O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.19K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.84K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#брифинг

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА 732 395 НАФАР САЙЛОВЧИ ОВОЗ БЕРИШГА УЛГУРДИ

Тошкент вилоятида жами 1 748 573 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, соат 13:00 ҳолатига кўра 732 395 нафар (41,9%) сайловчи овоз берди. Бу ҳақда халқаро матбуот маркази Тошкент вилояти бўлимида ўтказилган брифингда вилоят сайлов комиссияси раиси Жалолиддин Насриддинов маълум қилди.

@toshvil_saylov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

⚡️Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулла Турсунов иштирокидаги брифингда пандемия шароитида ушбу соҳадаги мурожаатларни электрон тарзда қабул қилиш йўлга қўйилгани айтиб ўтилди.

📌Шунингдек, Ўрта Чирчиқ ва Паркент туман давлат хизматлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Айни пайтда ФҲДЁ бўлимларида фақат зарурий хизматлар, яъни туғилганлик гувоҳномаси ва ўлим далолатномаларини қайд этиш мумкин.

🎥Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#Ўрта_Чирчиқ_тумани

⚡️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими иштирокидаги брифингда маълум қилинишича, ҳудудда инфекция юқтирган аҳолига малакали ёрдам кўрсатиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

❇️Бугунги кунда туманда 8 та оилавий, 1 та марказий поликлиникада ва 2 та қишлоқ врачлик пунктларида 24 соат иш режимига ўтилганлиги қайд этилди.

📌Стационар даволанадиган беморлар учун касалхоналарда 100 та койкалар тайёрланди.

🔵Улар кислород, пульсоксиметр, оксигенератор, рентген, ИВЛ аппаратлари билан жиҳозланган.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада томоша қилинг👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

📌 "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали директори Алишер Раимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вилоят аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларни газ билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

🔹Бугунги кунга қадар газ таъминоти филиали томонидан вилоят ҳудудидаги ер ости ҳамда ер усти юқори ва ўрта босимли газ қувурларида синов-созлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 136 минг нафар аҳоли хонадонларига замонавий "ақлли смартҳисобдонлари" ўрнатиш ишлари олиб борилди.

🔸Йил охиригача Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл туманлари аҳолисини ҳам ақлли ҳисоблагичлар билан таъминлаш режалаштирилган. Ҳозирги кунда ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда.

🎥 Батафсил лавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#брифинг

📝Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5071-сон қарори юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани Мактабгача таълим бўлими мудири Хайрулла Дўсматов иштирокида брифинг

👉Батафсил👉 https://youtu.be/yklqK8yNNLE

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#брифинг

Ўрта Чирчиқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Закир Тешабаев иштирокида куз-қиш мавсуми бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида брифинг

👉Батафсил👉https://youtu.be/4nSPTWu1XC4

@urta_chirchiq_hokimligi
#брифинг

https://youtu.be/B8dXsHISqwY?t=1

⚡️⚡️⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳудудида нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари учун
брифинг ўтказилди.

Брифингда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев бу масалада кўрилаётган тезкор чоралар, вилоятда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захираси, шунингдек, ун ва нон маҳсулотлари таъминоти юзасидан маълумот берди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Forwarded from PISMIQ.uz
#Референдум2023
#брифинг

Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ахборот берди.

 Қайд этилганидек, 10-Тошкент вилояти округи ҳудудидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари белгиланган тартибда ташкил этилди.

 Жумладан, туман-шаҳарлардаги референдум участкаларидаги ҳолат онлайн трансляция қилинди. Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари жараёндан мунтазам равишда ахборотлар, репортажлар, фото ва телелавҳалар тайёрлаб, тезкор ёритиб борди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 млн. 790 минг 758 нафарни ташкил этмоқда. Улардан 52 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

 Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган ва аккредитациядан ўтказилган 10 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, 6 мингга яқин сиёсий партияларнинг вакиллари ва маҳаллий кузатувчилар Тошкент вилоятидаги референдум жараёнларини кузатиб борди.

 Соат 20:00 гача 10-Тошкент вилояти округ комиссиясига референдумга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмади. Барча референдум участкаларида овоз бериш жараёнлари тўлиқ якунланиб ҳозирги вақтда саноқ жараёнлари давом этмоқда.

 Дастлабки натижалар бўйича қўшимча ахборот берилади.

👉каналга уланиш👈