O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.22K subscribers
27.8K photos
3.1K videos
154 files
8.82K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хонадон иссиқхонасидан–Туркияга

🥒Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Янгийўл" маҳалласида яшовчи тадбиркор Шуҳрат Алламов 18 сотихли, замонавий технологиялар асосида қурилган иссиқхонада бундан бир ой олдин Туркиянинг "Давр" навли бодрингини эккан эди.

🍆Ҳозирда иссиқхонада 5000 туп бодринг ва кабачки парваришланмоқда. Бир тупида 27-28 та ҳосили бўлган бу серҳосил бодрингнинг бозори чаққон. Мамлакатимизнинг ички бозорларига, жумладан, туманимиз, шаҳримиз бозорларига олиб чиқилаётган бодрингларнинг баҳоси 7-10 минг сўмгача, кабачкилар эса 13-14 минг сўмдан сотилмоқда. Қувончли томони, оддийгина маҳалла хонадонининг иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларни бугунги кунда Туркияга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Чунки иссиқхонадаги баракали хирмонлар чўғи кабачкининг ўзидан 18-20 тонна сифатли ҳосил олинишидан дарак бермоқда.

🏘"Янгийўл" маҳалласи аҳли томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

📍Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Аёллар дафтаридан тадбиркорликка

🫑Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Саидовул-бахт" маҳалласида яшовчи Комила Жиянқулова "Аёллар дафтари"да рўйхатда турар эди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу оилани бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун имтиёзли кредит маблағи эвазига жорий йил сентябр ойида 5 сотихли иссиқхона қуриб берилган эди. Иссиқхонага К.Жиянқулова булғор қалампирини экди.

🚛Ҳозирги кунда иссиқхонада парваришланаётган булғор қалампири ҳосили етилиб қолган. Хонадон эгаларининг айтишларича, айни кунларда 300 килодан ошиқ миқдорда ҳосил йиғиштириб олиниши мўлжалланмоқда. Яқин кунларда хонадоннинг иссиқхонасида етиштирилаётган булғор қалампирлари ички бозорларга етказиб берилиб, яхшигина даромадга эга бўлиши режалаштирилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Кичик томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄Ўрта Чирчиқ тумани "Майрамкўл" маҳалласи Тимсол кўчасида яшовчилар кичик томорқалардан катта даромад топишади. 70 ёш бўлишига қарамасдан ўзининг томорқасидан чиқмайдиган, меҳнат қилиб чарчамайдиган Тожихон ая Эргашева кичиккина томорқасига саримсоқпиёз экиб, парваришламоқда.

🌿🧄Тимсол кўчасида яшовчи яна бир онахон Машҳура Ўсарова ҳам қишнинг кунида томорқасини тинч қўймайди. У кичиккина томорқасига кўкатлар ва саримсоқпиёзлар эккан. Ҳосили маҳалла-куйдан ортмайдиган ушбу хонадоннинг маҳсулотларини қўни-қўшниларнинг ўзлари бозоргача ҳам қўймай сотиб олишади.

🥗Шу кўчада яшовчи Турғун ота Карманов қишда ҳам дастурхонларимизни баҳорий яшилликка тўлдириш мақсадида томорқасига исмалоқ экиб, парваришламоқда. Умуман олганда "Майрамкўл" маҳалласи аҳли кичик томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида

🫑Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Янгийўл" маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Шаҳбоз Аюбов 6 сотихли, замонавий технологиялар асосида қурилган иссиқхонасида булғор қалампирини эккан эди.

🔷Ҳозирги кунда иссиқхонада парваришланаётган булғор қалампирлар ички бозорга олиб чиқишга тайёр бўлиб қолган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, "Янгийўл" маҳалласи аҳли томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

🐏Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Роватак" маҳалласи Қудрат Эргашев кўчаси 4-уйда яшовчи Баҳтиёр Абдуллаев 33 миллион кредит эвазига қўйлар олиб, ўз хонадонида чорвачилик билан шуғулланиб келмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Кичик томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄🍓Ўрта Чирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласи Туркистон кўчаси 56-уйда яшовчи Гулжаҳон опа Турсунова ўз хонадонидаги иссиқхонадан самарали фойдаланиб, катта даромад топмоқда. Гулжаҳон опа нафақада бўлишига қарамасдан иссиқхонасидан чиқмасдан, совуқ кунларда маҳаллага саримсоқпиёз, қулупнай ва кўкатлар етказиб бермоқда.

