Унутилган тарих
10K subscribers
6.62K photos
1.28K videos
1 file
843 links
Унутилган тарих — Тарихга бир назар!

Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!

Мурожаат учун:
Download Telegram
#tarixda_bugun

1969 йил 16 январ куни чехиялик талаба Ян Палах Прагада Совет босқинига қарши норозилигини ифодалаш мақсадида ўзини ёқиб юборган. Палахнинг портфелидан мазкур суиқасд сабабини изоҳловчи, шунингдек, Чехословакия ишларига чет эл давлатларининг ҳарбий аралашувига қарши норозилик руҳидаги ўз жонига шу тариқа қасд қилувчи ёшлардан иборат ташкилот мавжудлигини исботловчи мактублар топилган. Танасининг 85 фоизи куйган талабани Карлов университети клиникасига олиб кетишган. Лекин 3 кундан сўнг у иккинчи ва учинчи даражали куйиш оқибатида вафот этган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍10😱31😢1
#tarixda_bugun

1920 йил 17 январдан АҚШда конституциявий "Қуруқ қонун" кучга кирган: бутун мамлакатда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш ва сотиш қатъиян тақиқланган. Қонун ижроси доирасида ҳукума спиртли ичимликларга қўшилишининг олдини олиш учун техник спиртга заҳар қўша бошлашган ва натижада 10 мингга яқин одам вафот этган.

"Қуруқ қонун" охир-оқибатда жиноятчилик, мафия ва контрабанданинг кенг қулоч ёзишига сабаб бўлган ва 1933 йил 5 декабрда Конституцияга киритилган ўзгариш асосида бекор қилинган. 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида амалда бўлган қонунни вино ишлаб чиқарувчилар устомонлик билан четлаб ўтишган, яъни брикетларда қуруқ узум шарбати концентратини ишлаб чиқариб, қадоқда концентратни сув билан аралаштириб юбормаслик ва илиқ жойга қўйиш кераклиги ҳақидаги огоҳлантиришни ёпиштиришган. 20 суткадан сўнг ундан шароб олиш мумкин бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍13
#tarixda_bugun

1943 йил 18 январ куни Совет қўшинлари 900 кун давом этган Ленинград блокадасини ёриб ўтишган. Иккинчи жаҳон уруши даврида Совет қўшинларининг 1943 йил 12 январдан 30 январгача бўлган муддатда Ленинград ва Волхов фронтларидаги қўшинлар томонидан ўтказилган ҳужумкор операцияси "Искра" операцияси (нем.Zweite Ladoga-Schlacht— Ладога кўлидаги иккинчи жанг) деб аталган.

1943 йил 18 январда Ленинград блокадаси ниҳоят бузиб ўтилган. Дастлабки режага кўра, Совет қўшинлари Мгинско-Синявинскаядаги душман гуруҳини мағлуб этиш ва Ленинград ҳамда давлат ўртасидаги ишончли темир йўл алоқасини таъминлаш учун ҳужумни давом эттирган, аммо февраль-апрель ойларидаги шиддатли жангларда муваффақиятга эриша олишмаган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍15
#tarixda_bugun

1991 йил 19 январь куни Ироқ раҳбари Саддам Хусайннинг буйруғи билан Форс кўрфазига 816 минг тонна нефть оқизиб юборилган. Ироқ кучларининг дастлабки хабарларига кўра, АҚШнинг иккита нефть танкерини чўктирилиши сувга нефть тўкилишига сабаб бўлган. Кейинчалик маълум бўлишича, муваффақиятсиз ҳарбий ҳаракатлар натижасида Ироқ кучлари кўрфазга қараган қувурнинг нефть клапанларини очиб, кўплаб нефтни чиқариб юборган.

Ушбу харакатдан мақсад АҚШ қўшинларининг соҳилга яқинлашишига тўсқинлик қилиш эди, аммо охир-оқибат Форс кўрфазига 240 миллион галлондан ортиқ хом нефть тўкилган. Шу тариқа ҳарбий ҳаракатлар тарихида илк бор табиий ресурс, хусусан, ифлосланишдан уруш тактикаси сифатида ишлатилган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍13😱6😢1
#tarixda_bugun

1945 йил 27 январда фашистларнинг Польшадаги Освенцим концлагери асирлари Совет қўшинлари томонидан озод қилинган. Лагер озод қилинган куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан "Халқаро Холокост қурбонларини хотирлаш куни" сифатида белгиланган. 1941-1945 йилларда Освенцимда 1,4 миллионга яқин одам ҳалок бўлган, шундан 1,1 миллионга яқинини яҳудийлар ташкил этган. Аушвиц-Биркенау фашистларнинг қирғин лагерлари ичида энг каттаси ва энг узоқ вақт фаолият юритган лагерь бўлган ва шу сабабли Холокостнинг асосий рамзларидан бирига айланган. 1947 йилда мазкур лагерь ҳудудида музей ташкил этилган бўлиб, у ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍20😢1
#tarixda_bugun

1945 йил 4 февралда Қримдаги Ливадия саройида Қрим (Ялта) конференцияси очилган. Франклин Рузвелт, Уинстон Черчилл ва Иосиф Сталин Германиянинг сўзсиз таслим бўлиши ва кейинчалик унинг тўртта ишғол зонасига бўлиниши масаласини муҳокама қилишган, шунингдек, Польша масаласи кўриб чиқилган ва БМТнинг биринчи конференциясини АҚШнинг Сан-Франсиско шаҳрида ўтказиш масаласи муҳокама қилинган. Сталин Германия мағлубиятга учратилганидан сўнг СССР Японияга қарши ҳарбий ҳаракатлар бошлашига ва Кореянинг бир қисмини эгаллашига рози бўлган (Корея 38-параллель бўйича икки зонага бўлиниши керак эди).

🔎 @unutilgan_tarix
👍8😢4🔥1
#tarixda_bugun

1956 йил 8 февралда Лондонда дунёдаги илк икки қаватли автобуслар (Даблдекер) ишлаб чиқарила бошланган. Бундай бетакрор "Routemaster" автобуслари кейинчалик пойтахтнинг рамзига айланган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍13
#tarixda_bugun

1991 йил 14 февраль куни қўрқинчли психологик триллер жанридаги "Қўзичоқлар сукунати" (инг. "Silence of the Lambs"; рус. "Молчание ягнят") кинофильми АҚШ катта экранларида илк бор намойиш этилган. Фильм ёзувчи Томас Харриснинг шу номдаги романи асосида суратга олинган бўлиб, муаллиф серияли қотил ва доктор Ганнибал Лектер образини Мексика қамоқхонасида ишловчи шифокордан илҳомланиб яратган. Фильмда ўта қаттиқ тартибда қўриқланувчи руҳий носоғлом жиноятчилар сақланувчи турмада умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Ганнибал Лектер ўзидан-да манфур ва ваҳший қотилни тутишда ФҚБ Академияси битирувчиси Клерис билан хамкорлик қилади.

Мазкур фильм киносаноат тарихида бирданига 5 та номинация ("Энг яхши режиссёр", "Энг яхши актёр", "Энг яхши актриса", "Энг яхши кинофильм", "Энг яхши сценарий") бўйича Оскар мукофотига лойиқ кўрилган учинчи кинофильмдир. Режиссёр: Жонатан Демми. Ганнибал Лектер ролини Энтони Хопкинс, Клерис Старлинг ролини эса Жоди Фостер маҳорат билан ижро этган.

