O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.15K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#айни_дамда
#медиа_тур

📡Ўрта Чирчиқ туманидаги "Фаровон ҳаёт калити" масъулияти чекланган жамиятида телевидение, радио, босма ва интернет оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида медиа-тур бошланди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#медиа_тур

📡Ўрта Чирчиқ туманидаги "Фаровон ҳаёт калити" масъулияти чекланган жамиятига қарашли музлаткич омборхонасида 2000 тонна интенсив боғларда етиштирилган олма ва нокларни сақланади.

@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#медиа_тур

📡Ўрта Чирчиқ туманидаги "Фаровон ҳаёт калити" масъулияти чекланган жамиятининг 15 гектар майдондаги "пушти кўз" нави етиштирилаётган олма боғи.

@urta_chirchiq_hokimligi
#Медиа_тур #Чиноз #Ўрта_Чирчиқ

Балиқчилик хўжаликлари: таассурот ва ҳақиқий аҳвол

⚡️Республикамизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион усулларини жорий этган ҳолда маҳсулот ҳажмларини ошириш, соҳани тартибга солиш бўйича бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ижросини сифатли ва пухта таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

✔️Бу борада Тошкент вилоятида ҳам қатор чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, яқинда ОАВларнинг вилоятимизга ташрифи ҳам ана шу мавзуга бағишланди.

🔎Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан ташкил этилган медиа-турда журналистлар ҳудудлардаги сунъий ва табиий сув ҳавзаларида интенсив ҳамда хонадонлардаги уй шароитида балиқ етиштираётган хўжаликлар, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди.

📌Бугунги кунда вилоят ҳудудларида жами 450 та балиқчилик хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.

▶️Батафсил ушбу ҳаволала ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Медиа_тур #Ўрта_Чирчиқ #балиқчилик

Тошкент денгизи: инновация усулида балиқ етиштириляпти

⚡️Журналистларнинг кейинги манзили "Туябўғиз" сув омбори бўлди. Халқ тилида Тошкент денгизи деб номланган бу ерда улар “Саломов Маматқул”, “Саидовул”, “Жаҳонгир агро бизнес” ва “Жасур агро бизнес” фермер хўжаликларида бўлиб, уларнинг садок усулида сазан балиғи етиштириш тажрибаси билан атрофлича танишдилар.

📌Мазкур балиқчилик хўжаликлари 2018 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, йилдан-йилга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ортиб бормоқда. Масалан, дастлабки йили 50 тонна, ўтган йили эса 160 тонна балиқ етиштирилган.

💸Жорий йилнинг ўтган даврида 320 тонна балиқ овланган бўлиб, ҳозиргача унинг 90 тоннаси юртимиз ички истеъмол бозорига жўнатилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Медиа_тур #Чиноз #Ўрта_Чирчиқ

🎞ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида ташкиллаштирилган медиа-турдан лавҳалар

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#медиа_тур

📸Бугун Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Тошкент вилоятининг бир неча ҳудудларида оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блоггерлар учун медиа-тур ташкил этилди.

🏫Медиа-тур иштирокчилари куннинг иккинчи ярмида Ўрта Чирчиқ тумани Педагогика коллежидаги замонавий усулда қурилган 240 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлишди.

Ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотининг ўзига ҳос ҳусусияти шундан иборатки, педагогика коллежида таълим олаётган талабалар ўқиш билан биргаликда боғчада амалиётни ҳам ўташ имкониятига эга бўлишади. Бу усул эса вазирлик томонидан яқин келажакда барча ҳудудларда тадбиқ этилиши режалаштирилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#медиа_тур

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва вилоят ҳокимлиги билан бирга Ўрта Чирчиқ туманида журналист ва блогерлар учун медиа-тур ўтказилмоқда.

Дастлаб ОАВ вакиллари тумандаги “Туркистон” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳаллабай асосида олиб борилаётган ишлар ва сайёр хизмат жараёни билан танишдилар.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#айни_дамда
#медиа_тур

Ўрта Чирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун йўлга чиққан мобиль автобус “Туркистон" маҳалласида бўлди. Аслида ҳар куни аҳоли бирор бир юмуш билан Давлат хизматлари марказига иши тушади. Бундай қулайликлардан самарали фойдаланиш эса фуқароларнинг вақти ҳам, маблағи ҳам тежалишига хизмат қилади. Қолаверса, Давлат хизматлари марказларидаги узундан узоқ навбат кутишларнинг олди олинади. Сайёр хизмат давомида фуқароларга давлат хизматлари кўрсатилди.

Шундан сўнг, туман давлат хизматлари маркази ходимлари 66-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқитувчи ва ўқувчилар учун давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган хизматлардан электрон тарзда фойдаланиш афзалликлари ҳақида тушунтириш-тарғибот тадбирларини ҳам амалга оширди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Медиа_тур

🎞📽Бугун "Дунё бўйлаб" телеканали ижодкорлари Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюришди.

🎙Кун жуда мароқли ва мазмунли ўтди.

💥Қизғин жараёнларни видеолавҳада кузатинг👆👆👆


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi