O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
6.31K subscribers
28.5K photos
3.2K videos
155 files
9.04K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ободонлаштириш

⚡️Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши депутати Алтиной Тадженова ташаббуси билан "Фаровон" маҳалла фуқаролар йиғинининг Фаровон кўчасида хашар ташкил этилиб, ички кўча шағаллаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#айни_дамда
#ободонлаштириш

🛣Ўрта Чирчиқ тумани "Галаботир" маҳалла фуқаролар йиғинининг ички кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ободонлаштириш

🛣Ўрта Чирчиқ тумани "Галаботир" маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларини туман ҳокимлиги, Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгаши депутати Наримон Хайитқулов, маҳалла фаолллари ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан асфальт ётқизилди.

🎞Батафсил видеолавҳада

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Олимжон Нурматовнинг буйруғи асосида Фавқулодда вазиятлар бўлими, корхона ва ташкилотлар ҳамкорликда "Галаботир", "Халқобод", "Янгилик", "Дўстлик", "Бешбой", "Тараққиёт", "Машъал", "Тинчлик", "Шоликор", "Кўкмўйин", "Нурафшон", "Усмон ота", "Мингтепа", "Номданак" ва "Оқ ота" маҳалла фуқаролар йиғинларининг ички кўчаларида хашар ташкил этилиб, шағал ётқизилди.

🛣Хашар жараёнларида тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлар фаол қатнашиб, маҳаллаларнинг ички кўчалари ободонлаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

📝Давлатимиз раҳбари томонидан “маҳаллабай” ишлаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги камчилик ва тўсиқларни бартараф этиш, камбағал оилаларнинг ишсиз аъзоларини ишга жойлаштириш, аёллар ва ёшлар дафтарига киритилган ишсизлар бандлигини таъминлаш, маҳаллалардаги етишмаётган хизмат кўрсатиш турларини жорий қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

🛣"Маҳаллабай" ўрганиш тизими доирасида Ўрта Чирчиқ туманидаги автомобиль йўллари бўйича 23 та маҳалла ўрганилди. 36 та таъмирталаб 68,1 км кўчалар аниқланиб, 19,4 км таъмирланди, шундан, 12,4 км қисмига шағал ётқизилди ва 7 км асфальт қилинди. Айни кунларда туманда йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Жумладан, "Уйғур" маҳалласининг "Аранши" маҳалласи билан боғловчи кўчанинг 7 км масофасига асфальт ётқизилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

🧱Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов ташаббуси билан "Туркистон" маҳалласидаги кўп қаватли уйларда ва аҳоли хонадонларида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунларда "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида ушбу маҳаллада тумандаги соҳага масъул барча корхона ва ташкилотлар иштирокида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

Бугун Ўрта Чирчиқ туманидаги 62 та маҳалла ҳудудларидаги қабристонларда умумхалқ ҳашари уюшқоқликда ташкил этилмоқда

Ҳашарларда маҳалла фаоллари хонадон ва кўчаларни биргаликда обод этаяптилар. Жумладан, "Ўртаовул" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 3 та қабристонда ҳам ободонлаштириш ишлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда тумандаги барча қабристонларда маҳалла фаоллари томонидан ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ободонлаштириш

Ички кўчалар ободонлаштирилмоқда

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Кучлик" маҳалла фуқаролар йиғинининг Нурли юлдуз кўчасида туман ҳокими Олимжон Нурматов, туман прокурори Собиржон Темировларнинг хайрли ташаббуси билан хашар ташкил этилди.

🛣"Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида ички кўчаларни шағаллаш жараёнларида "Кучлик" маҳалласининг Нурли юлдуз кўчасига 500 метр шағал ётқизилди. Хашар жараёнларига тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлар жалб этилди.

📌- Ички кўчаларимизга алоҳида эътибор қаратилиб шағал ётқизилиб, ободонлаштирилганидан жуда ҳам хурсандмиз. Маҳалламиз "Обод қишлоқ" дастури доирасида ишлар натижасида таниб бўлмас даражага келмоқда дейди, - "Кучлик" маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Тошкенбоева.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш
#куз_қиш_мавсумига_тайёргарлик

Ички кўчалар равон бўлмоқда

🔥Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектори ҳудудидаги "Тараққиёт" маҳалланинг Усмон Юсупов кўчасида туман ҳокими Олимжон Нурматов ва туман прокурори Собиржон Темировларнинг ташаббуси билан янги кўчага табиий газ тортилиб, йўллар алфальтланди.

🛣"Обод қишлоқ" Давлат дастури доирасида "Тараққиёт" маҳалла фуқаролар йиғинининг Усмон Юсупов кўчасининг 500 метри асфальтланди. Янги хонадонлардан иборат ушбу кўчага табиий газ тармоғи тортиб келиниб, аҳолини узлуксиз табиий газ билан таъминланди. Шунингдек, кўчага 20 та симёғоч ўрнатилиб, 600 метр электр кабели ҳам тортилди.