@unutilgan_tarix
👍141
#tarixda_bugun

1944 йил 23 февралда СССР Давлат мудофаа қўмитасининг "Чечен-Ингуш Автоном Республикасини тугатиш ва унинг аҳолисини депортация қилиш тўғрисида"ги 5073-сонли қарорига асосан Ўрта Осиё ва Қозоғистонга 493,269 нафар чечен ва ингушлар депортация қилинган. Расмий маълумотларга кўра, операция давомида ҳар бири 65 та вагондан иборат 180 та эшелон кетган; йўлда 780 киши ҳалок бўлган; 2016 нафар “антисовет унсури” ҳибсга олинган; 6544 нафар киши эса тоғларда яшириниб қолишга муваффақ бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍12😢8
#tarixda_bugun

1955 йил 24 февралда америкалик компьютер муҳандиси ва ихтирочи, тадбиркор, Apple корпорациясининг асосчиси Стив Жобс туғилган.

1️⃣ Стивен Жобс Сан-Францискода туғилган бўлиб, уни Пол ва Клара Жобслар асраб олишган ҳамда исм беришган. Жобснинг биологик ота-онаси суриялик Абдулфаттоҳ Жандали ва америкалик Жоан Симпсон бўлган;

2️⃣ 1975 йилда Жобс руҳан юксалиш мақсадида Ҳиндистон сафарига жўнаган. Ўша ерда руҳиятга таъсир қилувчи дориларни синаб кўрган;

3️⃣ 1976 йилда 21 ёшли Жобс, Стив Возняк ва Роналд Уейн Apple компаниясига асос солишган ва 1984 йилда Жобс компания директорлар кенгашига илк Макинтош компьютерини тақдим этган;

4️⃣ Жобс компьютер қурилмалари, клавиатуралар, аудио динамиклар, қувват адаптерлари ва бошқа техник ускуналар учун 230дан ортиқ патент олишга муваффақ бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
👏13👍72
#tarixda_bugun

03.03.1933— Адольф Гитлер Потсдамда Учинчи Рейхнинг ташкил топганлигини эълон қилган.

"Учинчи Рейх" атамаси илк бор 1923 йилда истеъмолга киритилган бўлиб, немис тарихчиси Артур Мюллер ван ден Брук (1876-1925) ўз асарларида "Рейх" сўзини ягона раҳбар (Фюрер) томонидан бошқарилувчи қироллик, немисларнинг бўлинмас куч-қудрати тимсоли, дея талқин қилган. Унинг фикрича, тарихдаги дастлабки иккита рейх (Фридрих Барбаросса ва Отто фон Бисмарк давридаги) таназзулидан сўнг, Веймар Республикасининг ўрнида ташкил топувчи янги давлат немисларни яна ягона раҳбар қўл остида бирлаштирадиган Учинчи рейх бўлиши керак эди. Албатта, Гитлер бундай тарғибот ғояларидан унумли фойдаланган. "Учинчи Рейх" атамаси бир мунча вақт Германия давлатининг норасмий номи сифатида ҳам қўлланилган. Бироқ, ХХ асрнинг 30 йиллари охирига келиб, мазкур номга муносабат ўзгарган: у номақбул "монархия" деб ҳисобланган ва 1939 йилда батамом тақиқланган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍11🔥1
#tarixda_bugun

8 МАРТ—ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ ТАРИХИ

Халқаро хотин-қизлар ҳаракатининг энг таниқли фаолларидан бири Клара Цеткин ХХ аср тарихига аёллар ҳуқуқлари учун кураш ҳаракатида муҳим роль ўйнаган аёл ислоҳотчи сифатида кирган. Унинг асосий хизматларидан бири унинг Халқаро хотин-қизлар кунини белгилаш тўғрисидаги таклифидир.

Клара Цеткин 1857 йилда Саксонияда туғилган. Лейпциг педагогика гимназиясида ўқиётганида социал-демократларнинг махфий йиғилишларига қатнаша бошлаган ва 1878 йилда Социалистик ишчи партиясига қўшилган. Ўша пайтда бўлажак турмуш ўртоғи, россиялик муҳожир-инқилобчи Осип Цеткин билан учрашган ва у билан тез орада Германиядаги социалистлар таъқибидан қочиб, Цюрихга кетишга мажбур бўлган.

1882 йилда Цеткинлар Парижга кўчиб ўтишган в у ерда партия фаолияти билан шуғулланишни давом эттиришган. 1889 йилда Осип сил касаллигидан вафот этган. Клара Цеткин ўша йили Парижда бўлиб ўтган II Халқаро Таъсис Конгрессини тайёрлашда ва унинг ишида фаол иштирок этиб, аёлларнинг инқилобий курашдаги ўрни тўғрисида маъруза қилган. Германияда социал-демократларни таъқиб қилиш тўхтатилгач, Клара ватанига қайтиб келган ва 1892 йилдан Штутгартда аёллар учун "Тенглик" социал-демократлар партияси газетасини нашр эттира бошлаган.

1907 йилда Клара Цеткин Социал-демократик партия Аёллар бўлимининг бошлиғи этиб тайинланган ва Роза Люксембург билан бирга аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги таъминланиши учун кураш олиб борган. 1910 йилда Копенгагендаги Халқаро социалистлар конференциясида Цеткиннинг таклифига биноан Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Байрам кунини белгилашда 1857 йил 8 мартда Нью-Йоркнинг тўқимачилик корхоналарида аёл ишчилар томонидан ўтказилган улкан намойишлар асос қилиб олинган.

1917 йилда Биринчи жаҳон урушига қарши бўлганлиги учун Социал-демократик партия раҳбарияти Цеткинни "Тенглик" газетаси таҳририятидаги ишидан четлаштирган. У 1920 йилдан 1933 йилгача кетма-кет равишда Коммунистик партиядан Рейхстаг ўринбосари этиб сайланган ва шу билан бирга Коминтерннинг Халқаро хотин-қизлар котибиятини бошқарган.

1920 йилда Клара илк маротаба Совет Иттифоқига ташриф буюриб Ленин ва Крупская билан учрашган. Кейин ҳам бир неча марта Коминтерн конгрессларида қатнашиш учун Москвага келган Клара Ленин ва Крупская билан қалин дўст бўлиб қолган. Германияда барча сўл партиялар тақиқлангандан сўнг Цеткин сўнгги манзили бўлган Совет Иттифоқига бош олиб кетган.

Клара Цеткин 1933 йил 20 июнь куни 76 ёшида Москва яқинидаги Архангелск туманида вафот этган. Немис инқилобчи аёлини дафн этиш маросимида 600 минг киши иштирок этган. Цеткин тарихда аёллар ҳуқуқлари учун жасурлик билан кураш олиб борган, дунёда аёлларнинг ҳам ўз айтар сўзлари борлиғини намойиш эта олган буюк аёл сифатида қолган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍161
#tarixda_bugun #uzb

1923 йил 9 мартда Тошкентдаги Ўрта Осиё Республикалари I Иқтисодий конференцияси ўз ишини якунлаган. Конференция доирасида Туркистон, Бухоро ва Хоразм Республикаларини иқтисодий жиҳатдан бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва Тошкентда Ўрта Осиё Иқтисодий Кенгаши (СредАзЭкоСо) ташкил этилган. Ушбу ташаббус республикаларни ҳар томонлама бошқариш тизими мурватлари Россия назорати остига ўтаётганидан далолат берар эди.

🔎 @unutilgan_tarix
👍13😢8
#tarixda_bugun

1938 йил 15 март куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегиясининг қарори билан Москва атрофидаги Бутово қишлоғида Файзулла Хўжаев (1896-1938) отиб ўлдирилган.

XX аср биринчи ярмидаги энг машҳур давлат ва жамоат арбоби сифатида тарих саҳифаларидан ўрин эгаллаган Файзулла Хўжаев бошчилигидаги ёш бухоролик жадидлар Бухорони Европача андозадаги ривожланган давлат даражасига кўтариш, бу ерда демократик тузум ва ҳуқуқий жамият қуриш учун интилган. У Ёш бухороликлар раҳнамоси, Бухоро Халқ Совет Республикасининг биринчи раҳбари бўлган. 1965 йил 6 августда СССР Олий Суди ҳарбий коллегияси уни айбсиз деб топган ва оқлаган.

Файзулла Хўжаев хақида батафсилроқ маълумот мана бу ерда.

🔎 @unutilgan_tarix
👍18😢101
#tarixda_bugun

Туркистоннинг атоқли олими ва адиби, таржимон, давлат арбоби, Шарқий Туркистон ислом жумҳуриятининг биринчи президенти ва маршали Алихонтўра Соғуний (1885-1976) 1885 йил 21 март куни Тўқмоқ шаҳрида таваллуд топган. У Мадина шаҳри, Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. 1916 йил Туркистондаги халқ қўзғолонларидан кейин Қашқарга ўтган. 1937-1941 йиллар давомида Шарқий Туркистондаги фаолияти учун қамоқда бўлган.

1944 йил 12 ноябрда Шарқий Туркистон жумҳурияти эълон қилиниб, Алихонтўра Муваққат инқилобий ҳукумат раислигига сайланиб, "маршал" олий ҳарбий унвонини олган. Соғуний 1946 йил 28 июнда советлар томонидан Ғулжа шаҳридан ўғринча Тошкентга келтирилган ва ҳаётининг қолган қисмини шу ерда ўтказган.

Олим "Тарихи Муҳаммадий", "Туркистон қайғуси", "Девони Соғуний", "Шифо ул-илал" каби асарлар ёзиб, "Темур тузуклари", Аҳмад Донишнинг "Наводир ул-вақоеъ" ва бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍253🔥3
#article #uzb #tarixda_bugun

Мирзо Улуғбек 1394 йил 22 март санасида, бобоси Амир Темур Ироқдаги Мордин қалъасини қамал қилаётганида унинг Султониядаги қароргоҳида туғилган. Амир Темур ҳузурига чопар келиб бу хушхабарни айтгач, у хурсандлигидан Мордин қалъаси қамалини тўхтатиб, унинг халқига юкланган тўловни бекор қилган. Соҳибқирон Амир Темурдек "Кўрагоний"– "хоннинг куёви" унвонига эга бўлган Мирзо Улуғбек тарихда буюк астроном ва математик, давлат арбоби сифатида ном қолдирган, 1409-1449 йилларда Мовароуннаҳрни бошқарган.

Унинг қабри 1941 йилда совет археологлари томонидан очилган ва натижада тарих фани кутилмаган янги маълумотлар билан бойиган. Бу оламшумул воқеа ҳақида қуйидаги мақолада сўз юритилади.

🔎 @unutilgan_tarix

https://telegra.ph/MIRZO-ULU%D2%92BEK-%D2%9AABRINING-OCHILISHI-03-22
👍12😢71
#uzb #tarixda_bugun

ЎЗБЕКИСТОН ССР ТАРИХИДАГИ МУҲИМ КУН

Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси тарихидаги биринчи ва охирги президент сайловлари 1990 йил 24 мартда, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашига сайловлардан бир ой кейин бўлиб ўтган. Москванинг тазйиқига қарамасдан республикалар орасида биринчи бўлиб "Ўзбекистон ССР Президенти лавозимини таъсис этиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинган Тошкентдаги ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг биринчи сессияси мобайнида сайлов ҳам бўлиб ўтган.

Ўша пайтдаги Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби вазифасини бажарувчи (КПСС таркибида), 1989 йил 23 июндан буён республиканинг амалдаги раҳбари бўлиб келаётган Ислом Абдуғаниевич Каримов (1938-2016) номзоди сайловда илгари сурилган. Овоз беришда Ўзбекистон Олий Кенгашининг 500 депутатидан 498 нафари иштирок этди.

