O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.3K subscribers
28.5K photos
3.2K videos
155 files
9.05K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#туғилган_кун

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани Халқ таьлими бўлими мудири Ачилов Азизжон Ғуломсадировичнинг таваллуд кунлари. Туғилган кунингиз муборак бўлсин! Умрингиз боқий ,сермазмун бўлсин! Фарзандларингиз бахтини кўриш насиб айласин. Туманимиз халқ таълимини жонкуярлик билан ривожлантиришда Сиздаги оғриқни дўстингиз ҳам ўзига бир қисмини ололмайди. Фақат олға юринг ва барчамиз учун ўзингизни авайланг. Машаққатли аммо шарафли касбингизда улкан омад ва зафарлар тилаймиз!

Ўрта Чирчиқ тумани хокимлиги Ахборот хизмати

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#туғилган_кун

Бугун - 15 ноябрь - Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева таваллуд топган кун.

Абдуллаева (Эрмуҳаммедова) Насиба Меликовна 1961 йил Самарқандда дунёга келган.

Хонанданинг «Самарқанд», «Бахт ўзи нимадир?», «Сунбула», «Мажнун», «Баригал» каби қўшиқлари халқимизнинг кўнгил мулкига айланган.

Насиба Абдуллаева 1993 йил «Ўзбекистон халқ артисти» унвони билан тақдирланган. 2018 йилда эса «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

👉 Mash’al_gzt
#туғилган_кун

Бугун - 25 октябр - Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов туғилган кун

Нурматов Олимжон Раҳимжонович 1967 йил Оққўрғон тумани туғилган.

Миллати - ўзбек. Олий маълумотли. 1989 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини олим-агроном мутахассислиги билан тамомлаган. 2000 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2011 йили давлатимиз томонидан қилган хизматлари учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Олимжон Нурматов меҳнат фаолиятини 1989 йил Зангиота туманидаги Мирзо Улуғбек номли давлат хўжалиги бригадир ёрдамчиси сифатида бошлади.

1991-1993 йилларда Зангиота туманидаги «Шарқ» агрокомбинати агрономи, 1993-2000 йилларда Зангиота тумани «Эркин» илмий ишлаб чиқариш уруғчилик агрофирмаси бош агрономи вазифаларида меҳнат қилди.

2000 йил Зангиота тумани ҳокимлигига ишга ўтиб, 2000-2003 йилларда ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари, 2003-2007 йилларда Зангиота тумани ширкат хўжалиги бошқаруви раиси вазифаларида ишлади.

У 2007-2008 йилларда Зангиота тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилди.

Олимжон Нурматов иқтидорли раҳбар сифатида 2009-2010 йилларда Тошкент тумани ҳокими, 2010-2012 йилларда эса Зангиота тумани ҳокими лавозимларида ишлади.

2012-2016 йиллар мобайнмда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида меҳнат қилган О.Нурматов 2016 йилдан буён салоҳияти катта Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаяпти.

Таваллуд айёми муносабати билан Нурматов Олимжон Раҳимжоновични самимий қутлаб, тан-сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, Ватан ва эл манфаати йўлидаги ишларида муваффақият тилаймиз!

Ўрта Чирчиқ тумани кенг жамоатчилиги
​​#туғилган_кун

Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд топган кун

Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган. Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссияси раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатди.

1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Олий Мажлис депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этди.

Ш.Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта – 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.

Ш.М.Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб борди.

2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 88,61 фоиз овози билан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 2016 йил 14 декабрда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.

Ш.М.Мирзиёев оилали, икки қиз, бир ўғли, олти набираси бор. Рафиқаси З.М.Мирзиёева – мутахассислиги бўйича муҳандис-иқтисодчи.

Ш.М.Мирзиёев кўп йиллик самарали меҳнати учун «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган.

Каналга уланиш:
👉 https://t.iss.one/mashal_gzt