O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.84K subscribers
28K photos
3.13K videos
154 files
8.88K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб белгиланди

“Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (2-сон, 08.01.2021 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан Хотин-қизлар муаммоларини “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, ҳар бир сектор кесимида маҳаллабай “Аёллар дафтари”га 30 ёшдан ошган қуйидаги тоифадаги хотин-қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин қизлар;
боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
уй-жойини таъмирлашга муҳтож I гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар;
нотурар жойларда истиқомат қилаётган, ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жойи мавжуд бўлмаган хотин-қизлар;
қарамоғида бир ёки ундан ортиқ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёллар;
тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар (ўзи ва биргаликда яшовчи оила аъзолари оғир ижтимоий вазиятда бўлган, сурункали ёки оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган, ногиронлик гуруҳи белгиланмаган, етарли дамромад манбаига эга бўлмаганлар);
ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар;
психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизлар (тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган, ижтимоий муаммолари мавжуд хотин-қизлар).

🔹 “Аёллар дафтари” қуйидаги тартибда юритилади:

🗓 Хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари ҳар ярим йил биринчи ойининг дастлабки 15 кунида уйма-уй юриб ўрганилади.

🧾 Хотин-қизларнинг муаммолари анкета-сўровнома орқали аниқланиб, аниқланган муаммолар 3 кундан ошмаган муддатда хотин-қизларнинг шахсий индивидуал анкеталарига киритилади.

Шунга кўра, 1 кун муддатда индивидуал анкеталар кўриб чиқилади.

🔎 Шундан кейин 3 кундан ошмаган муддатда анкета маълумотлари идора ва ташкилотларнинг маълумотлари билан солиштирилади ҳамда аёлларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтожлик даражаси (тоифаси) аниқланади.

➡️ “Аёллар дафтари”га киритиладиган хотин-қизларнинг рўйхатлари ҳамда уларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган “Йўл харитаси” лойиҳаси 7 кундан ошмаган муддатда Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига киритилади.

🖥 Тасдиқланган рўйхатлар 3 кундан ошмаган муддатда Маҳалла ягона ахборот тизими дастурига киритилиб, шу асосда вақтинчалик тартибда белгиланган хизматлар кўрсатилади.

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

🔘Унга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосининг янги таҳрири асосида “Ўзбек тилининг имло қоидалари”ни тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жойлаштириш учун тақдим қилинган лойиҳаларни давлат тили қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида тайёрланганлиги текширилгандан кейин муҳокамага чиқариш;

🌐 Расмий веб-сайтларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилиши таъминлаш.

🔰 Шунингдек, қуйидагиларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши таъминланади:

● шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
● иш қоғозлари, турли бланклар;
● мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар.

❗️Бундан ташқари, марказий, маҳаллий босма ва электрон ОАВ, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.

‼️ 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти тўлиқ жорий қилинади.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️Транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади

“Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (125-сон, 09.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, транспорт воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларида мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланиш тартиби жорий этилади.

➡️ 2021 йил 1 сентябрдан жисмоний шахсларга тегишли M1 тоифадаги автотранспортларни тадбиркорлар – юридик шахслар томонидан мажбурий техник кўрикдан ўтказишда ҳаракатланувчи мобиль техник назорат линияларидан фойдаланилади.

➡️ 2021 йил 1 июлга қадар автотранспортларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорларга Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “Техник кўрик” автоматлаштирилган ахборот тизимига кириш имконияти яратилади.

❗️2021 йил 1 сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

📋 Қарорга билан шунингдек, Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Унга кўра, транспортлар қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак:

тижорат асосида йўловчилар ташувчи енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўриндиқлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспортлар ва уларнинг тиркамалари – бир йилда икки марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан кўп бўлмаган транспортлар – икки йилда бир марта;
ишлаб чиқарилганига 6 йилдан ортиқ бўлган, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқ бўлмаган транспортлар – бир йилда бир марта;
тиркамалар техник кўрикка транспорт воситаси – шатакчи учун белгиланган муддатларда;
навбатдаги техник кўрикдан ўтказишнинг илгари ўрнатилган муддатларидан қатъи назар, уларни ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) вақтида.

‼️Янги транспортлар ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказишда техник кўрикдан ўтказилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинди

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Forwarded from Deleted Account
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади

“Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5033-сон, 23.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2021–2023 йилларда кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича истиқболли режа кўрсаткичлар тасдиқланди.

