O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.72K subscribers
30.6K photos
3.46K videos
157 files
9.7K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
⚡️ Ёшларга 1 гектардан ер ажратилади ва улар ишни мустақил ташкил этади

Мамлакатимиздаги пандемия шароитида короновируснинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари билан бир қатор солиқ имтиёзлари ва преференциялар белгиланди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/39q3KFV

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Forwarded from Orif Tolib
Раҳбарга қандай мурожаат қилиш керак?

Собиқ Иттифоқ даврида раҳбарга мурожаат этикети рус маданияти таъсирида шаклланди.

Русча мурожаат этикетига кўра, одатда ёши катталарга исми ва отаисми билан сизлаб мурожаат қилинади. Бунда ҳурмат ёки нейтрал муносабат акс этади. Шунингдек, бу усулдан кўзтанишларга, яқин муносабат ўрнатилмаган ҳамкасбларга, бошлиққа мурожаатда ҳам фойдаланилади. Агар одам ўзидан ёш бирор кишига сизлаб ва отаисми билан мурожаат қилса, бу унга алоҳида ҳурмат кўрсатилаётгани белгисидир.

Ўзбекча муомалада отаисмини қўшиб мурожаат қилиш кўпроқ расмий идораларда ва асосан раҳбарларга мурожаатда кузатилади. Раҳбар ўзидан қуйи мансабдаги ходимларга, масалан, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ёки оддий ходимларга ҳам отаисми билан мурожаат қилиши мумкин:

– Камолиддин Жамолиддинович, бу масалага жиддий ёндашиш зарур.
– Азиза Саидакбаровна, таклифингизни инобатга оламиз.


Сўнгги йилларда давлат идораларининг раҳбарлик лавозимларига ёшлар кўп тайинланяпти. Улар орасида мустақилликдан кейин туғилган авлод ҳам анчагина ва улар сони борган сари кўпайиб боради. Охирги ўттиз йилда туғилганларнинг отаисмларида -вич ва -овна, -евна қўшимчалари учрамайди ҳисоб. Хўш, бунда қандай мурожаат қилинади? Ўғли ва қизи сўзлари қатнашган ўзбекча ифодадаги отаисмларни русча этикет қолипига солиш унчалик ҳам ёпишмайди:

– Камолиддин Жамолиддин ўғли, бу масалага жиддий ёндашиш зарур.
– Азиза Саидакбар қизи, таклифингизни инобатга оламиз.


Балки, кўз ва қулоқ ўрганмагани учун шундайдир. Лекин барибир бу тарздаги мурожаат сингишиб кетмаса керак, менимча. Ё бундай отаисмлари оғзаки услубда -вич, -овна, -евнага ўзгартириб олинармикан? Бу анча ёқимсиз ҳолат бўлса керак.

Демак, расмий идораларда мурожаат йўсини қандай бўлиши кераклиги ҳақида бирор тавсия ишлаб чиқилиши керак. Аммо бу ишни ким қилади?

Буни тадқиқ ва татбиқ этадиган Абомуслими соҳибқиронларимиз бўлмаса... 🙃 деб ўтираверамизми ёки?

Мабодо кимдир шу борада изланиш олиб бормоқчи бўлса, ёзилажак тавсияга тавсия: бошқа халқлардаги мурожаат шаклларини ўрганиб чиқиш ва ўзбекча вариант учун тарихий-миллий мурожаатларни, қардош туркий халқлардаги мурожаат шаклларини асос қилиб олган маъқул.

Раҳбарлар ва бошқаларга мурожаатда исм олдидан муҳтарам, ҳурматли, жаноб каби сўзларни ишлатиш борасида ҳам изланишча олиб бориш мумкин.

Дарвоқе, мурожаат қоидалари тавсия характерида бўлиши керак. Ўта расмий идорада ҳам оддий ўзбекча мурожаат шаклини афзал кўрувчилар топилиб қолиши мумкин.

-вич, -овна, -евна қўшимчали отаисмларини амалдаги расмий мурожаат шаклида ҳам ишлатавериш керак. Истаймизми-йўқми, у бизнинг ҳаёт тарзимизга сингиган, тарихимиздан ўрин олган.

👉 Тўлиқ ўқиш

Таклифларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

@oriftolib
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Бугун Ўрта Чирчиқ туманида навбатдаги "Сиёсий (маърифат) соати" бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги ўқув соатида туман ҳокимликлиги аппарат ҳодимлари иштирок этишди.

"Сиёсий (маърифат) соат"да ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ёритиб берилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Orta_Chirchiq

O'rta Chirchiqda "Yoshlar shaxmat taxtasi" Respublika ochiq turnirining tuman hududiy saralash bosqichi bo'lib o'tdi.

70 nafar o'quvchilar orasida 72-Ixtisoslashtirilgan davlat umumiy o‘rta ta’lim maktabi o‘quvchisi O‘tkirov Asadxo‘ja 1-o‘rinni🥇, 15-ummumiy o‘rta ta’lim maktabi o‘quvchisi Turg‘unov Bunyod 2-o‘rinni🥈, 8 maktab o‘quvchisi Abdug‘afforov Jasurlar 3-o‘rinni🥉 qo'lga kiritib, tuman bosqichiga yo‘llanma olishdi.😊

Omadli yigitlarni tuman prokurori Sobirjon Temirov diplom va esdalik sovg‘alari bilan siyladi.🎁😊

G'oliblar endi bu yutug'ingizdan g'ururlanib o'tiravermay keyingi bosqichga shiddat bilan tayyorgarlik ko'ring.😎

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Instagram | Facebook

Kanalga ulanish👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aholini ro'yxatga olish 2023: "Yangi O'zbekistonning bir qismi bo'l! "

O‘zbekiston Respublikasida aholini ro‘yxatga olish 2023- yilning
1-25-noyabr kunlari o‘tkazilishi va O‘zbekiston Respublikasida aholini sinov tariqasida ro‘yxatga olish tadbiri 2021- yilning 1-25- noyabr kunlari Andijon viloyatining Xo‘jaobod tumani, Toshkent viloyatining Yuqori Chirchiq tumani, Xorazm viloyatining Xiva shahri hamda Toshkent shahrining Yashnobod tumanida amalga oshiriladi.

Shuningdek, Aholini ro‘yxatga olish jarayoni orqali ishonchli ma’lumot, uzoq muddatli prognozlar, davlatning ijtimoiy–iqtisodiy rivojlanishi va aholi bandligini ta’minlash dasturlarini ishlab chiqish, barqaror rivojlanish milliy maqsadlari indikatorlarini shakllantirish, mehnat resurslari joylashuvi va ulardan foydalanish jarayonlarini o‘rganish hamda ilmiy tadqiqotlarni olib borish uchun muhim hisoblanadi.

O'rta Chirchiq tumani statistika bo'limi

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Шеърият ихлосмандлари учун учрашув

🏫 Республика маънавият ва маърифат маркази Ўрта Чирчиқ туман бўлинмаси ташаббуси билан Ахборот-кутубхона марказида шоир Эргаш Али Умирзоқов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

📖Тадбирда мактаб ўқувчилари, кутубхона ходимлари ва шеърият ихлосмандлари иштирок этишди. Ўқувчилар шоирнинг шеърларидан парчалар ёд олиб айтиб беришди. Тадбир давомида Эргаш Алининг “Танти Азимшер қиссаси ёхуд забун муҳаббат қиссаси” китобининг тақдимот маросими ҳам ташкил этилди.

📚Эргаш Али Умирзоқов Ўрта Чирчиқ туманида таваллуд топган бўлиб, унинг “Меҳр соғинчи”, “Кўнгил тарози”, “Абадият қўшиғи”, “Топқир ука ва оқибатли акалар ҳақида эртак” китоблари чоп этилган.

#Ўрта_Чирчиқ

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#ёшлар_дастури
#раҳбар_ёшлар_учрашувидан_сўнг

📌Президентимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар катта ҳаётга қадам ташлаётган ёшларимизга қўшимча куч бағишламоқда. Давлат раҳбарининг ташаббуси билан йўлга қўйилган "Раҳбар ва ёшлар" учрашувлари мамлакатимизда ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун ўзига хос кўприк бўлиб хизмат қилмоқда.

🏢Жумладан, 2020 йил 28 декабр куни Ўрта Чирчиқ туманида бўлиб ўтган Тошкент вилояти сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида "Уйғур" маҳалласи Олмазор кўчасида яшовчи ёш Чарос Норматова ўз кўчасини ободонлаштириш сўраб мурожаат қилган қилган эди.

🛣Хусусан, мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, 2-сектор раҳбари Собиржон Темировнинг ташаббуси билан Олмазор кўчасининг 500 метр масофасига туман йўл қурилиш бўлими ишчи ходимлари жалб қилинган ҳолда шағал ётқизилиб, аҳоли йўллари ободонлаштирилди.

@urta_chirchiq_hokimligi