🥬"Дархон" маҳалласида яшовчи Ойгул Назарқулова хонадонидаги иссиқхонасига гулкарам эккан бўлса, унинг қўшниси ҳам овсини Зуҳра Назарқулова эса иссиқхонасига фасол экиб парваришламоқда.

🌱Шу маҳаллада яшовчи Зебинисо Тожибоева қишда ҳам дастурхонларимизни баҳорий яшилликка тўлдириш мақсадида иссиқхонасига кўкатлар экиб, парваришламоқда. Умуман олганда эса, хонадонлар иссиқхоналаридан ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

✂️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 211 нафар "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 113 дона тикув машиналари, 66 дона электртўлқинли печ ва 66 дона инкубаторлар тарқатилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида


✂️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 4 нафар "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган, айни вақтда иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларга тикув машина жамланмалари топширилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қуёнчилик даромадли соҳа

🏡Ўрта Чирчиқ тумани "Ўртасарой" маҳалласида яшовчи хусусий тадбиркор Баҳтиёр Шарипов хонадонида зотдор қуёнларни парвариш қилмоқда.

🐇Қуёнчилик гўшти ва териси харидоргир, боқиш нисбатан осонроқ ва катта харажат талаб қилмайдиган соҳадир. Ҳозирги кунда Б.Шарипов "Италия хикони" номли 1000 дан ортиқ қуёнларни боқиб кўпайтирмоқда. 90 кунда 3 килограмм гўшт маҳсулотлари топшираётган қуёнлар кунига 160-180 грамм озуқа истеъмол қилади. Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, куни кеча тадбиркор 450 дона боқилган қуённи гўшт учун топширган.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Арғин-Сада" маҳалласида яшовчи Муҳаммад Жумабоев хонадонидаги томорқасидан унумли фойдаланиб, ўз оиласини бандлигини таъминлабгина қолмасдан, мўмай даромадга эга бўлмоқда. Айни кунларда иссиқхонадаги саримсоқпиёз маҳаллий бозорларга олиб чиқиш учун тайёр бўлиб қолган. Хонадон эгасининг айтишича етиштирилган ҳосилдан 10 миллиондан ошиқроқ соф фойда кўриш режалаштирмоқда.

🥒Саримсоқпиёз ҳосили йиғиштирилиб олиниши билан Муҳаммад ака иссиқхонага бодринг экиш учун тайёргарликни ҳам бошлаб юборган. Албатта томорқадан самарали фойдаланиш катта ҳосил олишга асос бўлмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хонадон иссиқхонасида қулупнай етиштирилмоқда

📌Ўрта Чирчиқ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудуддаларда ўзини-ўзи банд қилган оилаларга қўшимча имтиёзлар яратиб бериш ҳамда муаммоларга ечим топиш мақсадида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Касимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ чекка ҳудуддаги маҳалла хонадонида бўлди.

🏘Хусусан, ишчи гуруҳ 2-сектор ҳудудидаги "Аранши" маҳалласида яшовчи Умар Камолов хонадонидаги 34 сотихлик иссиқхонасида қулупнай экиб, парвариш қилаётганини гувоҳи бўлишди.

🍓Иссиқхонада 30 тоннага яқин қулупнай етиштириб, маҳаллий бозорларга етказиб берилмоқда. Қулупнай етиштиришдан яхшигина даромад топаётган хонадон эгаси деҳқончилигини кенгайтириш учун қўшимча 1 гектар ер ажратилса мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб ўтди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизилиги

Бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили амалда

📌Ўрта Чирчиқ туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудуддаларда ўзини-ўзи банд қилган оилаларга қўшимча имтиёзлар яратиб бериш ҳамда муаммоларга ечимини топиш мақсадида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

🍓Хусусан, 2-сектор ҳудудидаги "Аранши" маҳалласида яшовчи Умар Камолов хонадонидаги 35 сотихлик иссиқхонасида қулупнай экиб, парвариш қилинмоқда.

🎞Батафсил "Севимли" телеканали муҳбири Элёр Гўрўғлиев лавҳасида

🌐https://youtu.be/Oi35Rbote_o

✍️@urta_chirchiq_hokimligi