📌 Шунга кўра, жорий йилда 5 400 дона маҳсулот ишлаб чиқариш назарда тутилган.

♻️ Қарорга кўра, янгидан ташкил этиладиган кулолчилик марказларидаги турар ва нотурар жойлар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари уларга нисбатан мулк ҳуқуқи кулолларга берилган ойдан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилади.

💰 Шунингдек, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳунармандчилик учун Марказий банкнинг асосий ставкасида 500,0 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилади.

📋 2021 йил 1 апрелгача уста-шогирд анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган кулолларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун субсидиялар ажратиш тартиби жорий этилади.

📂 Ҳар йили “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган янги турмуш қураётган 100 минг нафар хотин-қизларга режа бўйича кулолчилик маҳсулотлари тўпламини совға қилиш тизими йўлга қўйилади.

📍Халқаро аэропортлар “Duty free” ҳудудларида ва темир йўл вокзалларида кулолчилик ва бошқа турдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси учун махсус жойлар ажратилади.

📝 Вазирлик, идоралар, тижорат банклари ҳамда давлат корхоналари 2022 йил 1 сентябргача кулоллар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали кулолчилик маҳсулотларини харид қилиши мумкин.

Қарорга кўра, Фарғона вилояти Риштон туманида кулоллар учун қурилган хонадонларни сотиб олиш мақсадида кулолларга:

👉 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитлари ажратилади;
👉 хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдори “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди

“Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди (690-сон, 17.11.2021 й.).

🔰 Эски ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига мажбурий алмаштирилади:

● 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
● 2010 – 2020 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
● 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
● 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

Илгари 2021 йил 31 декабргача алмаштириш мажбурий эди.

Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим боғчаларга болани 2 ёшдан қабул қилишга рухсат берилади

Фармонга мувофиқ, хотин-қизларга дизайн, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тармоқлар иқтисодиёти, маркетинг ва талаб юқори бўлган бошқа таълим йўналишлари бўйича таълим берадиган алоҳида университет очилади.

➡️Ҳар йили март ойида амалий инновацион лойиҳалар бўйича “Олима аёл” танлови ўтказиб борилади.

📌Қўмита ҳузурида “Олима аёллар жамияти” тузилади ва унга хотин-қизларни амалда қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш учун 50 миллиард сўм ажратилади.

💰Қишлоқ жойларидаги аёлларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка жалб қилиш ва иш билан таъминлаш мақсадида 2023 йилдан ҳар йили нодавлат ташкилотларга БҲМнинг 7 минг баравари миқдоригача грантлар ажратилади.

✍️Давлат бошқаруви академиясида раҳбар хотин-қизларни тайёрлаш бўйича алоҳида ўқув курслари ташкил этилади ҳамда ҳар йили камида 100 нафар хотин-қизлар ўқитилади.

2024 йил 1 январгача барча давлат органлари ва ташкилотлари, уставида давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўп бўлган ташкилотлар ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотлар раҳбарларининг камида 1 нафар ўринбосари хотин-қизлар орасидан тайинланади.

☑️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида хотин-қизларнинг бизнес-лойиҳаларини молиялаштириш учун 2022 йилда қўшимча 1 триллион сўм ажратилади.

🔰2022 йил 1 апрелдан:

тадбиркорликни янги бошлаётган хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 миллион сўмдан 10 миллион сўмга оширилади;
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40 фоиз тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
2022 йилда субсидияларнинг камида 40 фоизи хотин-қизларга йўналтирилади;
Ижарада турган “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга ижара тўловининг 50 фоизи, кўпи билан 500 минг сўмгача компенсация берилади.

🔰2022 йил 1 апрелдан:

боқувчисини йўқотган хотин-қизларнинг:
👉фарзандлари давлат боғчаларига тўланадиган ота-оналар бадалидан озод қилинади;
👉3 ёшгача фарзандлари учун нодавлат боғчаларга бюджетдан субсидиялар ажратилади.

