O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Янги_Ўзбекистон_янгича_дунёқараш

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани 1-секторидаги 58-мактабда “Мустақиллик" ва 54-мактабда “Шоликор" маҳаллаларининг, 2-сектордаги 14-мактабда “Чангтепа” ва 56-мактабда "Чегара" маҳаллаларининг, 3-сектордаги 7-мактабда “Янгиобод” ва 35-мактабда “Бойовул” маҳаллаларининг, 4-сектордаги 29-мактабда “Галаботир” ва 63-мактабда “Гулистон” маҳаллаларининг "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" мавзусида маданий-маърифий тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг профессор-ўқитувчилари, Халқ таълими бўлими ходимлари, санъат ва спорт соҳасида улкан натижалар қайт этиб келаётган ёшлар ва мураббийлар иштирок этдилар.

📚Мактаб иқтидорли ўқувчилари ва спорт усталарининг чиқишлари билан иштирок этишди. Иштирокчилар ўртасида викторина ўтказилиб, ғолиблар китоблар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун!

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 69-мактаб ёшлар иттифоқи сардорлари томонидан 18 ноябрь Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан "Байроғим 29 ёшда" номли видеорилиги.

@urta_chirchiq_hokimligi
🇺🇿Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлди. Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.

🏫Бугун байрам муносабати Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 6, 14, 16, 34, 39, 40, 43, 45, 51, 53, 54, 63, 66 ва 72-мактабларда байрам тадбирлари тантанали равишда бўлиб ўтди. Тадбирларда сектор раҳбарлари, депутатлар, Халқ таълими бўлими мудири А.Ачилов, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Тадбирларда мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган давлат байроғимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Шунингдек, ёш спортчилар ва бўлажак ҳарбийларнинг ватанпарликни тарғиб этувчи кўргазмали кўринишлари йиғилганларда ўзига ҳос фахр туйғусини уйғотди.

@urta_chirchiq_hokimligi
📌Прокуратура органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, сайёр қабуллар ўтказилиб, фуқаролар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани прокурори Собиржон Темиров томонидан “Роватак” маҳалласидаги 16-мактабда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда Ички ишлар бўлими бошлиғи Ж.Бердиқулов, Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Ш.Умиров, Ўрта Чирчиқ тумани Фуқаролик ишлари суди раиси Р.Абдуазимов иштирок этди. Қабулда 70 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиб, 15 тадан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. 3 та мурожаат жойида бартараф этилди.

🚜Жумладан, Х.Исроиловнинг Ю.Юсупов кўчасидаги ариқни қазиш тўғрисидаги мурожаати жойида ҳал қилиниб, махсус техникада қазилиб, сув келиши таъминланди. Бундан ташқари, рўйхатга олинган мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши прокурор томонидан назоратга олинди.

@urta_chirchiq_hokimligi