O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.39K subscribers
28.3K photos
3.17K videos
155 files
8.98K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Ўрта_Чирчиқ
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Режадагидан зиёд маҳсулотлар жамғарилди

Бугунги пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда долзарб ҳисобланади. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни тақсимлаш бўйича ёндашувни мутлақо ўзгартиришни давр тақозо қилмоқда.

🥔Ўрта Чирчиқ туманида 2020-2021 йил қиш ва баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага жамғариш бўйича барча имкониятлар ишга солинмоқда. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигида мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан омборхоналарда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг миқдорини ўрганиб чиқди.

✳️Жумладан, "Салануз" МЧЖ томонидан 1720 тонна картошка, 950 тонна пиёз, "Шоли инвест", “Барака дон агро кластер” ва "GOLD-GRANATE" МЧЖлар томонидан 307 тонна гуруч захираси режадан кўпроқ жамғарилганлигини қайд этишди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Ўрта Чирчиқ тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида ўтказилган тадбир жараёнлари "Севимли" телеканалининг "Замон" информацион дастурида

@urta_chirchiq_hokimligi
#билдириш

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги огоҳлантиради!

Жорий йилнинг 18-20 ноябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига ғарбий Қозоғистон ва Россия Федерациясининг Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келиши муносабати билан туманда фаолият олиб борувчи барча корхона ва ташкилотлар эҳтиёт чораларини амалга оширишлари сўралади!

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги
Замонавий бино фойдаланишга топширилди

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 ва 3 июн кунлари Тошкент вилоятига ташрифлари давомида вилоятни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган топшириқ ва вазифаларига асосан Ўрта Чирчиқ туманидаги ижтимоий соҳа объектлари манзилли дастурга киритилиб, “Чангтепа” маҳалласида жойлашган 14-мактабда 120 ўринга мўлжалланган қўшимча бино ва спорт зал қуриб фойдаланишга топширилди.

🏗Қурилиш ишларининг умумий қиймати 2 млрд 309 млн сўм бўлиб, қуриш ва таъмирлаш ишларини “Нурафшон трест” ва “Алпомиш инвест” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб борилди.

🏫Қўшимча 120 ўринли бино ва 9х18 ҳажмдаги спорт залнинг қурилиши ўқувчиларимиз, ота-оналар, маҳалла, жамоамизни қувонтирди. Туманнинг чекка ҳудудида бундай чиройли объектларнинг қурилиши давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликнинг яна бир намунаси деб биламан дейди,-мактаб раҳбари Сардор Уталов.

Бугун янги фойдаланишга топширилган янги бинода “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” тадбирлари ҳам бўлиб ўтди. Бу тадбирларнинг янги бинода ўтказилиши ўзгача маънони ўзида акс эттирди.

Тадбирда туман 2-сектори раҳбари, прокурор Собиржон Темиров, ҳоким ўринбосари Фарҳод Султонов, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, Халқ таълим бўлими ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

🌟Иштирокчилар юртимизда бўлаётган ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган кенг имкониятларга алоҳида тўхталиб ўтиб, улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъкидлашди. Маданият бўлимининг хонандалари, мактаб ўқувчиларининг ўзига хос чиқишлари ҳамда ёш спортчиларнинг кўргазмали кўринишлари иштирокчиларнинг кайфиятига кайфият баҳш этди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Юртимизда ушбу вирус билан касалланганлар сони 70 минг нафардан ортгани, тузалганлар сони қарийб 68 минг нафарни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва соғлиқни сақлаш тизими мутасаддиларига қатор вазифалар юклатилди. Хусусан, коронавирусга ихтисослашган шифохоналар фаолиятини ўрганиб, уларни оптимизация қилиш топшириғи берилди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент Шавкат Мирзиёев затронул ситуацию с пандемией.
Отмечалось, что на сегодняшний день число выявленных случаев в нашей стране превысило 70 тысяч, выздоровели почти 68 тысяч человек.
На хокимов, руководителей секторов и ответственных лиц системы здравоохранения возложен ряд задач. Поручено, в частности, изучить и оптимизировать деятельность отведенных для коронавируса больниц.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев коронавирус ҳақида: Ҳар битта фуқаромизнинг ўлими ҳам биз учун жуда катта йўқотиш

Шавкат Мирзиёев о коронавирусе: Смерть даже одного гражданина - большая потеря для нас

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter