O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.3K subscribers
28.5K photos
3.2K videos
155 files
9.05K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
Тошкент хакикати72.pdf
2.8 MB
"Тошкент ҳақиқати" газетаси сизни мутолаага чорлайди!

#анонс

👉"ДАВЛАТ ТИЛИНИНГ ОБРЎ-ЭЪТИБОРИ"
👉"ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ
АҲАМИЯТИ"
👉"ЮКСАК ХИРМОН МУБОРАК ТОШКЕНТ!"
👉"ЯХШИЯМ СИЗ БОРСИЗ..."
👉"КУН ТАРТИБИДА: НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ"
👉"ТЕМИР ДАФТАР" ИЧИДА НИМА ГАПЛАР?"
👉"ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ
БОШҚАРИШДА
ЯНГИЧА ЁНДАШУВ"
👉"ТОШКЕНТ ДЕНГИЗИ"ДА
ҚАЙИҚЛАР "РАҚСИ"
👉"КОРРУПЦИЯНИ ЖИЛОВЛАШ
инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш демакдир"
👉"ЎЗИМИЗНИНГ ЮЛДУЗЛАР"

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда

📰"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2020 йил 24-октябрдаги 72-сонидаги "Юксак ҳирмон муборак, Тошкент!" ва "Коррупцияни жиловлаш инсон манфаатлари ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш демакдир" номли мақолаларини ўқинг.

@urta_chirchiq_hokimligi
#тайинлов

Тўлаганов Зоҳиджон Абдумаликович
Тошкент шаҳар Сергели тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари-Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича гуруҳ раҳбари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз З.Тўлаганов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Маданият бўлими бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган.
З.Тўлагановнинг келгусидаги ишларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрта_Чирчиқ #Олмалиқ #Чиноз #Янгийўл #Чирчиқ

Тошкент вилоятида 3 млн.га яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлиб, уларнинг тенг ярмини хотин-қизлар ташкил этади. Мавжуд 800 минг оиланинг 40 мингдан ортиғи эҳтиёжманд ҳисобланади.

📎Секторлар кесимида олиб борилган ўрганишлар давомида уларнинг 36 минг нафари "темир дафтар"га киритилди. Мутасаддилар томонидан бу оилаларнинг даромад манбаларини йўлга қўйиб, камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда.

♻️Жумладан, ўтган вақт мобайнида вилоят 2-сектор ҳудудида "темир дафтар"га тушган оилалар сони икки баробарга қисқартирилди. Прокурорлар ташаббуси билан чекка ҳудудлардаги ночор хўжаликларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди.

🎥 Батафсил лавҳада👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_бандлиги
#меҳнат_ярмаркаси

Ўрта Чирчиқ туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 77 минг аҳоли меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

🏢Бугун туман маъмурий марказида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва хорижга ишлаш учун кета олмаган мутахассисларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида, "ИШГА МАРҲАМАТ" лойиҳаси ташкиллаштирилди. 50дан ортиқ корхоналар 4000дан зиёд бўш иш ўринларини тадбир иштирокчиларига таклиф қилишди.

Меҳнат ярмаркасида тикувчилик соҳасида 1200дан, қурилишда 100дан, фармацевтикада 100дан, саноатда 500дан, хизмат кўрсатиш соҳасида 100дан ортиқ янги иш ўринлари таклиф этилди.

📹Батафсил видеолавҳада

@urta_chirchiq_hokimligi
❗️Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ташкентская правда.pdf
3.1 MB
#Ўрта_Чирчиқ_матбуотда

📰"Ташкентская правда" газетасининг 2020 йил 24-октябрдаги 65-сонидаги "Врачи провели медицинский осмотр" ва "С честью выполнили" номли мақолаларини ўқинг.

@urta_chirchiq_hokimligi
#туғилган_кун

Бугун - 25 октябр - Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов туғилган кун

Нурматов Олимжон Раҳимжонович 1967 йил Оққўрғон тумани туғилган.

Миллати - ўзбек. Олий маълумотли. 1989 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини олим-агроном мутахассислиги билан тамомлаган. 2000 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган. 2011 йили давлатимиз томонидан қилган хизматлари учун "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.

Олимжон Нурматов меҳнат фаолиятини 1989 йил Зангиота туманидаги Мирзо Улуғбек номли давлат хўжалиги бригадир ёрдамчиси сифатида бошлади.

1991-1993 йилларда Зангиота туманидаги «Шарқ» агрокомбинати агрономи, 1993-2000 йилларда Зангиота тумани «Эркин» илмий ишлаб чиқариш уруғчилик агрофирмаси бош агрономи вазифаларида меҳнат қилди.

2000 йил Зангиота тумани ҳокимлигига ишга ўтиб, 2000-2003 йилларда ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳ раҳбари, 2003-2007 йилларда Зангиота тумани ширкат хўжалиги бошқаруви раиси вазифаларида ишлади.

У 2007-2008 йилларда Зангиота тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, 2008-2009 йилларда эса Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқармаси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилди.

Олимжон Нурматов иқтидорли раҳбар сифатида 2009-2010 йилларда Тошкент тумани ҳокими, 2010-2012 йилларда эса Зангиота тумани ҳокими лавозимларида ишлади.

2012-2016 йиллар мобайнмда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида меҳнат қилган О.Нурматов 2016 йилдан буён салоҳияти катта Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаяпти.

Таваллуд айёми муносабати билан Нурматов Олимжон Раҳимжоновични самимий қутлаб, тан-сиҳатлик, оилавий хотиржамлик, Ватан ва эл манфаати йўлидаги ишларида муваффақият тилаймиз!

Ўрта Чирчиқ тумани кенг жамоатчилиги
#аҳоли_бандлиги
#меҳнат_ярмаркаси

Ўрта Чирчиқ туманида 150 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан 77 минг аҳоли меҳнатга лаёқатли ҳисобланади.

🏢Туман маъмурий марказида ёшларни доимий иш ўринлари билан таъминлаш, хорижий давлатлардан қайтиб келган ва хорижга ишлаш учун кета олмаган мутахассисларга муносиб иш ўринларини таклиф этиш мақсадида, "ИШГА МАРҲАМАТ" лойиҳаси доирасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирни туман ҳокими Олимжон Нурматов очиб, ёшларни ўзига муносиб бўлган иш жойларни танлаши ва келажакда ўзи орзу қилган ҳаёт йўлини танлаб олиши, имконият ҳар доим ҳам берилмаслиги ярмаркадаги 50 дан ортиқ корхоналар 4000 дан зиёд бўш иш ўринларини қатнашаётганидан унумли фойдаланишларини таъкидлаб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида тикувчилик соҳасида 1200 дан, қурилишда 100 дан, фармацевтикада 100 дан, саноатда 500 дан, хизмат кўрсатиш соҳасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари таклиф этилди.

🚌Ярмарка якунида, 150 нафарга яқин ёшлар учун қизиқишларига қараб, тумандаги йирик ишлаб чиқарувчи корхоналарга саёхат ташкил этилди.

🗂Ўрта Чирчиқ тумани кичик саноат зонасида жойлашган "Ria building group" масъулияти чекланган жамияти иш фаолияти билан танишиш жараёнида ҳозирда ишсиз бўлган мактаб битирувчиси Дилора Пардаева ўзи учун мақул иш топиб, корхона билан меҳнат шартномасини тузди.

🏗Шунингдек ёшлар "Кўкча текстил" МЧЖ, "Humo bird" МЧЖ, фармацевтика маҳсулотлари ва оёқ кийимлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга боришиб ўзларига ёққан йўналишларда ишларни танлаб, меҳнат шартномаларни имзолашди.

🗃Меҳнат ярмаркасида корхона ва ташкилотларга 1000 дан ошиқ йўлланмалар берилиб, 300 нафардан ортиқ ишсизлар доимий иш ўринларига эга бўлишди.

@urta_chirchiq_hokimligi
Меҳнат ярмаркасидан фоторепортаж