Умида Қаршибаева
59 subscribers
92 photos
29 videos
70 links
ОКМК матбуот котиби
Download Telegram
Эр нега керак?

Мисрнинг "Ал-Аҳром" газетасининг 1961 йил 29 май ойидаги сонида "Профессор аёл талаба қизларга турмушга чиқишни тавсия қилди" номли мақола эълон қилинди.
Бу мақолада Англиядаги бир университетнинг аёл профессорларидан бири нафақага чиқаётиб ўзининг юзлаб талаба қизларига турмушга чиқишларини тавсия қилгани ҳақида гапирилади. Профессор аёл шундай дейди:
"Мана бугун мен олтмиш ёшга кирдим. Бу ёшгача жуда юқори мансабларга, илмий даражаларга эришдим. Жамиятда жуда катта обрў-эътиборга эга бўлдим. Деярли ҳар куним фойда билан ўтар эди. Катта шуҳрат ва мавқега эга бўлдим. Кўп мол-давлатга эга бўлдим. Пулим кўплиги сабабли бутун дунёни айландим. Аммо шунча ютуқларга эришган бўлсамда, ўзимдан сўрайман: "Мен бахтлиманми?".

Мен ўқиш, дарс бериш, сафар қилиш ва шуҳратга берилиш соясида аёл киши учун муҳим бўлган энг зарур нарсани унутибман.
Мен турмушга чиқишни унутибман. Фарзанд кўришни ёдимдан чиқарибман. Уйда ўтиришни тарк қилиб қўйибман!
Буни фақатгина олтмиш ёшга кириб нафақага чиқаётганимдагина англадим. Мана шу лаҳзаларда ҳаётимда ҳеч бир иш қилмаганимни тушуниб етдим. Шунча йил мобайнида қилган ишларим шамолдаги тўзон сингари сочилиб кетганини ҳис қилдим. Нафақага чиққанимдан сўнг бир-икки йил ўтар, ана шунда инсонлар ҳаёт ташвишлари ичра мени унутиб юборишади. Агар турмушга чиқиб катта бир оилани шакллантирганимда, ҳаётда жуда катта из қолдирган бўлар эканман!
Аёлнинг вазифаси турмушга чиқиш, оилани шакллантириш экан. Аёл кишининг бундан бошқа майдонда сарфлайдиган қувватида ҳеч қандай фойда йўқ экан. Мен барча талаба қизларимизга энг аввало мана шу фикрни олдинга қўйишларини, сўнгра илмий ишлар ва шуҳрат ҳақида ўйлашларини тавсия қилган бўлар эдим!".

Азиз диндошим! Юқоридаги аёл каби бечоралар умрларини зое қилиб, қариган чоғларидагина, умр қуёши ботаётганида турмуш ҳақида ўйлаб қолишади. Мен мана шунақа аёлларга эргашиб бораётган муслима қизлардан таажжубдаман. Ваҳоланки, Аллоҳ бизга тўғри йўлни кўрсатди, уни баён қилиб берди. Аллоҳнинг йўлидан чалғиманг азиз қизларимиз!

Абдуқодир Полвонов
ЎГИТ

Майли, ёмонларинг унсину-ўссин,
Бошингга жафолар солсин,
Шукр эт,
Ёмонга тоқатинг қолмаган куни,
Енгилганинг тан ол,
Яхшиликдан кет.
Сен бошқа -
Дунёнинг режаси бошқа,
Орзу қила кўрма узундан-узун,
Қўлингдан келганча одам бўл,
(Лекин,
Айблайдилар одам бўлганинг учун).
Ит кунин солсалар бошга,
Ёзғирма,
Ит ҳам ул Наққошнинг ажиб бир нақши!
(Тўнғизсифат одам бўлгандан кўра
Одам бўп, ит кунин кўрганинг яхши).
Савдолар, ғавғолар – бари дунёбоп,
Ҳаммаси – икки пул,
Ҳаммаси ўтар.
Фақат дуо қилгин:
Дунёда ҳеч ким
Худога солмасин сени, биродар!
Ҳаётимга келиб-кетган ҳар бир инсондан миннатдорман. Улар сабаб кучли бўлдим. Улар сабаб сергакландим. Энди ҳар бир босган қадамимда эҳтиёткорман. Аввалгидек одамларга осонликча ишониб кетмаяпман, ҳаммани ўзимдек қабул қилмай қўйдим.

Менимча, улғайдим — синовлар, тўсиқлар, зарбалар, йўқотишлар, хиёнатлар ва воз кечилишлар мени улғайтирди. Назаримда, шаддодлик ва қувноқлик ўрнини босиқлик эгаллади. Энди аввалгидай қизиққон ва шартаки эмасман. Оддий нарсалардан ҳаяжонланадиган кўнглим ўрнини совуққонликка бўшатиб берди. Бепарволик ва бефарқликни, айниқса, ёлғизликни дўст тутиниб олдим.

Эҳ, одамлар, ҳақсиз, нима десангиз ҳам тўғри. Бу сизнинг фикрингиз. Мен аллақачон улар билан ҳисоблашмай қўйдим.
ТАНЛОВ
(Икки хил дуо танлови)

Мансабингни тарк қилар экансан, икки тоифа инсондан бошқа ҳамма сени унутади:

1. Сен ёрдам бериб суяган ва муаммоларини ҳал қилишда ёрдам берган киши. У доимо сени яхшилигингни эслаб дуо қилади.

2. Сен азият берган ва муаммо орттирган киши. У сени доимо дуойибад қилади.

Қайси дуони танлаш эса сенинг ихтиёрингда!
#буюклар_бисотидан

⚡️⚡️⚡️

Шундай инсонларни кўрдим, улар айбсиз эди. Аммо бировларнинг айбини гапираверишди. Натижада Аллоҳ уларни айбдор қилиб қўйди.

Яна шундай инсонларни кўрдим, улар айбдор эди. Аммо бошқаларнинг айбини гапирмас, уларни яширар эди. Аллоҳ ҳам уларнинг айбини беркитди!.

 ✍️ Хасан Басрий.
"Биз бир марта яшаймиз!"
Мана шу далилнинг ўзи яхши инсон бўлишимизга, фақат яхшилик қилиб яшашимиз зарурлигига етарли асос бўла олади.

Салим АЙЮБИЙ
🥀 "Ҳаёт тўфонлари қанчалар тўзғитмасин, сен инсонларга холингни яхши кўрсатавер... Бошқаларнинг сенга раҳми келганидан кўра дардингни яширганинг анча гўзалроқдир!"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ғалабангиз ўзбек аёли нимага қодир эканини дунёга намойиш этди"

Шавкат Мирзиёев Диёра Келдиёровани Олимпиада чемпионлиги билан табриклаб, шундай фикр билдирди.

“Жасоратли, матонатли қизим борлигидан ғурурланаман. Камдан-кам бўладиган ғалаба бўлди. Дунё қойил қолди. Ўзбекистоннинг обрўйини жуда кўтардингиз, раҳмат қизим”,

деди Президент чемпион билан телефон орқали мулоқот чоғида.

📱Web-site|📱YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Япония

Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади.

Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди.
Нега?
Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, мусорини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, мусорларингизни менга беринг, мусор кутисига ташлаб келаман”, – дедим секингина.
“Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, – деди.

Аллоҳ-чи?!

У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо? Баъзан қилаётган амалларимизни.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар.
Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз...

Японияда ҳеч ким майда-чуйда мусорларини ҳам йўлларга ташламайди, мусор қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган.
Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек...

Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди.
Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди.

Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам.

Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”.
Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек.
Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бирок намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир.

Марзия САЙДАМ
Бир инсон ҳузурингизга ёрдам сўраб келдими, ёрдам беринг! Сизнинг эшигингизга бош эгиб келиш, унга осон бўлмаган. Аллох уни бошка бировнинг эшигига ҳам жўнатиши мумкин эди. Лекин, Аллох айнан сизни улуғ САВОБГА эга бўлишингизни истади. Демак шунга арзийсиз!!!
Ёмон қонунлар ва яхши амалдорлар билан давлатни бошқарса бўлади. Аммо, амалдорлар ёмон бўлса, энг яхши қонунлар ҳам ҳам ёрдам бермайди. Отто фон Бисмарк. п/с . Амалдорлар қонун ва қарорларни писанд қилмас экан,бу жамият ботқоқа ботиб бораверади
ТЕШИК ЧЕЛАК

Қадим замонда сув ташувчи бир йигит бўлган экан. У обкашининг икки четига илинган челакларда сув ташир экан. Челаклардан бирининг таги тешик бўлиб, манзилга етгунча сувнинг ярми тўкилиб борар экан. Бутун челак ўз вазифасини тўла-тўкис бажараётганидан мағрурланар, тешик челак эса ишининг ярминигина бажарганидан уялиб, хижолат чекар экан.
Бир куни тешик челак эгасига дебди: "Мен узр сўрамоқчиман, олган сувингнинг ярминигина етказа олаяпман". Сув ташувчи йигит унга жавобан: "Сени кўтариб келадиган томонимдаги гулларни кўрганмисан? Мен уларни атайлаб шу томонга экканман. Ҳар сафар сув ташиганимда сен уларни суғориб кетасан. Мен неча марталаб аёлимга шу гуллардан гулдасталар совға қилганман. Уларнинг хаммаси сенинг хизматинг самараси... бу учун сенга раҳмат" дебди.

Акбаршоҳ Расулов



🥀 Ишингиз кўринмайди деб ҳисоблашганлар адашади. Аслида ҳар бир инсоннинг ишида ўзига яраша маъсулият ва мазмун бор.
«Дунёда онага қиёслаш мумкин бўлган иккита нарса бор:
Она тили ва Она Ватан»

«Дунёда ҳеч қандай чегарани тан олмайдиган иккита мўъжиза бор:
Қуёш нури ва Она меҳри»


«Аёл кишига энг аввало Она деб қарасак, ҳаммаси жой-жойига тушади»



Ўткир Ҳошимов.
(Дафтар ҳошиясидаги битиклар)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Бошқаларни хурмат қилинг.

Олам шундай яралганки, хаётингизда учрайдиган ҳар қандай одам сиз учун муҳим ва қимматли ахборот, кутилмаган янгилик олиб келади. Фақат одамлар кўпинча манманлиги туфайли буни сезмайди. Синчков ва сезгир бўлинг! Бошқаларга хурматсизлик кўрсатиб, сиз биринчи навбатда ўзингизни хурмат қилмаган бўласиз.
Эсда тутинг, бошқа одамнинг олами, туйғулари муқаддас ва дахлсиздир. Сизни ўраб турган оламга бўлган хурматингиз сизнинг бахт- саодатингиз гаровидир.

Самимий бўлинг.
Одамларнинг фақат яхши, ижобий хислатларини кўришга интилинг. Эсда тутинг, хар бир одамда исталган хислат бор. Ниятларингиз тоза ва самимий бўлса, одамлар сизга ўзининг энг яхши томонларини кўрсатади.
МАЙКЛ ЖЕКСОН

    У 150 йил яшамоқчи эди. Унинг 12 та шахсий табиби бўлиб улар уни ҳар куни сочидан тирноғигача текшириб туришар эди. Ҳар гал таомланишидан олдин бир киши таомини захарланмаганини аниқлаб олдиндан еб кўрсатар эди. Унинг кунлик фаолиятини 15 киши баён қилиб борар эди. Ҳатто ухлаш учун ётадиган каравати махсус тайёрланган бўлиб уйқу вақтида  кислород мўътадиллигини тартибга солар эди. Ҳатто мабодо керак бўлиб қолса инсон аъзолари билан таъминлайдиган томонлар билан ҳам шартномалар бор эди. Чунки у 150 йил яшаши лозим эди-да!
   Аммо 2009 йил 25 июньда бу уринишларнинг барчаси бекор бўлди. 50 ёшида Майклнинг юраги уришдан тўхтади. Унинг 12 та шахсий табиби бор куч ва билимларини сарфлашди, Калифорния ва Лос Анжелесдан малакали табиблар таклиф қилинди. Аммо бари бефойди кетди. Уни ўлимдан сақлаб қола олишмади. 25 йил Майкл шахсий табиблар маслаҳатисиз бир қадам ҳам қўймади. У 150 йил яшамоқчи эди-да!
  Унинг охирги сафарида 2,5 миллион киши кузатиб қўйди. Бу ўлим ва видолашув сафари эди.
  Бу қиссадан хулоса шуки, биз ҳеч нарсага эга эмасмиз. Эга бўлган мулкимиз бор-йўғи бизнинг исми шарифимиз ёзилган баъзи бир қоғозлар холос. Биз ҳатто ўз ҳаётимизга ҳам молик эмасмиз.
  Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-тавҳид" китобида Аллоҳнинг борлигига энг катта далиллардан бири инсоннинг устидан доимо ўлим ҳукмронлик қилиши, у ҳоҳламасада қариб-қартайиши, бемор бўлиши каби ишлар эканини айтади.
ШУНДАЙ ЭКАН ТУҒЁН НЕЧУН?

Абдулқодир Полвонов
Forwarded from ИБРАТЛИ ДУНЁ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича,
Оққушлар жуфтидан айрилса, қолган умрини тоқ ўтказаркан...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA
Машхурлар ҳаётидан...

Кино тарихидаги энг машҳур комик актёр Чарли Чаплин шундай ҳикоя қилади:
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Билет олишга навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва олти болалик бир оила турарди. Кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Болалар жуда хурсанд, цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота билет сотиш ойнаси ёнига бориб, билет нархини сўради. Билет сотувчи нархни айтган эди, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Юзида безовталик аломатлари кўриниб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20-долларни олиб, ерга отди ва эгилиб уни олдида, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйиб, пулингиз тушиб кетди, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан раҳмат, жаноб деди.
Улар кириб кетганидан кейин отам қўлимдан тортди ва биз қатордан чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20-доллардан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. У ўша кўролмай қолганим циркдан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин булганман...
Forwarded from TAQDIR IZMIDAN⌛️ (TAQDIR IZMIDAN⌛️)
📝Бир замонлар жуда оқила адолатли аёл бўлган экан. У аёлни икки ўғил фарзанди бўлган экан. Аёл фарзандлари ҳаққига улар тўғилиши биланоқ жуда кўп дуо қилар экан. Уларга солиҳа умр йўлдошлари келишини, келинлари уйини фаришталарига айланишини орзу қиларкан.
У йиллар давомида бўлажак келинлари билан илк учрашувга алоҳида тайёргарлик кўрибди. Орадан йиллар ўтиб фарзандлари улғайишибди ва катта ўғли оила қурибди. Тўйнинг эртасига аёл келинини хузурига чорлаб шундай дебди:

- Қизим, бугундан бошлаб кўзимни нурини сизга омонат қилиб топшираман. Уни йиллар давомида асрадим ва бугун тушуниб етдимки уни айнан сиз учун асрадим. Бугундан бошлаб уни сизга топшираман. Мен унинг онасиман у учун энг азиз инсонман. Унга умрим давомида қўлимдан келган барча яхшиликларни қилдим. Умримни қурбон қилдим. Нима учун биласизми?
Келин жимгина ерга қараб бош ирғади.
- Ҳаётда якка-ю ягона ниятим, жигарбандимни бахтли бўлиши эди. Уни бир умр бахтли булишини дуо қилдим ва ўзим уни бахтсизлигига сабабчи булишдан паноҳ сўрадим.

Мен узбек аёлиман!
Ким у узбек аёли?
Қаерда номи тилга олинган ўзбекни?
Қуръондами ё ҳадисда?
Ҳеч каерда!

....Аллоҳ учун фақат бир тоифа аёллар бор! Улар МУСЛИМА аёллар.
....Хоҳ ўзбек, хоҳ оврупа, хоҳ шарқ аёллари бўлсин Аллоҳдан панох топгувчилар бу муслималар!
Муслима аёл қандай бўлади?
Муслима ўзи учун фақат Қуръон ва ҳадисни дастур қилиб олади. На минг йиллик урф одатлар, на одамларни гапи уни бошқара олмайди.
Шу йиллар давомида ҳаётда адашмаслик учун, озми-кўпми яхшилардан ўрнак олишга интилдим. Кўп нарсалардан боҳабар бўлдим. Йиллар давомидаги изланишларим натижаси шуни кўрсатди-ки, ҳеч бир Қуръон ёки хадисда аёл қайнона қайнотасига хизмат қилсин, уларни бахтли қилиш аёлни бурчи, қозон-товоқ, кир -чирдан боши чиқмасин, доим қайнонани чизган чизиғидан чиқмасин. Қайнонасини "рози қиламан" деб, эри билан ораси бузилсин деб, ёзилмаган экан.
Аксинча эр, эр ва яна эр хаққи деб ёзилган экан. Шундай экан сиз бу уйга мен учунмас эрингиз учун келдингиз. Ягона ва асосий вазифангиз Эрингизни бахтли қилиб, одобли ва иймонли зурриёдларни етиштиришдир.
Бу йўлда сизга ҳеч ким ва ҳеч нарса тўсқинлик килмаслиги шарт!
....Энди қайнона ва қайнотага келсак, улар ҳеч жойда тилга олинмаганлигидан шу аён бўлади-ки, ундай инсонлар бу ҳаётда йўқ!!!!
Бу дунёда фақат ОТА ВА ОНА мавжуд. Қайнона ва қайнота бу ота ва она демакдур. Яъни сиз уларга ота ва онангизга қандай муносабатда бўлганингиз каби муносабатда бўлишингиз керак.
Қайси фарзанд ота-онасига мажбурлик ё иложсизликдан хизмат қилади?
Қайси фарзанд ота-онасини беҳурмат қилади?
Аксинча ҳар бир фарзанд ота-онасини меҳр билан парваришлайди. Қалбида битмас муҳаббат билан хизматига шай туради. Албатта мен солиҳ, охиратини ўйловчи фарзандларни назарда тутяпман, қизпошшам.!
....Шуни билинг-ки, мен йиллар давомида сизсиз яшадим. Доим ўзимга ва Аллоҳга суяндим. Менга сизни хизматларингиз чикори. Мен бу ишларни умр бўйи бажардим, бундан кейин ҳам бажара олишимга шубҳангиз бўлмасин.
Сиз бу уйга менга эмас, ўғлимга хизмат қилишга келдингиз ва фикр хаёлингиз боламда бўлсин. "Қайнонамдан балога қоламан" деб фикрингизни мен билан банд қилманг. Бирон ишга рухсат олмоқчи булсангиз аввало эрингиздан олинг, у сизни хожангиз.
Сизга фақат бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Биз эрингизни энг яқин инсонларимиз. Инсон бир инсонни чин дилдан севса у севадиган ва қадрлайдиган ҳамма нарсани севади. Мана шу асл муҳаббат. Эрингизга шундай муҳаббат қўйингки уни кўрадиган кўзларига айланинг. Ҳар гал у сизга қараганида ўзи севадиган жамиийки жонзот-у махлуқларга муҳаббатни кўрсин. Бу унда сизга нисбатан янада кучли муҳаббат уйғотади. Ич ичидан сиздан рози булади.
....Борди-ю, у сизни у севган нарсаларни қадрламаслигингизни сезса муҳаббати дарз кетади. Унинг яқинларига Аллоҳ розилиги учун чин меҳр ва ҳурмат билан муомала қилинг.
Бизларни мажбуран эмас, Аллоҳ розилиги учун ҳурмат қилиб қадрланг!!!


📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
ТАЪСИРЛИ ХИКОЯ.

Янги келинчак қайнонаси келиб ўтирган дастурхон устидан энсасини қотириб туриб кетди. Унинг бу қилиғи эрига ғалати туюлди.
Нимага дастурхондан турдингиз, хоним? Сизга нимадир ёқмадими? - деди.
Аёл:
Ойингизнинг қўллари кир экан. Иштаҳам бузилиб, кўнглим айниб кетди!
Шу сабаб турдингизми? Ҳўп, нима қилиш керак, азизам? Айтинг!
Ойингиз ўзи овқатлансин! Биз билан бир дастурхон узра ўтирмасин! Бундан кейин уни биз билан бирга кўришни хоҳламайман!
Хўп, хўп бўлади. Бугундан эътиборан, ойим алоҳида, ўзлари ўтирадилар.Лекин мен, сиз айнан онамнинг биз билан таомланишларидан эмас, бир уйда яшашларидан ҳам қалбингиз сиқилаётганини сезяпман. Сизга қолса, онам биз билан яшамасалар, а?
Гапнинг очиғи шундай, мен ўз уйимда улар сабаб хотиржам яшолмайман! Эркинликка ўрганганман!
Хабарингиз бор. Онамнинг ёлғиз фарзандиман. Улар кекса бўлиб қолдилар. Нима қилишим керак?
Масала ҳал, қариялар уйига олиб бориш керак. Вақти вақти билан бориб кўриб келасиз. Агар шундай қилмасангиз, ота уйимга кетаман. Олдингизга қайтиб келмайман.
Хўп бўлади, азизам! Менга сиз бахтли бўлсангиз бўлди. Онамни қариялар уйига олиб бораман! - деб аёлига табассум қилди.
Ҳа айтганча, кеча дадангиз менга қўнғироқ қилиб, уйларига чақирдилар - а?
Ҳа, чунки мен илтимос қилган эдим!
Таклифларининг сабаби нима, азизам?
Эртага борганимизда билиб оласиз! Энди мен бориб ухлаб дам ола қолай! деди аёл.

Аллоҳ офият берсин! деди эри.
Сўнг онасининг хонасига кирди. Онаси:
Болам, хотинингга нима қилди? Овқатланмади? Бетобми?
Ҳа, онажон, мазаси йўқ!

Ҳа унда нега олдимга келиб ўтирибсан? Бориб доктор чақир! Дори дармон сотиб ол! У касал бўлиб, емак емай оч ухлаб колса, Аллоҳ олдида жавоб берасан! Ундан масъулсан!
Йўқ, онажон! У қадар эмас. Бироз дам олса, ўзига келиб қолади. Хавотир олманг!
Аллоҳ сизларни соғ - саломат қилсин, болажоним!
Омин! Она, эртага сизни бир жойга олиб бораман! Ундан кейин ҳамма нарса ўзгаради.
Қаерга болажоним?
Эртага билиб оласиз! Сиз фақат у пайт менинг қилган ишимдан ғазабламанг! Уришманг!
Ўғлим, сен ҳамма нарсани ҳикмат билан бажаришингга ишонаман!
Аллоҳ сизни асрасин, онажон!
Эртаси куни ҳаммалари бирга аёлнинг ота уйига боришди. Куёв онасининг қўлидан тутиб мошинадан туширди.
Аёли секин келиб эрининг қулоғига пичирлади:
Ойингизга нима бор эди? деди.
Хотиржам, бўлинг! Бу ердан чиқиб кейин ташлаб келаман! деди, эри.

Келиннинг ота-онаси уларни кутиб олди. Пешин намозини ўқиб, тушлик қилмоқчи бўлишди. Келиннинг отаси куёви билан ёлғиз гаплашиб олиш мақсадида бошқа хонага таклиф қилди.
Сиз билан муҳим масала юзасидан гаплашиб олишим керак! Қизим ёлғиз фарзандим! Унинг бахти мен учун ҳамма нарсадан устун! У менга қўнғироқ қилиб, онангиз билан яшашни истамаётганини айтди.Тез ечим топмасангиз бўлмайди.Эркатойим сиқилишини хоҳламайман! Бўлмаса, қизим уйингизга қайтиб кетмайди! деди.
Демак, ўша муҳим-м-м масала, менинг онам экан - да? Ҳа, биз қизингиз билан ечим топдик! Бу ердан чиқиб, Онамни қариялар уйига олиб бориб қўяман!
Тушунганингиз учун раҳмат! Масала ҳал, демак! деди қайнота.
Дастурхонга таомлар тортилди. Аёлнинг барча оила аъзолари келиб ўтирди. Лекин куёвнинг онаси йўқ эди.
Онам қанилар? деб сўради куёв.
Ҳа, уларми улар бошқа хонада ўзлари овқатланадилар.
Буни сиз уларга айтдингизми, азизам?
Ҳа.
Куёв қайн оиласига бироз қараб турдида,улар дастурхонга қўл узатишларидан олдин:
Ростини айтсам, мен сизлар билан овқатланишдан ҳазар қилаганаман!Чунки ҳаммангизни қўлларингиз ювуқсиз,кир! Сизлар бор жойдан нафас ололмайман!Кўнглим сиқилади! деди.
Ҳаммалари даҳшатга тушишди.
Аёл шашт билан ўрнидан туриб:
Бу нима деганингиз?- деди.
Қалбинг ёндими? Кеча онам ҳақида ҳам шундай деганингда юрагим ёнди! деди. Сўнг қайнотасига қараб Сиз - чи, кап - катта одам! Онангдан қутил! Уни ҳайдаб сол,дегани Худодан уялмадингизми?Куни келиб, сиз ҳам мункиллаб қолсангиз, фарзандларингиз сизни кўчага улоқтиришса,нима қилган бўлардингиз?
Аллоҳ инсоф берсин, сизларга деди.
Сўнг онаси ўтирган хонага кириб уни олиб чиқди.
ҲОРУН РАШИД ВА ЖОРИЯСИ.
(Ибратли ривоят)


Ҳорун Рашиднинг хотини вафот этган эди. Бутун сарой мотам ичида қолган, Ҳорун Рашид хотинининг ўрнини босадиган хотин топиш ташвишида қолган эди. Аёллар кўп эди. Лекин ўлган хотинига тенг келадигани йўқ эди. У билан жон ва тан каби эдилар. Подшоҳ бўлгач, унинг ишқига тушганлар кўп бўлди. Бутун сарой ва мамлакат қизлари у билан турмуш қуришга жон дер эдилар. Аммо уларнинг бу севгиси Ҳорун Рашиднинг ўзига эмас, балки подшоҳлиги учун эди. Ҳорун Рашид шоҳлигини эмас, ўзини севадиган бир хотин истарди. Бундай аёлни топиш мушкул эди. Бир куни ақлига бир фикр келди.

Саройидаги жорияларнинг барчасини тўплади. Бир базм ташкил қилди. Базм сўнггида сарой хазинабонига хитобан:
– Эй хазинабон! Бугунги базмдан жуда хушнуд бўлдим. Ҳадялар бермоқчиман. Бутун хазиналаримни оч. Инжу ва жавҳарларни ўртага қўй. Шу жориялар хоҳлаганларича олсинлар, – деди.

Бу фармондан кейин барча жориялар хазинага жавҳарлардан олишга югуришди. Фақат биттасигина шу ерда қолди.
Ҳорун Рашид у қизга:
– Эй қиз! Гапимни эшитмадингми? Сен ҳам хазинага бор! – деди.
Қиз эса:
– Эй султонимиз! Менинг хазинам – сизсиз. Олтин, инжу ва жавҳар тошларини сизга алишмайман, – деди.

Подшоҳ бу сўздан хушнуд бўлди ва:
– Демак, мени ҳамма нарсадан афзал кўрасанми? – деди.
Қиз ҳам:
– Ҳа, сиз меники бўлсангиз, жумла жаҳон меникидир, – деди.
Подшоҳ шу қизга уйланди. Қизлар инжу ва жавҳарлар билан келар экан, бу қизнинг энг катта хазинага эга бўлганини кўрдилар. Улар худди ёш болалар каби инжу, олтин ва жавоҳирларни олиш учун хазинага югурганларидан уялдилар.

ҲИКМАТ
Эй инсон! Оилада ҳақиқий севги бўлса инсон бахтиёр бўлади. Ҳорун Рашид шундай ҳақиқий севгини топишни истарди. Шунинг учун ҳам имтиҳон ўтказди. Атрофига тўплаган қизлардан фақат биттаси уни ҳақиқатдан севишини билди ва унга уйланди.
Ҳорун Рашидни севдим деганлар олтин ва жавоҳирларни олиш учун хазинага югуриб кетиш билан севгилари ёлғон эканлигини билдириб қўйдилар. Фақат биттаси ҳақиқий муҳаббати боис имтиҳондан ўтди.