«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
202 subscribers
3.92K photos
361 videos
196 files
2.83K links
«УЛУҒ ЙЎЛ» ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий газетасининг телеграм тармоғидаги саҳифаси.

Мурожаат учун телефон: +998(93)919-21-84
Download Telegram
АНГРЕН. Оҳангарон кўчаси Амир Темур билан кесишган жойда йўл бир томонлама ёпилди. Водий томондан келаётган автоуловлар шаҳар ичидан юраяпти. Коллеж тарафга ер ости йўлаги қурилмоқда.
👍2
#Иқтидорли_ёшлар
Темирали давлат стипендианти

Темирали Содиқов 2003 йилда Олмалиқ шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирда Оҳангарон шаҳрида яшайди. Мактабда тарих, география ва информатика фанларига алоҳида қизиқиб, туман ва вилоят олимпиадаларида фаол қатнашган.

Мактабни якунлаганидан сўнг, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиалига “Машинасозлик технологияси” йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинди. Илк пайтларда шартнома асосида таҳсил олиш осон бўлмаса-да, яқинларининг кўмаги ва шахсий меҳнати туфайли бу тўсиқни енгди. Кейинчалик Ислом Каримов номидаги давлат стипендияси ҳамда “Йил талабаси” номинациясига лойиқ деб топилди.

Темирали факультет фаолларидан биридир. Устози Шерзод Мамировнинг PhD диссертация ҳимоясида иштирок этгани эса унда илмий ишга қизиқиш уйғотди.

Ҳозирда у илмий мақолалар ёзиб, Илҳомжон Самандаров раҳбарлигида металлшунослик ва автоматлашган таҳлил бўйича лойиҳа устида ишламоқда.

Суратда: Темирали филиал директори А.Самадов билан.

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
Forwarded from Gazetalar sharhi
Улуғ йўл, 20-21 (460-461).pdf
7.7 MB
🗞 "ULUG‘ YO‘L" газетаси – 2025 йил 25 июль, 20-21 (460-461)-сон

📍 Долзарб мавзулар, қалбни ўйлатувчи ёдномалар, қизиқарли мақолалар ва яна кўплаб янгиликлар!

📌 Бу сонда:

1️⃣ Неъмат Душаев – “Йўлларда хавфсизлик ва тартиб”
▶️ Диана Андреева – “Тез ёрдам – ҳаёт ва мамот орасидаги кўприк”
2️⃣ Абдулазиз Мусаев – “Боғчаларда соғлом овқатлантириш тартиби такомиллашмоқда”
3️⃣ Заҳро Раҳмонова – “Rangli metallar” газетаси — 1000-юбилей сони билан!”
4️⃣ Диана Андреева – “Водители: привилегии и обязанности”
5️⃣ Шерзод Ортиқов – “Нотаниш” (ҳикоя)
6️⃣ Неъмат Душаев – “Қаршида мунаққид, Ангренда шоир эди...” (ёднома)
7️⃣ Саодат Мусаева – “Синус ва косинуссиз ҳаёт”
8️⃣ Наима Ҳабибуллаева – “Дабдабали тўйлар нимага керак?”
9️⃣ Гулноз Тожибоева – “Бола дунёсига калит – интерфаол китоблар”
1️⃣1️⃣ Хориж хабарлари – “Хитойда илк одамсимон робот яратилди”
1️⃣2️⃣ Набижон Эрмат – “Бахт қушим – хумо қушим”.

Бундан ташқари:
🔹 турли чиқишлар
🔹 бошқотирма
🔹 қизиқарли фактлар ҳам!

📲 Уланинг ва ўқинг:

👉 @gazetalar_sharhi
1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ДОЛЗАРБ
❗️Тўй ва маросимлар ихчамлаштирилади. ТЎЙЛАРДА ОШЛАРДА ДИНИЙ МАРУЗАЛАР ХАҚИДА

Тўй ва оилавий тадбирлар тартибга солинади. Кафе ва ресторанлардаги 50 кишидан ортиқ оилавий тадбирлар учун шартнома тузилади.

"Ота кўрди", "Сеп ёйди", "Куёв навкарлар" каби ортиқча расм-русумлар ўтказишга йўл қўйилмайди.

Тўйхона эгаси оилавий тадбир ўтказилишидан камида икки кун олдин маҳаллий ИИБни ёзма равишда огоҳлантириши зарур.

Чекловга амал қилмаганлар жазоланади.


https://t.iss.one/Ulug_yul_online
2👍2
#Сўровнома
Ҳурматли ангренликлар ва шаҳар меҳмонлари!

Хабарингиз бор, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома тизими асосида 21 та йўналишда ташувлар ташкил этиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 170 та янги автобус харид қилинмоқда.

Жумладан, жорий йил июнь ойида Ангрен шаҳрига шундай 15 та замонавий автобус олиб келинди. Ушбу автобуслар шаҳар йўналишларида қуйидагича хизмат кўрсатмоқда:

1-йўналиш: “Ҳаккарман – Янги Жигаристон”
Йўналиш: МФЙ “Нур” бекати – Болалар шифохонасигача
Автобуслар сони: 10 та
Ҳар куни қатнайди.

2-йўналиш: “Янгиобод – Зарбулоқ”
Йўналиш: Темир йўл вокзали – Зарбулоқ маҳалласигача
Автобуслар сони: 5 та

Йўлкира нархи:
🔹 Нақд тўловда – 2 500 сўм
🔹 Электрон тўловда – 1 700 сўм

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Автобуслар сизнинг талаб ва эҳтиёжларингизга жавоб бераяптими?
Йўлкира нархи, бекатлар жойлашуви, ҳайдовчиларнинг хизмат маданиятидан мамнунмисиз?

👉Ушбу сўровномада иштирок этинг ва жамоат транспорти ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг!

@ulugyul_online
Автобусларнинг тозалиги ва қулайлиги қандай?
Anonymous Poll
90%
🌟 Жуда яхши
10%
👌 Қониқарли
0%
👎 Қониқарсиз
Ҳайдовчилар хизмат маданияти қандай?
Anonymous Poll
81%
🌟 Юқори
19%
👌 Ўртача
0%
👎 Эътиборсиз
Бекатлар жойлашуви сиз учун қулайми?
Anonymous Poll
82%
Ҳа
18%
Йўқ
Йўлкира нархи сиз учун мақбулми?
Anonymous Poll
100%
Ҳа, мақбул
0%
Йўқ, қиммат
Қўшимча таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса, изоҳда ёзиб қолдиринг.
«УЛУҒ ЙЎЛ» газетаси
#Сўровнома Ҳурматли ангренликлар ва шаҳар меҳмонлари! Хабарингиз бор, Тошкент вилоятининг 7 та шаҳрида брутто-шартнома тизими асосида 21 та йўналишда ташувлар ташкил этиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 170 та янги автобус харид қилинмоқда.…
Cўровноманинг айни натижаларига кўра, йўловчилар Yutong автобусларидан асосан мамнун эканини, улар қатнов жадвалига амал қилаётганини ва таксига эҳтиёжнинг камайганини кўрсатмоқда. Тозалик ва қулайлик даражаси ҳам юқори баҳоланган.

📢 Биз фаол иштирокингиз учун миннатдорчилик билдирамиз!
Сўровнома якшанба соат18:00га қадар давом этади.
👍1
📍 Ангренда O‘zLiDeP ташаббуси билан амалий ўқув семинари ўтказилди

🗓 30 июль куни Ангрен шаҳрида O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар O‘zLiDeP фаоллари ва депутатларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, жойлардаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига одилона етказиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.

📢 Партия марказий кенгаши сиёсий таълим маркази раҳбари Ҳусниддин Алимов, вилоят Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев ва Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ўз чиқишлари орқали тадбирга мазмунли руҳ бахш этдилар.

📌 O‘zLiDeP — бугунги кунда 2,1 миллионга яқин аъзоси, 16 мингдан ортиқ бошланғич ташкилоти, ва мамлакатнинг сиёсий ҳаётида мустаҳкам ўрнига эга ҳукмрон партия. Тошкент вилоятида партия сафи кенгайиб, 165 мингдан ортиқ аъзони ўз ичига олган.

Ангрен — республикадаги йирик саноат маркази бўлиб, бу ерда партия депутатлари ва фаоллари аҳоли билан доимий мулоқотда, муаммоларни жойида ҳал этмоқда.

👉 Мақолани ўқиш

https://t.iss.one/Ulug_yul_online
#Маъмурий_ислоҳотлар
📍 Қорабоғда ижобий ўзгаришлар, Қатағонда истиқбол бор

Мамлакатимизда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш борасидаги катта ўзгаришлар доирасида Тошкент вилояти ва хусусан Ангрен шаҳридаги қатор маҳаллалар бирлаштирилди. Қорабоғ ва Янги Ўзбекистон (Қатағон) маҳаллалари асосида янги Қорабоғ маҳалласи ташкил этилди.

📌 Қатағон — илгари қишлоқ бўлган, ўзига хос тарихи ва муҳитига эга ҳудуд. Унга "овул" мақоми бериш таклифи ҳам илгари сурилди. Бу тарих ва табиийликка содиқ қолиш демакдир.

🚌 Автобус қатнови, ⚡️электр тармоқлари реконструкцияси, 🏫 мактабларни таъмирлаш, томорқа хўжалиги учун сув келтириш — буларнинг барчаси янги бирлашган маҳаллада амалга оширилаётган ва режалаштирилаётган муҳим ишлардан.

👥 Депутат сифатида ушбу ҳудудлардаги фуқаролар фикри, таклифлари ва эҳтиёжлари асосида иш олиб боришга интилаяпман.

❗️Маъмурий ислоҳотлар оғриқли туюлса-да, улар келажак учун мустаҳкам пойдевордир. Ҳамкорликда ишласак, ҳар бир ҳудудда истиқболли ривожланишга эришамиз.

📖 Батафсил мақола:
👉 telegra.ph мақола матнини ўқинг

https://t.iss.one/Ulug_yul_online