#вояга етмаганлар
Бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус панденимиясига қарши курашиш мақсадида карантин эълон қилинган. Аммо карантин эълон қилинганига қарамасдан айрим шахслар томонидан карантин қоидаларини бузиб келинаётганлик ҳолатлари минг афсуски учраб турибди.
Жумладан, Нурафшон шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилган профилактик ўрганишлар натижасида жорий йилнинг 29 апрел кунида "UNIVERSAL LEGENT-TALENT" МЧЖ ўқув марказида карантин нормаларига риоя қилмасдан ётоқхона ташкил қилиниб, бир гуруҳ ўқувчиларга дарс бериш жараёнлари давом эттирилаётганлиги аниқланган.
Мазкур ўрганишлар натижасида ўқув марказда 7 нафар Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи 5-мактабнинг вояга етмаган ўқувчилари ҳам борлиги маълум бўлган.
Мазкур холат юзасидан Нурафшон шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан фарзандларини хавфсизлигига зид равишда, ўз мажбуриятларини бажармаган ота-оналарига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва қонуний қарор қабул қилиш учун Ўрта Чирчиқ туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилган.
Ўрта Чирчиқ тумани комиссияси аъзолари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раҳбари вазифасини бажарувчиси Б.Джураев, туман Ички ишлар бўлими инспектори Қ.Юлдашев, масъул котиб Г.Дадаматовалар иштирокида сайёр тартибда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда "Қайтмас" маҳалласида истиқомат қилувчи 7 нафар ота-оналар ва уларнинг фарзандлари таклиф қилинган ҳолда маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Комиссия қарорига кўра, фарзандига таълим тарбия бериш мажбуриятини бажармаган 7 нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан тегишли тартибда жаримага тортилдилар. Вояга етмаганлар эса профилактик назоратга топширилди.
Шунингдек, ўқув маркази раҳбари карантин қоидаларига зид равишда фаолиятни давом эттирганлиги учун Нурафшон шаҳар Санитария эпидемиология осойишталик Маркази томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баробари миқдорида жаримага тортилди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани идоралараро комиссияси

#вояга_етмаганлар
📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси томонидан ҳудудий профилактика инспекторлари иштирокида ёшлар ҳамда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
📝Йиғилишда Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Х.Масиров, Тиббиёт бирлашмаси бўлим мудири Х.Арслонова ҳамда комиссия масъул котиби Г.Дадаматовалар маърузаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлигини ҳамда туманда оналар ва гўдаклар ўлимларини олдини олиш мақсадида, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш ва таҳлилий ўрганишлар олиб бориш бўйича келишиб олинди.
✍@urta_chirchiq_hokimligi

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси аъзолари, ота-оналар, вояга етмаганлар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида 5-мактабнинг 2 нафар ўқувчиларининг бир-бирига етказган тан жароҳати бўйича Ички ишлар бўлими томонидан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
📝Йиғилишда Адлия бўлими раҳбари Ж.Алиев, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари Б.Якуббаев, Халқ таълими бўлими шуъба мудири М.Қурбонбоева, Ёшлар иттифоқи кенгаши раиси Б.Джўраев, комиссия масъул котиби Г.Дадаматова ва инспекторлар ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
🗂Комиссия йиғилиши якунида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми билан 2 нафар ота-оналарга нисбатан жарималар белгиланди, вояга етмаганлар профилактик назоратга олинди.
⚖Назоратсизлик ҳамда ўз ишига маъсулиятсизлик билан ёндошган 5-мактаб масъулларига нисбатан Халқ таълими бўлими томонидан тегишли интизомий жазо чоралари кўриладиган бўлди.

📌Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси аъзолари, ота-оналар, мактаб ва маҳалла масъуллари иштирокида 6-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Р.Жонузоқова жорий ўқув йилининг II чорагида 112 соат дарс соатларини қолдириб, мажбурий таълимга жалб қилинмаганлиги, вояга етмаган ёшнинг уйдан қочиб, номаълум томонга чиқиб кетганлиги юзасидан маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
📝 Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бўлими томонидан ота-онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар туман комиссиясига келиб тушган.
🗂Комиссия олиб борган профилактик тадбирлар натижасида вояга етмаган Р.Жонузоқова қидириб топилиб, уйига қайтарилди. Шу куннинг ўзида хонадонига борилди ва профилактик суҳбатлар ўтказилди.
⚖Вояга етмаган ёшга малакали психолог ва педагоглар бириктирилиб, қизиқишига кўра тўгаракларга жалб қилишга йўналтирилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Йиғилишда 6-мактаб ўқувчиси Р.Жонузоқова хамда 40-мактаб ўқувчиси М.Эртагашевалар илгари содир этган салбий ҳатти-ҳаракатлари учун комиссия қарори билан Ички ишлар бўлимининг профилактик рўйхатига олиб, якка тартибдаги тушунтиришлар олиб борилишига қарамасдан, қайта ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этишни давом эттирган.
ИИБнинг ҳулосаси ҳамда 6 ва 40-мактаблар, "Сайдовул-Бахт" ва "Юқориовул" маҳаллаларининг тавсифномасига кўра, келгусида вояга етмаганларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда таълимга жалб қилиш мақсадида йиғилиш қарор қабул қилди.
Эндликда вояга етмаганларни ёпиқ турдаги Республика қиз болалар мактабида ўқишни давом эттиришлари учун Жиноят ишлари бўйича туман судига илтимоснома киритилди.
Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 3 феврал куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар вояга етмаган шахслар манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан уларни мажбурий меҳнатга, таъқиқланган ёки ғайриқонуний бирлашмалар фаолиятига жалб қилиш ҳамда вояга етмаганлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш ҳолатларига чек қўйиш ва бундай ҳаракатларни содир этганларнинг жавобгарлигини сўзсиз таъминлаш назарда тутилган.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Таъкидланишича, Жиноят кодекси ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарликни белгилайдиган модда билан тўлдирилмоқда.
Шу билан бирга, мазкур жиноят объекти сифатида ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс нормал ва ахлоқий ривожланаётани инобатга олиниб, жиноят субъекти ёшини 18 ёшдан белгилаш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят кодексига вояга етмаган шахсни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликни белгиловчи ўзгартириш киритилмоқда.
Депутатларнинг фикрича, қонуннинг қабул қилиниши мажбурий меҳнатга тўлиқ чек қўйилишига, вояга етмаган шахсларнинг манфаатларини таъминлашга, бу борада Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятлари бажарилишига ва шу тариқа мамлакатнинг турли баҳолаш индексларидаги рейтинги кўтарилишига хизмат қилади.
Ўрта Чирчиқ тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси

❗️Оталик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш алимент тўлашдан озод бўлди дегани эмас
❓Савол: Вояга етмаган боланинг отасини суд оталик ҳуқуқидан маҳрум қилса, ота болага алимент тўлашга мажбурми?
✅Жавоб: Оила кодекси 81-моддасига кўра, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ота-онани ўз боласига таъминот бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
▶️Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани идоралараро комиссияси

Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 67-мактабда Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссиясининг сайёр йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимлиги комиссияси масъул котиби Б.Широв, туман комиссия масъул котиби Г.Дадаматова, Халқ таълими бўлими шуъба мудири М.Қурбонбоева, Ички ишлар бўлими инспекторлари Қ.Юлдашев ва A.Муротбеков, Маънавият маърифат бўлинмаси раҳбари Э.Тўлаганов, Маданият бўлими мутахассиси Г.Даулова, 67-мактаб раҳбарияти, психолог, педагог ўқитувчилар ва "Ўртасарой" маҳалласи раиси ва мутахассислари, ота-оналар, ўқувчилар иштирок этишди.
Хусусан, тумандаги 67-мактабнинг 5 нафар ўқувчилари томонидан ўзаро жанжаллашиб, бир-бирига тан жароҳати етказганлиги ҳамда 1 нафар ўқувчиси "бита" совуқ қурол олиб юрганлик ҳолати бўйича уларнинг содир этган салбий ҳатти-ҳаракатлари учун туман Ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори қабул қилиниб, ота-оналарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка доир иш юритилиб, баённомалар тузилган ва тўпланган ҳужжатлар комиссияга келиб тушган.
Тўпланган ҳужжатлар асосида комиссиянинг сайёр йиғилишида вояга етмаганларнинг содир этилган ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлари муҳокама қилинди.
Комиссия йиғилиши якунига кўра, ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 47-моддаси 1-қисми билан жарималар белгиланди, вояга етмаган 6 нафар ўқувчилар профилактик рўйхатига олиниб, Ички ишлар бўлими томонидан якка тартибдаги тушунтиришлар олиб борилишига ҳамда 67-мактабнинг малакали педагог психологлардан мураббийлар бириктириб, қизиқишларига кўра, тўгаракларга бириктиришга, "Ўртасарой" ва "Тошлоқ" маҳалласи масъуллари кузатувига топширилиши хақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, мактабда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда ўқувчиларни таълимга жалб қилиш масалалари мухокама қилинди.
Келгусида "Ўртасарой" ва "Тошлоқ" маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, 67-мактаби ҳамда Ички ишлар бўлими билан ҳамкорлик йўлга қўйишликни, чора-тадбир ишлаб чиқишлиги бўйича топшириқ берилиб, зудлик билан ўқувчилар вояга етмаганлар ўртасида профилактик тушунтириш тадбирларини олиб боришлик лозимлиги белгиланди.
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман идоралараро комиссияси

📌Болалар масалалари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
👉Батафсил👉https://telegra.ph/Bolalar-masalalari-bўjicha-millij-komissiyasi-jiғilishi-09-21
✍@urta_chirchiq_hokimligi
📌Болалар масалалари бўйича Ўрта Чирчиқ тумани миллий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
👉Батафсил👉https://telegra.ph/Bolalar-masalalari-bўjicha-millij-komissiyasi-jiғilishi-09-21
✍@urta_chirchiq_hokimligi
Telegraph
Болалар масалалари бўйича миллий комиссияси йиғилиши
Болалар масалалари бўйича Ўрта Чирчиқ туман миллий комиссиясининг навбатдаги тезкор йиғилиши бўлиб ўтди Йиғилишда туман ҳокими ўринбосари А.Хонтўраев, комиссия шуъба мудири Г.Дадаматова, Ўрта Чирчиқ туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар масалари бўйича…
#вояга_етмаганлар
🏫Ўзбекистон Республикасининг "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида"ги Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири Б.Широв, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича шуъба мудири Г.Дадаматова ва туман Ички ишлар бўлими вояга етмаганлар назорати инспектори Қ.Юлдашевлар томонидан тумандаги 7, 24 ва 35-мактабларда ўрганиш тадбирларини олиб боришди.
📝Ўрганиш тадбирлари давомида вояга етмаганларнинг назоратсизлиги, қаровсизлигига, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишига имкон берадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга қаратилган тадбирлар олиб борилди.
✍️@urta_chirchiq_hokimligi

Ўрта Чирчиқ тумани 3-ИДУМда туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири Г.Дадаматова, туман прокурори ёрдамчиси Р.Юсупова, туман Ички ишлар бўлими катта инспектори, психолог Б.Уматов, Халқ таълими бўлими шуъба мудири М.Қурбонбоева, мактабларнинг маънафий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва психологлар иштирокида 2021 йил давомида вояга етмаган қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатларининг ошиб кетганлиги бўйича танқидий-йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманда ушбу йўналишдаги камчиликларни бартараф этиш, жорий йил давомида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, эрта туғруқ, эрта никоҳ, суицит ҳолатларини олдини олиш бўйича йўналишлар тавсиялар ва тушунтиришлар берилди.
Йиғилиш якунида кўрик-танловларда фаол иштирок иқтидорли ўқувчилар мутасаддилар томонидан дипломлар билан тақдирландилар.
@urta_chirchiq_hokimligi