Улардан 491 депутат (98,2%) Ислом Каримов номзодини қўллаб-қувватлаган бўлса, 7 нафар депутат (1,8%) қарши овоз берган. Шундай қилиб, Ислом Каримов кўпчилик овоз билан Ўзбекистон ССР президенти этиб сайланган ва шу куни ЎзССР Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби лавозимидаги фаолиятини давом эттириш билан бирга янги вазифасига ҳам киришган. Ана шу сессияда Ислом Каримов нутқ сўзлаб, "Ўзбекистоннинг сиёсий мустақиллигини, ўзини ўзи идора қилишга ва ўзини ўзи пул билан таъминлашга ўтишни таъминлашни ўзимнинг асосий вазифам деб биламан" дея таъкидлаган.

Ҳали СССР ва марказий ҳокимият мавжуд бўлган шароитда Ўзбекистонда ўз Президентининг сайланиши муҳим воқеа, мамлакат мустақиллигига эришиш сари ташланган яна бир дадил қадам бўлган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍181😱1
#tarixda_bugun

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ХАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР


1️⃣ Жаҳон тарихидаги энг буюк саркардалардан бири бўлган Амир Темур (1336-1405)нинг тўлиқ исми Темур ибн Тарағай Барлос бўлиб "Барлос уруғидан Тарағайнинг ўғли Темур" деган маънони англатади. Форс тилидаги турли манбаларда саркардага душманлари томонидан берилган Темур Ланг, яъни "Чўлоқ Темур" лақаби ҳақида сўз боради. Ваҳоланки, "Темур Ланг" Ғарб манбаларида "Тамерлан" шаклида қайд этилиб, ўзининг камситувчи маъносини йўқотган;

2️⃣ Болалигидан ов ва уруш ўйинларини яхши кўрган Темур кучли, соғлом ва жисмонан бақувват одам бўлган. 1941 йилда унинг мақбарасини ўрганган антропологлар 69 ёшида вафот этган саркарданинг биологик ёшини суякларининг ҳолатига қараб 50 ёш дея баҳолашган;

3️⃣ Чингизхон давридан буён Буюк хон унвонини фақат Чингизхоннинг авлодларигина олиши мумкин бўлган. Шунинг учун ҳам Темур тахтга ўтиргач, расмий равишда амир унвонига эга бўлган. Шу билан бирга, 1370 йилда у Қозонхоннинг қизи Сароймулк хонимга уйланиб, чингизийлар билан қариндош тутинган ва "Кўрагоний"("хоннинг куёви") унвонига сазовор бўлган;

4️⃣ 1362 йилда мўғулларга қарши Сеистонда кечаётган жангда Амир Темурнинг ўнг оёғи жиддий жароҳатланган ва то умрининг охиригача ўша жароҳати оқибатида оёғини бироз оқсаб юрган;

5️⃣ Бир неча ўн йиллар мобайнида кечган аёвсиз урушлар натижасида Амир Темур ўз ичига Мовароуннаҳр, Эрон, Ироқ, Афғонистон ва бошқа бир қанча ҳудудларни (27 та) ўз ичига олган улкан салтанат яратишга муваффақ бўлган;

6️⃣ Салтанат қудрати энг юқори чўққига чиққан паллада Амир Темурнинг қўшини 200 мингга яқин аскардан иборат бўлган. Қўшин янги тизим асосида ташкил этилган, ўнлик (айл), юзлик(қўшун), минглик (ҳазора), ўн минг кишилик (туман) бирликлар тузилган;

7️⃣ 1395 йилда Темур қўшини биринчи ва охирги марта Россия ҳудудларида пайдо бўлган. У Россия ҳудудларини ўз давлатига қўшиб олишни мақсад қилмаган. Юришга Темурнинг Олтин Ўрда хони Тўхтамиш билан кураши сабаб бўлган. Амир Темурнинг Тўхтамиш устидан қозонган ғалабаси туфайли Олтин Ўрданинг рус князликларига босими пасайган;