📌- Ички кўчаларимизга алоҳида эътибор қаратилиб асфальтланиб, табиий газ, электр энергия, тоза ичимлик суви тармоқлари тортиб келтирилганлигидан жуда ҳам хурсандмиз. Маҳалламизда амалга оширилаётган ишлар натижасидан барча мутасаддиларга миннатдорчилик билдирамиз дейди, - "Тараққиёт" маҳалласи Усмон Юсупов кўчасида яшовчи фуқаро Гулнора Сиддиқова.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

Ички кўчалар ободонлаштирилмоқда

⚡️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан туманнинг бир неча маҳаллаларида ички кўчаларни ободонлаштириш бўйича ишлар ташкил этилмоқда.

🛣Жумладан, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими, корхона ва ташкилотлар фаол иштирок этаётган жараёнларда "Роватак" маҳалласининг Ю.Юнусов ва Янги маҳалла кўчаларининг бир километрига шағал ётқизилди. Ободонлаштириш жараёнларига тумандаги мутасадди корхона ва ташкилотлар жалб этилди.

📌- Ички кўчаларимизга алоҳида эътибор қаратилиб шағал ётқизилиб, ободонлаштирилганидан жуда ҳам хурсандмиз дейди, - "Роватак" маҳалласида яшовчи Садоқат Шоҳўжаева.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Ички кўчаларни ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг фуқароларни қабули ташкил этилган эди.

⚡️Ҳоким қабули жараёнларида "Ўчоқли" маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан Файзобод кўчасини асфальт қилиш масаласида мурожаат қилишган эди. Мурожаат туман ҳокими томонидан ўрганиб чиқилиб, айни дамда Файзобод кўчасининг бир километрга яқин қисмига шағал тўкиш ишлари давом этмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#сайёр_қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди

⚡️Куни кеча Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматов "Кучлук" маҳалласида аҳоли билан учрашган эди. Бугун туман ҳокими топшириғи билан тумандаги корхона ва ташкилотлар иштирокида ички кўчалар ободонлаштирилди.

🛣Хусусан, маҳалланинг Нурли юлдуз кўчасининг 1000 метр қисмига шағал ва Мақсад кўчасининг 1300 метрига шибен ётқизилиб, текисланди. Шунингдек, маҳаллада коммунал соҳадаги амалга оширилаётган ишларни яқин муддатларда якунлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб, ишлар мутасаддилар томонидан назоратга олинди.

📌- Кўчамизга алоҳида эътибор қаратилиб шағал ётқизилиб, ободонлаштирилганидан жуда ҳам хурсандмиз дейди, - Умарали ота Раупов.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#қабулдан_сўнг
#ободонлаштириш

Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди

⚡️Жорий йилнинг 26 ноябр куни Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг навбатдаги фуқароларни қабули ташкил этилган эди.

📝Қабул давомида "Тараққиёт" ва "Халқобод" маҳаллалари фуқаролари томонидан ички кўчаларини ободонлаштириш масаласида мурожаат қилган эди.

🔷Ушбу мурожаат туман ҳокимининг назоратига олиниб, тегишли топшириқ асосида мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан "Тараққиёт" маҳалласи Салим Пўлатов кўчасининг 600 метри ва "Халқобод" маҳалласи Ғафур Ғулом кўчасининг 400 метр қисми текисланиб, шағаллаштирилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

🛣Бугун Тошкент вилояти прокуратураси масъул вакиллари, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими ўринбосари А.Авазов, туман Кадастр агентлиги, қурилиш бўлими ва бошқа мутасаддилар ҳамкорлигида Тошкент-Бекобод катта йўлининг четидаги бино-иншоотлар атрофи ноқонуний қурилмалар ва маиший чиқиндилардан тозалатилиб, йўл четлари ободонлаштирилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш
#бунёдкорлик

"Йўнғичқоли" маҳалласида бунёдкорлик ишлари бошланди

👉Батафсил

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ободонлаштириш

Ички кўчалар ободонлаштирилмоқда

Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовнинг ташаббуси билан туманнинг чекка ҳудудларидан бири бўлган 2-сектор ҳудудаги "Чегара" маҳалласининг ички кўчаларида ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.

Жумладан, туман Ободонлаштириш бошқармаси, корхона ва ташкилотлар фаол иштирок этган жараёнда маҳалланинг Алишер Навоий кўчасининг бир километрдан ортиқ қисмига шибен ётқизилиб, ободонлаштирилди.

@urta_chirchiq_hokimligi
#бунёдкорлик
#ободонлаштириш

Фаровонда бунёдкорлик ишлари

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукурулло Махмудов ва Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Олимжон Нурматовлар "Фаровон" маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида уй-жойсиз фуқароларга берилиши режалаштирилаётган ҳудуддаги кўп қаватли уй-жойни бориб кўришди.

Эътиборлиси, эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолган коллежга тегишли бинони қайта таъмирланиб, тумандаги 42 нафар уй-жойсиз фуқароларга бериш режалаштирилган.
Маълумот учун, 1989 йилдан буён бўш турган собиқ ётоқхона биноси тўлиқ қайтадан таъмирланиб, турар жойга айлантирилади.

@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#бунёдкорлик
#ободонлаштириш

Ўрта Чирчиқ тумани "Фаровон" маҳалласидаги собиқ коллеж коллежга тегишли бинони қайта таъмирланиб, тумандаги 42 нафар уй-жойсиз фуқароларга бериш режалаштирилган ҳудудда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги мутасаддилари, нуроний отахонлар ва кенг жамоатчилик иштирокида учрашув бўлиб ўтмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi