Унутилган тарих
10K subscribers
6.62K photos
1.28K videos
1 file
843 links
Унутилган тарих — Тарихга бир назар!

Каналдан пост олганингизда @unutilgan_tarix деб ёзинг!

Мурожаат учун:
Download Telegram
#repression

4 октябрь Ўзбекистон тарихидаги энг қора кунлардан бири ҳисобланади. Бундан 83 йил муқаддам, 1938 йил 4 октябрь санасида СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишида Ўзбекистоннинг асл фарзандларига "халқ душмани" сифатида ҳукм ўқилган. Шу куни ўзбек халқининг асл фидойилари бўлмиш Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов, Худойберган Девонов ва яна бир қанча шахслар отувга ҳукм этилган. Улар ҳукм чиқарилган куннинг ўзидаёқ отиб ташланган. Уларнинг ҳукми ижро этилган жой бугун Тошкент телеминораси жойлашган ҳудудда бўлган. Ҳарбий коллегия октябр ойининг охиригача жами 500 дан ортиқ ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм чиқарган. Умуман олганда, 1930–1956 йилларда СССР бўйлаб 20 миллион киши ГУЛАГга ташланган. Улардан 2 миллиони нобуд бўлган.

Абдулла Қодирий – машҳур шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанрининг асосчиси ҳисобланади. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдогар оиласида туғилган. Ёшлик ва ўсмирлик йиллардаги муҳит – савдогарлар, бойлар ва камбағал деҳқонлар, иқтидорли ҳунармандлар, доим муҳтожликда кун кечирувчи косиблар ва ерсиз деҳқонлардан иборат бўлган. Ушбу меҳнаткаш одамлар дунёси, шунингдек, шаҳар зиёлилари бўлажак ёзувчи шаклланишида муҳим ўрин тутди. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – “Хотинбоз” (1915) ва “Бахтсиз куёв” (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. Ёзувчининг инқилобдан аввалги асарларида жадидчилик таъсири сезалади.

Совет даврида А. Қодирий В. Я. Брюсов (1924-1925) номидаги Москва адабий курсларида ўқийди, сўнгра, 1925-1926 йиллар Тошкентда, “Муштум” ўзбек ҳажвий журналида ишлайди. У ерда китобхоннинг катта муваффақиятига сазовор бўлган ижодкорнинг ҳажвий ҳикоялари ва фельетонлари чоп этилади. Қодирийнинг роман ва қиссалари (“Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”), шунингдек, жамоавий ижоди (“Обид Кетмон” қиссаси) XIX аср тошкентлик ва қўқонлик ўзбеклар ҳаётига бағишланган. “Ўтган кунлар” романи катта шуҳрат қозонган. Барча зиёлилар ушбу китобни ўқишга интилган. Ва ҳатто, саводсиз кишилар уни тинглаш учун гуруҳ бўлиб тўпланишган. Кўплаб ўзбек оилаларида романнинг Отабек ва Кумуш қаҳрамонларининг исмлари пайдо бўла бошлаган.

Абдулла Қодирий қатағон қилинган. 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади, бунга ҳасадгўй “қаламкаш ҳамкасблари” қўл урган. 1938 йилнинг 4 октябрь куни ёзувчи отиб ташланган, ўлимидан сўнг оқланган. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилган. А. Қодирийнинг ўлимидан сўнг кимнинг кўлида “Ўтган кунлар” романини кўришса, ўшаларни қамашган. 1957 йилга келибгина маърифатпарвар адиб расман оқланган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍2
#uzb #repression

Худойберган Девонов — биринчи ўзбек фотосуратчиси ва кинотасвирчиси

Худойберган Девонов 1879 йилда Хоразмда туғилган. Болалигидан билимга чанқоқлиги ва ижодий истеъдоди билан ажралиб турган. У араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Қизиқувчан ўсмир немис тилини ўргана бошлаган ва бу келгусида унинг тақдирини белгилаб берган. Гап шундаки, ХIХ аср охирида Хоразмнинг ўша пайтдаги ҳони Муҳаммад Раҳимхон II немис-меннонитларнинг бир неча оиласига ўлкада яшашига рухсат берган. Уларнинг энг ёши улуғи Вилгелм Пеннер ёки маҳаллий одамларнинг тили билан Панор бувада қизиқувчан Худойберган биринчи марта фотоаппаратни кўрган ва ундан фойдаланишга рухсат сўраган. Кейинчалик Панор бува шогирдининг муваффақиятларидан хурсанд бўлиб, унга фотоаппаратни совға қилган.

Шундай қилиб 1903 йилда Худойберган Девонов Хиванинг миноралари ва ҳамюртларини суратга ола бошлаган. Аввалига бу диний уламоларнинг қаттиқ қаршилигига учраган. Бироқ фотосуратчини ҳар қандай янгиликка қизиққан Муҳаммад Раҳимхон ўз ҳимоясига олган. У нафақат хон, балки истеъдодли шоир ва бастакор сифатида ҳам тарихда қолган. Ҳукмдор Худойберганга ўзининг суратини олишни буюрган, кейин эса уни ўз девонига ишга таклиф қилган.

1907 йилда Худойберган Девонов Хива хонлигининг бир гуруҳ вакиллари билан бирга Санкт-Петербургга сафар қилган. Мазкур ташрифдан сўнг делегация раҳбаридан Россия пойтахтида бир неча кун қолиш учун рухсат сўраган. Бу ерда 29 ёшли Худойберган фотография сирларини ўрганишни давом эттирибгина қолмай, кинематография билан ҳам қизиқиб қолган. У она юртига қайтар чоғида Хоразмга биринчи киноаппаратни олиб келган. 1908 йил ўзбек киносининг туғилган йили бўлган. Ўша йилдан бошлаб Худайберган Девонов тарихий диққатга сазовор жойлар, миноралар, масжидлар ва бошқа кўп нарсаларни суратга олган. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли бошқа мамлакатлар аҳолиси биринчи маротаба Хоразмнинг қадимий ўзига хос маданияти билан танишишга муваффақ бўлишган. Худойберган Девоновнинг "Минтақамизнинг меъморий ёдгорликлари" (114 метрлик, 1913 йил), "Туркистон манзаралари" (100 метрлик, 1916 йил) ва бошқа кинотасмалари сақланиб қолган. Афсуски, улуғ ижодкорнинг ҳаёти фожиали якунланган. 1936 йилда Сталин қатағонлари авжига чиққан даврда у "халқ душмани" сифатида ҳибсга олинган ва тўрт йилдан сўнг отиб ўлдирилган.

🔎 @unutilgan_tarix
#repression

Маҳмудхўжа Беҳбудий XX аср бўсағасидаги Туркистон ижтимоий-сиёсий ҳаракатчилигининг энг йирик намояндаси, Туркистондаги "Усули жадид", "Усули савтия" каби янги мактабларнинг ташкилотчиси ҳисобланади. Беҳбудий 1875 йилнинг 19 январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа урганчлик бўлиб, амир Шоҳмурод замонида Самарқандга келиб қолган. Ёш Маҳмудхўжа дунёқарашининг шаклланишида Россия жадидчилик ҳаракатининг асосчиси Исмоилбек Гаспринскийнинг хизмати катта бўлган. Гаспринский 1892 йилда Туркистондаги мактабларни ислоҳ қилиш, "усули савтия"ни жорий этиш таклифи билан генерал-губернатор Н.Розенбахга мурожаат этган. Жавоб олмагач, 1893 йилда ўзи Тошкентга келган, Самарқанд, Бухорода бўлган ва дастлабки янги усул мактабларни очган.

Беҳбудий адабиёт, тарих фанлари билан бирга сиёсатни ҳам ўрганган. Газета ва журналлар орқали дунёда содир бўлаётган янгиликлар билан танишиб борган. Макка, Миср ҳамда Истамбулга қилган саёҳатлари унинг дунёқарашини бутунлай ўзгартириб юборган. У газета ва журналлар билан ҳамкорликни ўрнатиб, ўз мақолаларини чоп эта бошлаган, уларда мактаб ва санъатни яхшилаш масалаларини кўтарган. Беҳбудий 1906 йилдаёқ социалистик таълимотни ва уни Россияда амалга оширишга бел боғлаган Ленин партиясини кескин рад этган эди. У ҳам устози Гаспринский каби социализмни зўровонлик деб ҳисоблаган, социал тенгликни адолатсизлик деб билган. Шахс манфаатдорлигида, миллат равнақида тараққиётнинг буюк омилини кўрган. Худди шу эътиқод уни Туркистоннинг мустақиллиги учун курашга етаклаган.

"Падаркуш" драмаси 1913 йилдагина босилиб чиққан. Китоб жилдига "Бородино жанги ва Россиянинг французлар босқинидан халос бўлишининг юбилей санасига бағишланади" деган ёзув билан Тифлис цензурасидан рухсат олинган. Босилиб чиққандан кейин ҳам саҳнага қўйиш учун бир йил вақт кетган. "Падаркуш"— ўзбек драмачилигининг биринчи намунаси бўлиб, у ўқимаган боланинг бузуқ йўлларга кириб ўз отасининг ўлдиргани, нодонлик ва жаҳолат ҳақидадир. "Падаркуш" дастлаб Самарқандда 1914 йилнинг 15 январида саҳнага қўйилган. Авлонийнинг "Турон" труппаси фаолиятини мана шу "Падаркуш" билан бошлаган. Бош ролни Авлонийнинг ўзи ижро этган. Маҳаллий матбуот бу кунни "тарихий кун" деб ёзган. "Турон" труппаси 1914—1916 йилларда бу спектакл билан бутун Фарғона водийсини айланиб чиққан.

