O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.18K subscribers
29K photos
3.28K videos
156 files
9.23K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Сектор раҳбарлари таълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатди

🏫Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов бошчилигидаги сектор раҳбарлари “Қундузак” маҳалласидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида мактаб фаоллар зали қайта таъмирланганлиги, аммо жиҳозлар йўқлиги бўйича мурожаат қилинди. Шундан сўнг, туман ҳокимининг ташаббуси билан мактаб фаоллар залига 120 та стул тақдим этилди.

🏗Шунингдек, сектор раҳбарлари “Обод” маҳалласида жойлашган 69-мактабдаги қурилиш таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар. Айни пайтда “Сайёд умидим қуёши” масъулияти чекланган жамияти томонидан мактабнинг 140 ўринга мўлжалган 2 та биноси қайта таъмирланиб, қўшимча 190 ўринга мўлжалланган бино ва спорт зал қуриш ишлари давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#вояга_етмаганлар

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда 6-мактаб ўқувчиси Р.Жонузоқова хамда 40-мактаб ўқувчиси М.Эртагашевалар илгари содир этган салбий ҳатти-ҳаракатлари учун комиссия қарори билан Ички ишлар бўлимининг профилактик рўйхатига олиб, якка тартибдаги тушунтиришлар олиб борилишига қарамасдан, қайта ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этишни давом эттирган.

ИИБнинг ҳулосаси ҳамда 6 ва 40-мактаблар, "Сайдовул-Бахт" ва "Юқориовул" маҳаллаларининг тавсифномасига кўра, келгусида вояга етмаганларнинг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш ҳамда таълимга жалб қилиш мақсадида йиғилиш қарор қабул қилди.

Эндликда вояга етмаганларни ёпиқ турдаги Республика қиз болалар мактабида ўқишни давом эттиришлари учун Жиноят ишлари бўйича туман судига илтимоснома киритилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Жорий йилда 500 минг нафар ёшни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш вазифаси қўйилди. “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўғил-қизларни тадбиркорларга бириктириб, уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш зарурлиги айтилди.

Под председательством Президента проходит видеоселекторное совещание по мерам обеспечения занятости молодежи и содержательной организации ее досуга.
Поставлена задача обучить в этом году 500 тысяч молодых людей профессиям и предпринимательству. Указано на необходимость закрепления за юношами и девушками предпринимателей в рамках программы "Молодежь: 1+1", формирования бизнес-навыков, выделения льготных кредитов, содействия открытию собственного дела.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Электрон давлат хизматларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда
#27jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича муҳим йўналишлар кўрсатиб ўтилди

Обозначены важные направления обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Audio
📻"107,8 Mahalla" радиоканали "Мушоҳада учун мавзу" радиоэшиттиришида Ўрта Чирчиқ ва Чиноз туманлари Давлат хизматлари маркази фаолияти тўғрисида

🔊Батафсил аудиохабарда
👆 👆 👆
✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ёшлар_дастури

🏫Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўрта Чирчиқ тумани Ахборот кутубхона марказида Республика маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси ташаббуси билан шоир Эргаш Али Умирзоқов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

📖Учрашувда мактаб ўқувчилари, кутубхона ходимлари ва шоирнинг яқинлари иштирок этишди. Ўқувчилар шоирнинг шеърларидан парчалар ёд олиб айтиб беришди. Тадбир давомида шоир Эргаш Алининг “Танти Азимшер қиссаси ёҳуд забун муҳаббат қиссаси” китобининг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.

📚Эргаш Али Умирзоқов 1956 йил Ўрта Чирчиқ тумани “Қундузак” маҳалласида таваллуд топган. Муаллифнинг шу вақтгача “Меҳр соғинчи”, “Кўнгил тарози”, “Абадият қўшиғи”, “Топқир ука ва оқибатли акалар ҳақида эртак” китоблари чоп этилган.

@urta_chirchiq_hokimligi