тўлиқ қувват билан ишламаётган давлат боғчаларига 2 ёшдан 3 ёшгача болаларни пуллик хизмат кўрсатиш шаклида қабул қилишга рухсат берилади;

кечки сменада хотин-қизлар ишлайдиган корхона ва ташкилотлар ўз ҳузурида боғча ташкил қилганда, улардаги тарбиячиларнинг иш ҳақи бюджетдан қоплаб берилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Оилавий боғчаларга 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилади

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–322-сон, 14.07.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан:

🔘 оилавий нодавлат боғчаларда:

🔹қатнаётган ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ва махсус контингентлар сони тарбияланувчилар сонининг 70 фоизидан кам бўлганда, етмаган қисмига бошқа оилаларнинг болаларини қабул қилишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчи лавозимлари учун 4,5 тагача штат бирлигини ажратишга рухсат этилади;
🔹тарбиячи ва тарбиячи-ёрдамчиларга бюджетдан иш ҳақини қоплаш учун субсидия тўғридан-тўғри ушбу ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилади;

🔘давлат-хусусий шериклик асосида фаолият юритаётган боғчаларда, оилавий боғчаларда:

🔹бюджетдан тўланадиган субсидия ва компенсацияларни ҳисоблашда 3 ёш ва ундан катта ёшдаги, лекин 7 йил 8 ойдан катта бўлмаган ёшдаги тарбияланувчилар ҳисобга олинади;
🔹ота-оналар тўлови миқдорини мустақил равишда белгилаб 3 ёшга тўлмаган болаларни ҳам қабул қилишга рухсат этилади;

🔘 табиий газ учун компенсация марказлашган табиий газ таъминоти бўлмаган, лекин иситишнинг бошқа турларидан фойдаланаётган ДХШ асосидаги ва нодавлат боғчаларга ҳам тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:

▫️“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
▫️“Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:

илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
диний уламолар;
олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.

💰“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#bildirish

MAHALLA YETTILIGI TAVSIYASI BILAN UY-JOY QURISH VA TA’MIRLASH UCHUN 120 MILLION SO‘MGACHA IPOTEKA KREDITLARI AJRATILADI

Subsidiya ajratish 15 maydan boshlanadi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2024 yilda ipoteka kreditlarini ajratish mexanizmlarini takomillashtirish va aholining uy-joy sharoitlarini yaxshilashga oid qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi (PF-70-son, 30.04.2024 y.) Farmoni qabul qilindi.

Farmonga ko‘ra, quyidagilar amalga oshiriladi:

hududlarda 100 mingta kvartiradan iborat bo‘lgan ko‘p qavatli uy-joylar quriladi;

ko‘p qavatli uy-joylar qurish jarayonlariga “yashil” uy-joy standartlari joriy qilinadi;

2024 yil 1 iyundan “mahalla yettiligi” tavsiyasi asosida kambag‘allikdan chiqarish dasturiga kiritilgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj shaxslarga uy-joy qurish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash uchun 120 million so‘mgacha ipoteka kreditlari ajratiladi.

Bunda:

ipoteka kreditlari 120 million so‘mgacha miqdorda, 20 yilgacha muddatga, Markaziy bankning asosiy stavkasidan to‘rt foiz bandga yuqori stavkada uy-joyni qurish, rekonstruksiya qilish va ta’mirlash maqsadlari uchun ajratiladi;

ipoteka krediti bo‘yicha dastlabki badalning bir qismini qoplash uchun – ajratiladigan kreditning 15 foizi miqdorida hamda foiz to‘lovlarining bir qismini qoplash uchun – kredit muddatining birinchi 5 yili davomida 12 foizdan oshgan qismiga subsidiya to‘lanadi.

subsidiyalar ajratish yuzasidan arizalar 2024 yilning 15 mayidan 1 noyabriga qadar qabul qilinadi;

2024 yilgi Dastur doirasida ajratiladigan kreditlar bo‘yicha foiz to‘lovlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalar – 12 foizdan oshgan qismiga, 2025 yil va undan keyingi yillar Dasturlari doirasidagi kreditlar bo‘yicha esa – Markaziy bankning asosiy stavkasidan oshgan qismiga to‘lanadi;

birlamchi uy-joy bozoridagi kvartiralarni sotib olish uchun ajratilgan ipoteka kreditlari bo‘yicha dastlabki badalning bir qismini qoplash uchun subsidiyalar – 2024 yilgi Dasturdan boshlab qat’iy belgilangan 30 million so‘m miqdorida to‘lanadi.

Ipoteka krediti va subsidiya izlab yurgan tanishlarga yuborib, xabar berib qo‘ying.

O‘rta Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | ortachirchiq.uz | X | TikTok | Murojaat