O‘rta Chirchiq tumani hokimligi
5.11K subscribers
27.9K photos
3.12K videos
154 files
8.85K links
Ушбу каналда сиз Ўрта Чирчиқ туманидаги сўнгги янгиликлар, секторларда олиб борилаётган ишлар ҳақида хабардор бўласиз.
Download Telegram
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Имкониятлардан унумли фойдаланаётганлар

🐑Ўрта Чирчиқ тумани "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи Акбархўжа ака Бобохўжаев имтиёзли кредит асосида 17 бош қўй олган
. Акбархўжа ака ҳозирги кунда ушбу қўйларни парвариш қилиб, оиласининг даромад манбаига айлантиришни режалаштирган.

👉Батафсил👉https://youtu.be/XuRQliuNBiI

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

🫑Ўрта Чирчиқ тумани "Абдукарим Йўлбарисов" маҳалласида яшовчи Талгат Мирзабеков хонадонидаги 8 сотихлик иссиқхонасидан қишин-ёзин унумли фойдаланиб ўзининг ва оиласининг даромад манбаига айлантирган.

👉Батафсил👉https://youtu.be/I9q-zV5fHrA

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини-ўзи иш билан банд қилган аёл

🧢👒Ўрта Чирчиқ тумани "Фаровон" маҳалласида яшовчи Гулжан Медешова "S-family textile" масъулияти чекланган жамиятида ишлаб келар эди. Соғлиғи ёмонлашиб, уйда ётиб қолди ва ишга бориб келиши қийинлашди. Шундан сўнг, корхона раҳбари Г.Медешованинг уйига хом ашёларни олиб келиб бериб, тайёр маҳсулотни олиб кета бошлади. Бу орқали эса бир оила доимий иш билан таъминланмоқда.

👉Батафсил👉https://youtu.be/w1B1pzv91x4

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

🐓Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 1-сектордаги 20 нафар, 2-сектордаги 58 нафар, 3-сектордаги 20 нафар ҳамда 4-сектордаги 14 нафар жами 112 нафар "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи фуқароларга 100 дона ҳажмга эга бўлган инкубатор қурилмалари тарқатилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ўз-ўзини банд қилиши учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини-ўзи иш билан банд қилган оила

🐥Ўрта Чирчиқ тумани "Йўнғичқоли" маҳалласида яшовчи Клара опа Туранбаева ва унинг оиласи вақтинчалик ишсиз эди. Туман ҳокимлиги томонидан маҳаллада ташкил этилган семинарда қатнашиб, ўзини-ўзи банд қилишнинг бир неча турлари бўйича тавсиялар олди. Шундан сўнг, "Inter agro" масъулияти чекланган жамиятидан 500 дона наслли жўжалар олиб, оилавий парваришламоқда. Бу орқали эса бир оила доимий иш билан таъминланмоқда.

🎞Батафсил видеолавҳада

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

✂️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 29 нафар "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи хотин-қизларга 12 дона тикув машиналари ҳамда 19 дона кичик тўлқинли печлар тарқатилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

🐓"Маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ташаббуси билан "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи фуқароларга 100 дона ҳажмга эга бўлган инкубатор қурилмалари тарқатилмоқда.

🎞Батафсил видеолавҳада

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

📌Аҳолини камбағалликдан чиқариш, кам таъминланганлар учун уй шароитида ўзини-ўзи банд қилиш борасида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор самарали ишлар бажарилмоқда. Жумладан, бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан 78 миллион сўмлик қуёнлар "Темир" ва "Аёллар" дафтарида рўйхатда турувчи 32 та эҳтиёжманд хонадонларга субсидия асосида тарқатилди.

🐇– Уч нафар ёш фарзандимиз бор, – дейди "Йўнғичқоли" маҳалласида яшовчи уй бекаси Саида Охунжонова. – Турмуш ўртоғим кундалик юмушларда ишлар эди. Турмушда анча қийналиб қолдик. Президентимизга раҳмат, биз каби қийналаётган оилаларга ёрдам кўрсатмоқда. Оиламизга қуёнлар берилди. Қуёнларни боқиб кўпайтирамиз, ўзимизни ўзимиз иш билан банд қилиб, гўштини сотиб, рўзғорга ишлатамиз. Бундай кўмакдан кўнглим тоғдай кўтарилди.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қуёнчилик даромадли соҳа

📌Аҳолини камбағалликдан чиқариш, кам таъминланганлар учун уй шароитида ўзини-ўзи банд қилиш борасида Ўрта Чирчиқ туманида бир қатор самарали ишлар бажарилмоқда. Жумладан, бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан 78 миллион сўмлик қуёнлар "Темир" ва "Аёллар" дафтарида рўйхатда турувчи 32 та эҳтиёжманд хонадонларга субсидия асосида тарқатилди.

👉Батафсил👉https://youtu.be/6458TIlYvmU

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хонадон иссиқхонасидан–Туркияга

🥒Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Янгийўл" маҳалласида яшовчи тадбиркор Шуҳрат Алламов 18 сотихли, замонавий технологиялар асосида қурилган иссиқхонада бундан бир ой олдин Туркиянинг "Давр" навли бодрингини эккан эди.

🍆Ҳозирда иссиқхонада 5000 туп бодринг ва кабачки парваришланмоқда. Бир тупида 27-28 та ҳосили бўлган бу серҳосил бодрингнинг бозори чаққон. Мамлакатимизнинг ички бозорларига, жумладан, туманимиз, шаҳримиз бозорларига олиб чиқилаётган бодрингларнинг баҳоси 7-10 минг сўмгача, кабачкилар эса 13-14 минг сўмдан сотилмоқда. Қувончли томони, оддийгина маҳалла хонадонининг иссиқхонасида етиштирилаётган маҳсулотларни бугунги кунда Туркияга экспорт қилиниши режалаштирилмоқда. Чунки иссиқхонадаги баракали хирмонлар чўғи кабачкининг ўзидан 18-20 тонна сифатли ҳосил олинишидан дарак бермоқда.

🏘"Янгийўл" маҳалласи аҳли томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

📍Хонадон иссиқхонасидан – Туркияга

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#озиқ_овқат_хавфсизлиги

Аёллар дафтаридан тадбиркорликка

🫑Ўрта Чирчиқ тумани 1-сектор ҳудудидаги "Саидовул-бахт" маҳалласида яшовчи Комила Жиянқулова "Аёллар дафтари"да рўйхатда турар эди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ушбу оилани бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун имтиёзли кредит маблағи эвазига жорий йил сентябр ойида 5 сотихли иссиқхона қуриб берилган эди. Иссиқхонага К.Жиянқулова булғор қалампирини экди.

🚛Ҳозирги кунда иссиқхонада парваришланаётган булғор қалампири ҳосили етилиб қолган. Хонадон эгаларининг айтишларича, айни кунларда 300 килодан ошиқ миқдорда ҳосил йиғиштириб олиниши мўлжалланмоқда. Яқин кунларда хонадоннинг иссиқхонасида етиштирилаётган булғор қалампирлари ички бозорларга етказиб берилиб, яхшигина даромадга эга бўлиши режалаштирилмоқда.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Кичик томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄Ўрта Чирчиқ тумани "Майрамкўл" маҳалласи Тимсол кўчасида яшовчилар кичик томорқалардан катта даромад топишади. 70 ёш бўлишига қарамасдан ўзининг томорқасидан чиқмайдиган, меҳнат қилиб чарчамайдиган Тожихон ая Эргашева кичиккина томорқасига саримсоқпиёз экиб, парваришламоқда.

🌿🧄Тимсол кўчасида яшовчи яна бир онахон Машҳура Ўсарова ҳам қишнинг кунида томорқасини тинч қўймайди. У кичиккина томорқасига кўкатлар ва саримсоқпиёзлар эккан. Ҳосили маҳалла-куйдан ортмайдиган ушбу хонадоннинг маҳсулотларини қўни-қўшниларнинг ўзлари бозоргача ҳам қўймай сотиб олишади.

🥗Шу кўчада яшовчи Турғун ота Карманов қишда ҳам дастурхонларимизни баҳорий яшилликка тўлдириш мақсадида томорқасига исмалоқ экиб, парваришламоқда. Умуман олганда "Майрамкўл" маҳалласи аҳли кичик томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Озиқ-овқат хавфсизлиги йўлида

🫑Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Янгийўл" маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор Шаҳбоз Аюбов 6 сотихли, замонавий технологиялар асосида қурилган иссиқхонасида булғор қалампирини эккан эди.

🔷Ҳозирги кунда иссиқхонада парваришланаётган булғор қалампирлар ички бозорга олиб чиқишга тайёр бўлиб қолган. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, "Янгийўл" маҳалласи аҳли томорқаларидан ана шундай ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

🐏Ўрта Чирчиқ тумани 2-сектор ҳудудидаги "Роватак" маҳалласи Қудрат Эргашев кўчаси 4-уйда яшовчи Баҳтиёр Абдуллаев 33 миллион кредит эвазига қўйлар олиб, ўз хонадонида чорвачилик билан шуғулланиб келмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Кичик томорқадан катта даромад топаётганлар

🧄🍓Ўрта Чирчиқ тумани "Туркистон" маҳалласи Туркистон кўчаси 56-уйда яшовчи Гулжаҳон опа Турсунова ўз хонадонидаги иссиқхонадан самарали фойдаланиб, катта даромад топмоқда. Гулжаҳон опа нафақада бўлишига қарамасдан иссиқхонасидан чиқмасдан, совуқ кунларда маҳаллага саримсоқпиёз, қулупнай ва кўкатлар етказиб бермоқда.

🥬"Дархон" маҳалласида яшовчи Ойгул Назарқулова хонадонидаги иссиқхонасига гулкарам эккан бўлса, унинг қўшниси ҳам овсини Зуҳра Назарқулова эса иссиқхонасига фасол экиб парваришламоқда.

🌱Шу маҳаллада яшовчи Зебинисо Тожибоева қишда ҳам дастурхонларимизни баҳорий яшилликка тўлдириш мақсадида иссиқхонасига кўкатлар экиб, парваришламоқда. Умуман олганда эса, хонадонлар иссиқхоналаридан ўрнида ва унумли фойдаланмоқдалар.

@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш йўлида

✂️Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 211 нафар "Аёллар дафтари" рўйхатига киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, боқувчисини йўқотган, қарамоғида ногирон фарзандлари бўлган, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга 113 дона тикув машиналари, 66 дона электртўлқинли печ ва 66 дона инкубаторлар тарқатилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида


✂️Бугун Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигида 4 нафар "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган, айни вақтда иш билан банд бўлмаган ёшлар ва хотин-қизларга тикув машина жамланмалари топширилди.

🔷Айни кунларда туманда "маҳаллабай" ишлаш тизими доирасида маҳаллаларда аҳоли, айниқса ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш учун туман ҳокимлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

✍️@urta_chirchiq_hokimligi