Умида Қаршибаева
62 subscribers
92 photos
29 videos
69 links
ОКМК матбуот котиби
Download Telegram
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.
Эр нега керак?

Мисрнинг "Ал-Аҳром" газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида "Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди" номли мақола эълон қилинди.
Бу мақолада Англиядаги бир университетнинг аёл профессорларидан бири нафақага чиқаётиб ўзининг юзлаб талаба қизларига турмушга чиқишларини тавсия қилгани ҳақида гапирилади. Профессор аёл шундай дейди:
"Мана бугун мен олтмиш ёшга кирдим. Бу ёшгача жуда юқори мансабларга, илмий даражаларга эришдим. Жамиятда жуда катта обрў-эътиборга эга бўлдим. Деярли ҳар куним фойда билан ўтар эди. Катта шуҳрат ва мавқега эга бўлдим. Кўп мол-давлатга эга бўлдим. Пулим кўплиги сабабли бутун дунёни айландим. Аммо шунча ютуқларга эришган бўлсамда, ўзимдан сўрайман: "Мен бахтлиманми?".

Мен ўқиш, дарс бериш, сафар қилиш ва шуҳратга берилиш соясида аёл киши учун муҳим бўлган энг зарур нарсани унутибман.
Мен турмушга чиқишни унутибман. Фарзанд кўришни ёдимдан чиқарибман. Уйда ўтиришни тарк қилиб қўйибман!
Буни фақатгина олтмиш ёшга кириб нафақага чиқаётганимдагина англадим. Мана шу лаҳзаларда ҳаётимда ҳеч бир иш қилмаганимни тушуниб етдим. Шунча йил мобайнида қилган ишларим шамолдаги тўзон сингари сочилиб кетганини ҳис қилдим. Нафақага чиққанимдан сўнг бир-икки йил ўтар, ана шунда инсонлар ҳаёт ташвишлари ичра мени унутиб юборишади. Агар турмушга чиқиб катта бир оилани шакллантирганимда, ҳаётда жуда катта из қолдирган бўлар эканман!
Аёлнинг вазифаси турмушга чиқиш, оилани шакллантириш экан. Аёл кишининг бундан бошқа майдонда сарфлайдиган қувватида ҳеч қандай фойда йўқ экан. Мен барча талаба қизларимизга энг аввало мана шу фикрни олдинга қўйишларини, сўнгра илмий ишлар ва шуҳрат ҳақида ўйлашларини тавсия қилган бўлар эдим!".

Азиз диндошим! Юқоридаги аёл каби бечоралар умрларини зое қилиб, қариган чоғларидагина, умр қуёши ботаётганида турмуш ҳақида ўйлаб қолишади. Мен мана шунақа аёлларга эргашиб бораётган муслима қизлардан таажжубдаман. Ваҳоланки, Аллоҳ бизга тўғри йўлни кўрсатди, уни баён қилиб берди. Аллоҳнинг йўлидан чалғиманг азиз қизларимиз!

Абдуқодир Полвонов
ЎГИТ

Майли, ёмонларинг унсину-ўссин,
Бошингга жафолар солсин,
Шукр эт,
Ёмонга тоқатинг қолмаган куни,
Енгилганинг тан ол,
Яхшиликдан кет.
Сен бошқа -
Дунёнинг режаси бошқа,
Орзу қила кўрма узундан-узун,
Қўлингдан келганча одам бўл,
(Лекин,
Айблайдилар одам бўлганинг учун).
Ит кунин солсалар бошга,
Ёзғирма,
Ит ҳам ул Наққошнинг ажиб бир нақши!
(Тўнғизсифат одам бўлгандан кўра
Одам бўп, ит кунин кўрганинг яхши).
Савдолар, ғавғолар – бари дунёбоп,
Ҳаммаси – икки пул,
Ҳаммаси ўтар.
Фақат дуо қилгин:
Дунёда ҳеч ким
Худога солмасин сени, биродар!
Ҳаётимга келиб-кетган ҳар бир инсондан миннатдорман. Улар сабаб кучли бўлдим. Улар сабаб сергакландим. Энди ҳар бир босган қадамимда эҳтиёткорман. Аввалгидек одамларга осонликча ишониб кетмаяпман, ҳаммани ўзимдек қабул қилмай қўйдим.

Менимча, улғайдим — синовлар, тўсиқлар, зарбалар, йўқотишлар, хиёнатлар ва воз кечилишлар мени улғайтирди. Назаримда, шаддодлик ва қувноқлик ўрнини босиқлик эгаллади. Энди аввалгидай қизиққон ва шартаки эмасман. Оддий нарсалардан ҳаяжонланадиган кўнглим ўрнини совуққонликка бўшатиб берди. Бепарволик ва бефарқликни, айниқса, ёлғизликни дўст тутиниб олдим.

Эҳ, одамлар, ҳақсиз, нима десангиз ҳам тўғри. Бу сизнинг фикрингиз. Мен аллақачон улар билан ҳисоблашмай қўйдим.
ТАНЛОВ
(Икки хил дуо танлови)

Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:

1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган киши. У доимо сени яхшилигингни эслаб дуо қилади.

2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.

Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда!
#буюклар_бисотидан

⚡️⚡️⚡️

Шундай инсонларни кўрдим, улар айбсиз эди. Аммо бировларнинг айбини гапираверишди. Натижада Аллоҳ уларни айбдор қилиб қўйди.

Яна шундай инсонларни кўрдим, улар айбдор эди. Аммо бошқаларнинг айбини гапирмас, уларни яширар эди. Аллоҳ ҳам уларнинг айбини беркитди!.

 ✍️ Хасан Басрий.
"Биз бир марта яшаймиз!"
Мана шу далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат яхшилик қилиб яшашимиз зарурлигига етарли асос бўла олади.

Салим АЙЮБИЙ
🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!"
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Япония

Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади.

Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди.
Нега?
Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, мусорини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, мусорларингизни менга беринг, мусор кутисига ташлаб келаман”, – дедим секингина.
“Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, – деди.

Аллоҳ-чи?!

У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо? Баъзан қилаётган амалларимизни.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар.
Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз...

Японияда ҳеч ким майда-чуйда мусорларини ҳам йўлларга ташламайди, мусор қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган.
Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек...

Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди.
Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди.

Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам.

Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”.
Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек.
Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бирок намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир.

Марзия САЙДАМ
Бир инсон ҳузурингизга ёрдам сўраб келдими, ёрдам беринг! Сизнинг эшигингизга бош эгиб келиш, унга осон бўлмаган. Аллох уни бошка бировнинг эшигига ҳам жўнатиши мумкин эди. Лекин, Аллох айнан сизни улуғ САВОБГА эга бўлишингизни истади. Демак шунга арзийсиз!!!
Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо, амалдорлар ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ҳам ёрдам бермайди. Отто фон Бисмарк. п/с . Амалдорлар қонун ва қарорларни писанд қилмас экан,бу жамият ботқоқа ботиб бораверади
ТЕШИК ЧЕЛАК

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг таги тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажарганидан уялиб, хижолат чекар экан.
Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа олаяпман". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг хаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат" дебди.

Акбаршоҳ Расулов



🥀 Ишингиз кўринмайди деб ҳисоблашганлар адашади. Аслида ҳар бир инсоннинг ишида ўзига яраша маъсулият ва мазмун бор.
«Дунёда онага қиёслаш мумкин бўлган иккита нарса бор:
Она тили ва Она Ватан»

«Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган иккита мўъжиза бор:
Қуёш нури ва Она меҳри»


«Аёл кишига энг аввало Она деб қарасак, ҳаммаси жой-жойига тушади»



Ўткир Ҳошимов.
(Дафтар ҳошиясидаги битиклар)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.
МАЙКЛ ЖЕКСОН

    У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида  кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто мабодо керак бўлиб қолса инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
   Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойди кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
  Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.
  Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.
  Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.
ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?

Абдулқодир Полвонов
Forwarded from ИБРАТЛИ ДУНЁ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича,
Оққушлар жуфтидан айрилса, қолган умрини тоқ ўтказаркан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA