O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
4.84K subscribers
30.9K photos
3.56K videos
158 files
9.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани

Қўшни оғир кунда билинади

❗️Сирдарёда вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган ҳодиса халқимизни бирлаштирди. Бугун одамлар тобора жипслашмоқда, бир-бирига меҳри ортмоқда. Аслида оғир пайтларда инсонлар бир-бирига тобора қайишади, қўллаб-қувватлайди.

🚚Қўшнисига дастлабки инсонпарварлик ёрдамини ҳам Тошкент вилояти кўрсатган эди. Бугун ҳам Сирдарёга озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатиш давом этмоқда. Вилоятдаги кўпгина шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан шу кунгача тонналаб озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди.

Хусусан, Янгийўл, Бўка, Оққўрғон, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Бекобод, Чиноз, Қуйи Чирчиқ, Тошкент, Оҳангарон, Паркент туманлари, Бекобод, Ангрен ва Оҳангарон шаҳарлари ҳокимликлари томонидан ана шундай инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатилди.

▶️Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Қибрай_тумани. 2-сектор ҳудудидаги Жарбоши ва Чингелди маҳаллаларида ёшлар билан мутасаддилар иштирокида сайёр учрашув ташкил этилди. Тадбир давомида 15 нафар ёш билан яккама-якка мулоқот ўтказилиб, уларнинг 2 нафари шу ернинг ўзида иш билан таъминланган, 3 нафарига қизиқишига кўра, қайта тайёрлаш курсларига йўлланма берилган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. 9-12 декабр кунлари туманнинг аҳоли турар жойларида фуқароларнинг ис газидан заҳарланиши ва ҳалок бўлишининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказиляпти. Шу муносабат билан вилоятнинг 10 та туман ва шаҳарлари ФВБларининг 100 нафар хизматчиси, газ, электр тармоқлари, тез тиббий ёрдам ва маҳалла раисларидан тузилган ишчи гуруҳлари фаолият олиб боришмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан 11-сонли умумтаълим мактабида «Ватаним мадҳияси – фахрим, ғурурим!» шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👉 Тошкент хабарлари
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹
#Юқори_Чирчиқ. Туманда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Унда иштирок этган вилоят ҳокими Рустам Холматов йиғилганларни байрам билан табриклаб, жорий йилда туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган натижаларни ҳам алоҳида эътироф этган. Тадбир якунида бир гуруҳ илғорлар эсдалик совғалари билан тақдирланган.

🔹#Ўрта_Чирчиқ. Туманнинг Бектемир маҳалласида тадбиркор Мавлуда Бобоева томонидан “Ниҳол 5” номли 100 ўринга мўлжалланган оилавий нодавлат МТТ ўз фаолиятини бошлади. Айни кунларда боғчада 15 нафар малакали тарбиячи болажонларнинг тарбияси билан шуғулланмоқда.

🔹#Оҳангарон_тумани. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида универсал жанг тури бўйича 6 ёшдан 18 ёшгача ва ундан юқори бўлган ёшлар ўртасида очиқ турнир ўтказилди. Унда 120 нафардан ортиқ спортчи ёшлар иштирок этган. Мусобақа қатнашчилари 4 та вазн тоифасида камар учун ўзаро баҳс олиб боришган.

👉 Тошкент хабарлари