8️⃣ Амир Темурнинг 18 нафар рафиқаси борлиги манбаларда ёзиб қолдирилган бўлиб, улар орасида Ўлжой Туркон оға ва Сароймулк хоним алоҳида ажралиб турган. "Темурнинг суюкли маликалари" бўлган бу доно аёллар бир-бирларига қариндош бўлишган: Ўлжой Туркон оға Темурнинг собиқ қуролдоши амир Хусайннинг синглиси, Сароймулк хоним эса унинг беваси бўлган;

9️⃣ Амир Темурнинг Хитойга юриши 1404 йилда бошланган бўлса ҳам урушга тайёргарлик 1398 йилдаёқ режалаштирилган, аммо қаҳратон қиш ва совуқ ҳаво туфайли орқага сурилган эди. Хитойга йўл олган Амир Темур 1405 йил 18 февралда Ўтрорда вафот этган;

🔟 Соҳибқирон номи билан боғлиқ бўлган энг машҳур афсоналардан бири унинг Самарқанддаги мақбараси очилиши ва фашистлар Германиясининг СССР ҳудудига бостириб кириши ўртасидаги боғлиқликка бориб тақалади. Темурнинг қабри очилгандан сўнг дарҳол даҳшатли уруш бошланган деган тахмин мавжуд бўлса ҳам у тарихий асосга эга эмас. Дарҳақиқат, Темурнинг Самарқанддаги қабрини очиш Совет археологлари томонидан 1941 йил 20 июнда, яъни фашистлар СССРга уруш бошлашидан икки кун олдин амалга оширилган. Бироқ СССРга қарши ҳужум режаси Темурнинг қабри очилишидан анча олдин тасдиқланган. Таниқли совет антропологи ва археологи Михаил Герасимов қабрнинг очилишида шахсан иштирок этган ва бош суяги тузилиши орқали Амир Темурнинг қиёфасини тиклаган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍151
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#retro_video #tarixda_bugun

Бугун ЎзССР халқ артисти, таниқли хонанда, рассом ва актёр Ботир Зокировнинг (1936-1985) таваллуд топган куни. У ўзбек замонавий эстрадасининг асосчиси хисобланади. Мазкур видеода Ботир Зокиров ижросидаги "Мафтун бўлдим" таронасини сизга тақдим этмоқдамиз.

Жон! Ёру жоним, меҳрибоним, жон!
Жон! Сенда доим фикру ёдим, жон!
Мафтун бўлдим, мафтун бўлдим.
Гўзал бир жононга!
Мафтун бўлдим, жондан азиз,
Хумор кўз жононга.

Джан! Птица счастья, дорогая, ты, моя!
Джан! Встреч с тобою ожидая, пою я!
Очарован, очарован я тобою лишь одной!
Где ты, где ты? Где-то рядом!
Дорогая, ты со мной!

Мафтун бўлдим! Мафтун бўлдим!
Гўзал бир жононга!


🔎 @unutilgan_tarix
👍131👏1
#uzb #tarixda_bugun

Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти ташкил этилганига 103 йил бўлди

1920 йил 26-30 апрель
кунлари Хивада Бутунхоразм вакилларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтган. Ушбу қурултой якунида Хоразм Халқ Шўролар Жумҳурияти тузилганлиги эълон қилинган.

Жумҳурият қабул қилган биринчи конституцияда давлатнинг энг муҳим ишларини ҳал қилиш олий ҳокимият органи бўлган Умумхоразм халқ вакиллари қурултойига тегишли деб белгилаган. Ижроия органи сифатида 15 аъзодан иборат Халқ Нозирлари кенгаши ҳам тасдиқланган.

Хоразм Жумҳурияти маъмурий жиҳатдан 22 та туманга бўлинган (собиқ Хива хонлиги ҳудудлари). Ўрта Осиёда ўтказилган миллий-ҳудудий чегараланиш сиёсати натижаси ўлароқ 1924 йилда тугатилган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍8👏1😢1