1913 йилдан Беҳбудий матбуот ишлари билан шуғулланишни йўлга қўйиб "Самарқанд" газетасини чиқара бошлаган. Газета туркий ва форсий тилларда, ҳафтада икки марта, дастлаб икки, сўнг тўрт саҳифада чоп этилган. Беҳбудий шу йилнинг 30 августидан "Ойна" журналини ҳам чиқара бошлаган. Ҳафталик, суратлик бу журнал, асосан, ўзбек тилида бўлиб, унда ихчам форсий шеър, мақолалар, русча эълонлар ҳам бериб борилган. Кавказ, Татаристон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон ва Туркиягача тарқалган.

1917 йил 26 ноябрида Қўқонда ўлка мусулмонларининг IV фавқулодда қурултойида Беҳбудий ва бошқа тараққийпарварлар "Туркистон мухторияти" тузилганлигиги эълон қилишган. Мазкур мустамлакадан мустақиллик томон қўйилган жиддий ва жасоратли қадам, афсуски, совет қўшинлари томонидан қонга ботирилган, ўн минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлган.

Беҳбудий 1919 йил 25 мартда саёҳат пайтида Шаҳрисабзда қўлга олиниб, тахминан икки ой ўтгач, Қаршига келтириб зиндонга ташланган. Бир неча кундан сўнг Қарши беги Тоғайбекнинг буйруғи билан зиндон якинидаги "подшолик чорбоғи"да ўлдирилган. Унинг қатли ҳақидаги хабар Самарқандда роса бир йилдан кейин маълум бўлган ва бутун Туркистон мотам тутган. Қарши шаҳри 1920-1930 йилларда Беҳбудий номи билан аталган. Беҳбудий номи 1937 йилга келиб қатағон қилинади ва 1956 йилда оқланади.

🔎 @unutilgan_tarix
#repression

Жадидчилик ҳаракати намоёндалари орасида Чўлпон ("Тонг юлдузи") тахаллуси билан ижод этган ёзувчи ва шоир Абдулҳамид Сулаймон (1897-1938) ХХ аср ўзбек маърифатчилик адабиёти тарихида сезиларли из қолдирган. 1897 йилда Андижонда туғилган Абдулҳамид бир муддат маҳаллий мактаблардан бирида таҳсил олгач, Андижон ва Тошкент мадрасаларида ўқишни давом эттирган. У нафақат анъанавий, мажбурий фанлар бўлган араб, форс тиллари ва Қуръони Каримни ўрганган, балки Шарқ фалсафаси билимларини, мантиқ ва тарихни ўзлаштириб мумтоз шеърият дунёсига чуқур кириб борган. Рус тилини яхши билганлиги учун рус адабиёти асарларини севган, Пушкин ва Достоевский асарларини ўрганиб таржима қилган, Европа маданияти билан танишган.

Чўлпон ижоди "Садои Туркистон" газетасида "Туркистонлик қариндошларимизга" шеъри нашр этилишидан бошланган. Бир неча кундан сўнг ўша газетада унинг биринчи ҳикояси, бироз вақт ўтгач эса "Адабиёт надур?" мақоласи, "Доктор Муҳаммадиёр" ҳикояси эълон қилинган. Чўлпоннинг истеъдоди бошқа адабий жанрларда ҳам намоён бўлган. У 1917 йилда "Халил ҳунарманд" драмасини, уч йилдан сўнг эса "Ярқиной" драмасини ёзган. Бу асарлар кўп йиллар давомида Туркистон ўлкаси драма театрлари саҳналаридан тушмаган.

Чўлпон ҳаётининг бу даври ниҳоятда қизиқарли ва воқеаларга бой бўлган. 1917 йилги февраль ва октябрь инқилобларидан сўнг у бир мунча вақт Оренбургда яшаб, кейинчалик Тошкентга қайтиб келган ва 1920 йилгача Туркистон-Россия телеграф агентлигида (ТуркРосТА) ишлаган. У ижодини ва илмий изланишларини асло тўхтатмай машҳур адабиётшуносларидан бирига айланган. 1920 йилда ўзбек шеъриятининг дастлабки тўпламларидан бири бўлган "Ёш ўзбек шоирлари" нашр этилиб унда Чўлпоннинг 13 та шеъри эълон қилинган.

Шоирнинг "Уйғониш" (1922), "Манбалар" (1923), "Тонг жозибаси" (1926) каби биринчи алоҳида шеърий тўпламлари нафақат оддий аҳолининг, балки кўплаб адабиётшунос олимларнинг ҳам эътиборини тортган. 1924 йилда таниқли туркшунос олим А.Самойлович Чўлпоннинг бир қатор шеърларини рус тилига таржима қилиб, Москвада нашр эттирган. Йигирманчи йилларнинг ўрталарида Чўлпон бир мунча вақт Москвада Таълим уйининг драма студиясида адабий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. Бадиий ижодда ҳам тўхтаб қолмасдан "Кеча ва кундуз" романини, бир нечта пьесалари ва шеърларни ёзган, таржима билан шуғулланган. Айнан таржималар унинг ижодий ўсишига катта ҳисса қўшган.

Эҳтимол, ўша чет эл асарларидаги озодлик ва тенгликка ундовчи руҳ 1927 йилда ёзувчини "буржуа-миллатчи қарашлар"га эгаликда айблаган тараққийпарвар мақолаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлгандир. Шундан кейин Чўлпонни ошкора таъқиб қилиш бошланиб кетди, лекин ўттизинчи йилларнинг бошларида унга нисбатан тазйиқ бироз пасайган. Бу Чўлпонга ижодий фаолиятини янада кучайтиришга имкон берган. Шундай қилиб, Чўлпон Пушкиннинг "Дубровский" ва "Борис Годунов", Горькийнинг "Она" ва "Егор Булычов" асарларини ўзбек тилига таржима қилган, ўзининг "Кеча ва кундуз" романини ёзиб тугатган. 1937 йилнинг кузида моҳир адиб ва шоир ҳибсга олинган ва бир йил ўтгач, 1938 йил 4 октябрда отиб ташланган. 1956 йилда маърифатпарвар шоирнинг номи оқланган бўлса ҳам, ўтган асрнинг 80 йилларига келибгина асарлари босила бошланган.

🔎 @unutilgan_tarix
#repression

Абдурауф Фитрат ХХ аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили, қомусий билимга эга олим, адабиёт назариячиси, ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, публицист, ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби бўлган.

Абдурауф Фитрат 1886 йилда Бухорода туғилган. Фитрат – Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, "туғма истеъдод" маъносини беради. Отаси Абдураҳимбой савдо билан шуғуллангани боис чет элларга чиққан, ўқимишли ва таниқли одам бўлган. У бошланғич тарбияни диний мактабда, сўнг машҳур Мирараб мадрасасида олган. Форс ва ўзбек тилларининг мукаммал билимдони бўлмиш Фитрат араб тилини ҳам чуқур эгаллаб, шаҳарда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга, айниқса, жадидчилик ҳаракатларига қизиққан, ҳаракатга қўшилиб ашаддий тарғиботчиларидан бирига айланган. Жадидлар маслаҳати ва ёрдами билан бир гуруҳ ёшлар, жумладан Фитрат 1909–1913 йилларда Туркияда таҳсил олган. 1909 йили Истанбулда "Ҳиндистонда бир фаранги ила бухороли бир мударриснинг бир неча масалалар ҳам усули жадида хусусида қилган мунозараси"китоби босилиб чиққан. "Мунозара…" Бухорода босилишига амир рухсат бермагач, Истанбулда нашр этилган эди. 1913 йилда эса асар Туркистонда алоҳида китоб ҳолида чиққан ва унга Беҳбудий кириш сўзи ёзган. "Ҳибс қилиш, ўлдириш, сангсор қилиш кундаги одатлардан эди, – деб ёзади Фитрат, – у замонларда китоб ёзишнинг ўзи "кофир"лик эди. Мен шу вақтларда биринчи асарни ёздим. Бухоронинг идора усулини, таълим-тарбия усулини, бир куй расмий идораларни танқид қилдим. Бу китоб Бухорода тарқалар эди. Унинг ноширлари бўлғон Бухоро жадидларини таҳликага туширмаслик учун амирга қаратиб бир сўзбоши ёздим ва шунинг билан гўё, танқиднинг унга эмас, маъмурларига оид бўлғонини кўрсатдим".

Китоб Бухорода ижтимоий онгнинг жонланишига катта туртки бўлди, ҳатто ҳукумат томонидан таъқиб қилинаётган жадид мактабларининг кўплаб очилишига, мактаб-таълим ишларининг жонланишига ёрдам берди. 1917 йил февраль инқилобидан кейин ёш бухороликларнинг инқилобий партияси тузилган. Марказий Қўмита аъзолари орасида Фитрат саркотиб сифатида иштирок этган. Партия Амирни ислоҳга даъват этган ва у қоғозда кўп хайрли ишлар қилишга ваъда берган, aмалда эса ўз билганидан қолмаган. 1917 йилги октябрь тўнтариши муносабати билан "Ҳуррият" газетасида Фитратнинг "Русияда янги бало бош кўтарди – большевик балоси!" деган мақоласи босилган. Қўқон мухторияти тузилганда Фитрат Самарқандда эди. Газетада бу воқеани ҳам у қувватлаб мақола эълон қилган: "Эллик йилдан бери эзилдик, таҳқир этилдик. Қўлимиз боғланди, тилимиз кесилди. Оғзимиз қопланди. Еримиз босилди. Молимиз таланди, шарафимиз емрулди. Номусимиз ғасб қилинди, инсонлигимиз оёқлар остига олинди. Тўзимли турдик. Сабр этдик. Кучга таянган ҳар буйруққа бўйсундик. Бутун борлиғимизни қўлдан бердик. Ёлғиз бир фикрни бермадук, ёшунтирдук, имонларимизга ўраб сақладук. Бу – Туркистон мухторияти."

Фитрат 1923-1924 йилларда Москвада Шарқ тиллари институтида илмий ходим бўлиб ишлаган ва профессорлик унвонини олган. Кейинчалик Бухоро, Самарқанд, Тошкент университетларида дарс берган, Ўзбекистон Давлат илмий-тадқиқот институтида тил ва адабиёт институтида, Ўзбекистон Фанлар қўмитасида ишлади. Аммо Фитратнинг миллатпарварлиги большевиклар ва Шўро ҳукумати раҳбарларига ёқмаган.Уни А. Қодирий, Чўлпон, Боту, У. Носирлар билан биргалиқда миллатчилиқда айблаш тобора авж олган. Охир-оқибат бу улуғ зотни коммунистик партия ва Шўролар ҳукумати аксилинқилобчи, миллатчи, "халқ душмани" деб айблаб, 1937 йил апрелда ҳибсга олган ва 1938 йил 4 октябрда ваҳшийларча отиб ташлаган. Уларни отиш ҳақидаги ҳукм бир кун кейин, яъни 1938 йил 5 октябрда чиққан. 1957 йилда Собиқ Иттифоқ Олий судининг ҳарбий коллегияси 1938 йил 5 октябрдаги ҳукмни бекор қилган ва Фитратни айбсиз деб топган.

🔎 @unutilgan_tarix
#repression

Ўзбек халқининг таниқли фарзандларидан бири, ўтган асрнинг бошида халқ озодлиги учун курашларнинг илҳом манбаи бўлган Мунавварқори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва ижоди фақат мустақилликдан кейингина ўрганила бошланган. Чунки ўша пайтгача Совет ҳукуматининг биринчи рақамли душмани, озодлик учун ўзбек курашчиларининг бошчиси бўлмиш Мунавварқорининг фаолиятини ўрганиш қатъиян тақиқланган эди.

ХХ аср зиёли ўзбеклари томонидан бир овоздан "маънавий илҳомчи", "буюк миллатнинг буюк келажак мақсадлари учун туну-кун тиним билмаган халқ хизматкори"дея номланган адабиётшунос, тарбиячи, муҳаррир, маориф, жамоат арбоби Мунавварқори Абдурашидхонов 1878 йил Тошкент шаҳрининг ҳозирги Шайхонтохур тумани, Дархон маҳалласида ўқитувчилар оиласида туғилган. Эшонқули додгоҳ (Тошкент) ва Мирараб (Бухоро) мадрасасида таълим олгач, Тошкентнинг Дархон масжидида имом бўлиб ишлаган.

ХIХ аср охирида Мунавварқори жадидчилик ҳаракатида фаол иштирок этган. 1901 йил аввал ўз уйида янги турдаги жадид мактабини очган, кейинроқ Тошкентнинг бошқа даҳаларида ҳам ташкил этган. У мактаблар учун грамматика ва алифбо асослари ифодаланган "Биринчи муаллим" номли янги усулдаги илк дарсликни тайёрлаган. "Иккинчи муаллим" деб номланган иккинчи китобида ўқиш ва ёзишга қаратилган услубни, шунингдек, оиладаги ўзаро муносабатларни ёритган. Мунавварқори, шу билан бирга илк математика дарслигини ҳам яратган. "Тажвид ал-Қуръон", "Ер майдони" каби қўлланмалар тайёрлаб, уларни нашрдан чиқарган. Болакайлар учун эса шеър ва ҳикоялар ёзган. 1909 йил Тошкентда "Жамияти хайрия" иттифоқини ва "Турон" уюшмасини ташкил қилган.

 Мунавварқори 1906 йил "Хуршид" номли биринчи газета нашриёт уйини очган. Кейинроқ у ердаги "Нажот", "Кенгаш" газеталарида муҳаррир, "Садойи Туркистон" газетасида эса бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган. Мунавварқори Абдурашидхонов ўзбек театри асосчиларидан бири ҳам ҳисобланади. У театр ёрдамида "бузуқ одатлар" ва уларни тузатишни кўрсатишга ҳаракат қилган. Унинг театр труппаси "Турон" деб номланган. Труппа 1914 йилдан 1924 йилга қадар фаолият кўрсатган.

Мунавварқори 1917 йил февраль революциясидан сўнг Туркистон халқ демократик давлатининг яратилиш ғоясини очиқдан-очиқ баён этган, Қўқонда яратилган "Туркистон Мухторияти"ни қўллаб-қувватлаган. 1918 йил апрель ойида Туркистон давлат университети ректори этиб тайинланган ва "Турк ўчоғи" илмий-маърифий жамиятини ташкиллаштиришда бош-қош бўлган .Бундан ташқари, Мунавварқори 20 йилларда "Миллий иттифоқ" ва "Миллий истиқлол" яширин ташкилотларига бошчилик қилган. 20 йиллар ўрталарида қатағон сурони кучайиб Мунавварқори барча лавозимлардан четлатилган. Бироқ, бу ҳам уни мустақиллик ғоясини илгари суришига тўсқинлик қила олмаган.

Ҳамза, Элбек, Ойбек, Акмал Икромов, Абдулҳай Тожиев, Салимхон Тиллахонов, Қаюм Рамазон, Баҳром Ҳайдарий, Маннон Уйғур каби машҳур маданият арбоблари, адабиётшунослар, олимлар Мунавварқорининг шогирдлари бўлишган. Тараққийпарвар зиёли 1929 йил ҳибсга олинган ва 1931 йил отиб ташланган. Унинг қабри Москва шаҳридаги Ваганково қабристонида жойлашган.

🔎 @unutilgan_tarix
#uzb #repression

ҲАМРО АБДУЛЛАЕВ 1907 йилда Тожикистоннинг Кулоб шаҳрида дунёга келган. Отаси Бухоро амирининг фармони билан Кулобга бек бўлган эди. Бухорога қайтишгач,у жадид мактабига ўкишга кирган. "Ёш бухороликлар" аъзоси бўлиб, 1920-22 йилларда ёшлар ташкилотида фаолият олиб борган. "Ёш бухороликлар"нинг мақсади янги усул мактабларини очиш, аҳолининг саводини чиқариш, ижтимоий онгини ўстириш, ўқув тизимини ислоҳ қилиш билан бирга ёшларни ўқиш ва ишлаш учун хорижга ҳам йўллаш эди. 1922 йилнинг кузида Германияда таҳсил олиш учун 15 яшар Ҳамро ҳам танланган. Дастлаб икки йиллик умумий таълим олган Ҳамро Хелмштедт шаҳридаги қишлоқ хўжалик институтига кирган. Уч йил институтда таълим олиб Германия далаларида амалиётни ўтаган ва 1927 йилда олий маълумотли бўлган. Аммо, бу вақтга келиб Германияда ўқиётган ёшларга шубҳа кучайган. СССР ҳукуматининг босимлари ва Германияга юборган вакиллари зуғуми билан талабалар ўқишни битирмаганига қарамай мажбуран ватанга қайтарила бошланган.

1927 йилда Ҳамро Саттор Жаббор, Тўлаган Мўмин, Абдуваҳҳоб Муродий билан Тошкентга қайтган, Ромитонда Машина-трактор станциясига агротехник бўлиб ишга кирган. Бироқ, немис таълимини олганлиги учун у бир неча маротаба ишдан олинган. 1930 йилда Тошкентдаги Ўрта Осиё пахтачилик институтига ўқишга кириб, 1932 йилда "пахтакор агроном" мутахассислигини олган. Лекин Ҳамро ва унинг Германияда бирга ўқиган дўстларига нисбатан таъқиб кучайган. 1937 йилда ҳибсга олиниб даҳшатли қийноқларга солинган Бадеъ Абдулла мажбуран имзо чеккан "иқрорномалар"да Ҳамро Абдуллаев "бутун бошли жосуслар етакчиси" дея тасвирланган.

1938 йил 12 январида ЎзССР Ички ишлар халқ комиссалиги Самарқанд бошқармаси бошлиғи Сергей Калмыков Бадеъ Абдулла иши доирасида Ҳамро Абдуллаевни Германиянинг махфий Гестапо хизмати агенти, ҳамда 1936 йилда террористик гуруҳ тузган жосус дея қамоққа олишга қарор чиқарган. Ҳамро ўша пайтда Сталинобод (бугунги Тожикистон пойтахти Душанбе)га кўчиб ўтган ва немис тили ўқитувчиси бўлиб ишлаётганди. ЎзССР Ички ишлар комиссарлиги 1938 йил 22 январда Сталинободга хат йўллаган. Шу куни Ҳамро қўлга олиниб тинтув ўтказилган. Хонасидаги 14 та олмон тилидаги мутахассислигига оид китоблари, паспорти, галтук, кўйлак, туфли, соатларигача хатланиб, Самарқандга олиб келинган. Унинг қишлоқ хўжалиги ва замонавий технологиялар ҳақида ёзган ёзишмалари, блокноти, фотоалбомлари ёқиб юборилган.

Самарқандга келтирилган Ҳамро Абдуллаев 1938 йил 27 январь кунидан даҳшатли қийноқлар остида сўроқ қилина бошланган. Унга мажбуран имзолатилган сўроқ баённомаларига кўра, Ҳамро Германияда вақтидаёқ Бухоронинг Лаби Ҳовузи атрофида яшаган "Курт Вилли" исмли асли немисни топиш вазифасини олган. Германиядан қайтгач у гўёки 10 кун Самарқандда бўлиб, сўнг Бухорога келган. У халқнинг кайфияти, коллективлаштиришга нисбатан салбий муносабати ҳақида "Курт Вилли"га мунтазам маълумот етказиб турган: "...1936 йил Йўлдош Охунбобоевни ўлдириш ниятида Бадеъ Абдулла ва Усмон Омоновлар билан террорчи гуруҳ тузганман, Саттор Жаббор қамоққа олинганини эшитиб Сталинободга қочиб кетдим" қабилидаги далилсиз сўроқ баённомаларига Ҳамронинг имзоси олинган.

1938 йил февраль ойида Ҳамро Абдуллаев 1922-27 йиллар Германияда тузилган аксилинқилобий "Озод Туркистон" аъзоси бўлишда, Бошқирдистон ва Ўрта Осиёда мустақил буржуа давлат тузишни режалашда, 1927 йилдан Гестапога ёлланиб Германия фойдасига жосуслик қилишда, 1936 йил террорчи ташкилот тузиб беш кишини ёллашда расман айбланган. 1938 йил 12 апрель куни унинг айблов баённомаси ЎзССР Прокурори Борис Шейдлин томонидан тасдиқланган. 1938 йил 14 октябрь куни бошқа Германияда таҳсил олган талабалар қаторида Ҳамро Абдуллаевнинг иши ҳам кўриб чиқилиб, у шу куннинг ўзида отиб ташланган. 1989 йилда Туркистон Харбий округи прокурори томонидан Ҳамро Абдуллаев сталинча қатағон сиёсати қурбони деб тан олинган ва оқланган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍2
#repression

4 октябрь Ўзбекистон тарихидаги энг қора кунлардан бири ҳисобланади. Бундан 83 йил муқаддам, 1938 йил 4 октябрь санасида СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг сайёр йиғилишида Ўзбекистоннинг асл фарзандларига "халқ душмани" сифатида ҳукм ўқилган. Шу куни ўзбек халқининг асл фидойилари бўлмиш Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Ғози Олим Юнусов, Қаюм Рамазон, Отажон Ҳошимов, Мажид Қодиров, Зиё Саидов, Худойберган Девонов ва яна бир қанча шахслар отувга ҳукм этилган. Улар ҳукм чиқарилган куннинг ўзидаёқ отиб ташланган. Уларнинг ҳукми ижро этилган жой бугун Тошкент телеминораси жойлашган ҳудудда бўлган. Ҳарбий коллегия октябр ойининг охиригача жами 500 дан ортиқ ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан ҳукм чиқарган. Умуман олганда, 1930–1956 йилларда СССР бўйлаб 20 миллион киши ГУЛАГга ташланган. Улардан 2 миллиони нобуд бўлган.

АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ – машҳур шоир ва ёзувчи, драматург ва публицист, ўзбек адабиётида роман жанрининг асосчиси ҳисобланади. Қодирийнинг асарлари ўзбек халқи ҳаётига бағишланган. Абдулла Қодирий (Жулқунбой) 1894 йил Тошкентда бадавлат савдогар оиласида туғилган. Ёшлик ва ўсмирлик йиллардаги муҳит – савдогарлар, бойлар ва камбағал деҳқонлар, иқтидорли ҳунармандлар, доим муҳтожликда кун кечирувчи косиблар ва ерсиз деҳқонлардан иборат бўлган. Ушбу меҳнаткаш одамлар дунёси, шунингдек, шаҳар зиёлилари бўлажак ёзувчи шаклланишида муҳим ўрин тутди. Ўзининг илк нашр этилган асарларида – “Хотинбоз” (1915) ва “Бахтсиз куёв” (1915) ҳикояларида эски ўзбек турмушининг чизгилари ҳажвиёна ифодаланган. Ёзувчининг инқилобдан аввалги асарларида жадидчилик таъсири сезалади.

Совет даврида А. Қодирий В. Я. Брюсов (1924-1925) номидаги Москва адабий курсларида ўқийди, сўнгра, 1925-1926 йиллар Тошкентда, “Муштум” ўзбек ҳажвий журналида ишлайди. У ерда китобхоннинг катта муваффақиятига сазовор бўлган ижодкорнинг ҳажвий ҳикоялари ва фельетонлари чоп этилади. Қодирийнинг роман ва қиссалари (“Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”), шунингдек, жамоавий ижоди (“Обид Кетмон” қиссаси) XIX аср тошкентлик ва қўқонлик ўзбеклар ҳаётига бағишланган. “Ўтган кунлар” романи катта шуҳрат қозонган. Барча зиёлилар ушбу китобни ўқишга интилган. Ва ҳатто, саводсиз кишилар уни тинглаш учун гуруҳ бўлиб тўпланишган. Кўплаб ўзбек оилаларида романнинг Отабек ва Кумуш қаҳрамонларининг исмлари пайдо бўла бошлаган.

Абдулла Қодирий қатағон қилинган. 1937 йилнинг 31 декабрида “халқ душмани” сифатида ҳибсга олинади, бунга ҳасадгўй “қаламкаш ҳамкасблари” қўл урган. 1938 йилнинг 4 октябрь куни ёзувчи отиб ташланган, ўлимидан сўнг оқланган. Тошкентдаги Хўжа Аламбардор (Камолон) қабристонига дафн этилган. А. Қодирийнинг ўлимидан сўнг кимнинг кўлида “Ўтган кунлар” романини кўришса, ўшаларни қамашган. 1957 йилга келибгина маърифатпарвар адиб расман оқланган.

"Мен ҳақиқат йўлида ҳеч қандай жазодан, қийноқдан қўрқмайман, агар отмоқчи бўлсалар, кўкрагимни кериб тураман."

Абдулла Қодирий

🔎 @unutilgan_tarix
👍1
#uzb #repression

Худойберган Девонов — биринчи ўзбек фотосуратчиси ва кинотасвирчиси

Худойберган Девонов 1879 йилда Хоразмда туғилган. Болалигидан билимга чанқоқлиги ва ижодий истеъдоди билан ажралиб турган. У араб, форс ва рус тилларини ўрганган. Қизиқувчан ўсмир немис тилини ўргана бошлаган ва бу келгусида унинг тақдирини белгилаб берган. Гап шундаки, ХIХ аср охирида Хоразмнинг ўша пайтдаги ҳони Муҳаммад Раҳимхон II немис-меннонитларнинг бир неча оиласига ўлкада яшашига рухсат берган. Уларнинг энг ёши улуғи Вилгелм Пеннер ёки маҳаллий одамларнинг тили билан Панор бувада қизиқувчан Худойберган биринчи марта фотоаппаратни кўрган ва ундан фойдаланишга рухсат сўраган. Кейинчалик Панор бува шогирдининг муваффақиятларидан хурсанд бўлиб, унга фотоаппаратни совға қилган.

Шундай қилиб 1903 йилда Худойберган Девонов Хиванинг миноралари ва ҳамюртларини суратга ола бошлаган. Аввалига бу диний уламоларнинг қаттиқ қаршилигига учраган. Бироқ фотосуратчини ҳар қандай янгиликка қизиққан Муҳаммад Раҳимхон ўз ҳимоясига олган. У нафақат хон, балки истеъдодли шоир ва бастакор сифатида ҳам тарихда қолган. Ҳукмдор Худойберганга ўзининг суратини олишни буюрган, кейин эса уни ўз девонига ишга таклиф қилган.

1907 йилда Худойберган Девонов Хива хонлигининг бир гуруҳ вакиллари билан бирга Санкт-Петербургга сафар қилган. Мазкур ташрифдан сўнг делегация раҳбаридан Россия пойтахтида бир неча кун қолиш учун рухсат сўраган. Бу ерда 29 ёшли Худойберган фотография сирларини ўрганишни давом эттирибгина қолмай, кинематография билан ҳам қизиқиб қолган. У она юртига қайтар чоғида Хоразмга биринчи киноаппаратни олиб келган. 1908 йил ўзбек киносининг туғилган йили бўлган. Ўша йилдан бошлаб Худайберган Девонов тарихий диққатга сазовор жойлар, миноралар, масжидлар ва бошқа кўп нарсаларни суратга олган. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли бошқа мамлакатлар аҳолиси биринчи маротаба Хоразмнинг қадимий ўзига хос маданияти билан танишишга муваффақ бўлишган. Худойберган Девоновнинг "Минтақамизнинг меъморий ёдгорликлари" (114 метрлик, 1913 йил), "Туркистон манзаралари" (100 метрлик, 1916 йил) ва бошқа кинотасмалари сақланиб қолган. Афсуски, улуғ ижодкорнинг ҳаёти фожиали якунланган. 1936 йилда Сталин қатағонлари авжига чиққан даврда у "халқ душмани" сифатида ҳибсга олинган ва тўрт йилдан сўнг отиб ўлдирилган.

🔎 @unutilgan_tarix
👍34😢94😱3🤩2🔥1

👍41😢16🔥2

👍272🔥2

👍33😢13🤩2🔥1💔1

👍10😢6🔥1