган гуруч, гўшт, ўсимлик ва пахта ёғи, тухум, шакар маҳсулотлари аҳолига етказиб берилади.

Ярмарка 2021 йилнинг 10-11-май кунлари соат 10:00 дан 14:00 га қадар бўлиб ўтади. Сизларни ярмаркага таклиф этамиз.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#саховат_ва_кўмак

📦Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан фонд қошидаги "Саховат ва кўмак" жамғарамаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 304 та "Темир дафтар" киритилган фуқароларга 63 миллион 536 минг cўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари секторлар раҳбарлари бошчилигида тарқатилди.

🎁Хусусан, 1-сектордаги 51 та, 2-сектордаги 98 та, 3-сектордаги 86 та, 4-сектордаги 69 та "Темир дафтар"да рўйхатда турган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари масъул вакиллар орқали етказиб берилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi