Ўзимизнинг ўзбек тилли илм кишиларимиз орасида ҳам бу “мактаб”нинг иддаоларига қўшиладиган, уни дастаклайдиган ва уқтиришга интиладиганлар ҳам етарлича. Улар бу ишни ёмон мақсадда қилмайдилар. Аксинча, улар бунга ўзлари ишонадилар ва шу сабабли ушбу версияни савол остига олмасдан, шубҳа қилмасдан илгари сурадилар. Бу худди Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Ибн Сино араб олимлари деган иддаога ишониб, уни савол остига олмасдан, мантиқан текшириб кўрмасдан шундай деб ўрганишда ва ўргатишда давом этаётган олим ва ўқитувчиларга ўхшаган гап. Ёмон ният ва мақсад йўқ, аммо нотўғри иддаонинг такрорланаверишига ва “ҳақиқатга айланиши”га ҳисса қўшишдай гап.
Қадимги Хоразм, Сўғд ва Бақтрия тилларига қайтамиз.
Турли версиялар ичидан “ҳақиқат” деб тан олинадиган “Шарқий Эрон тиллари” вариантига тўхталамиз. Яъни бу версияга кўра, қадимда Эрон тиллари ва Шарқий Эрон тиллари бўлган. Бизнинг қадимий тилларимиз ўзлари мустақил тиллар бўлмаган ва Шарқий Эрон тилларига кирган.
Янада соддалаштирсак, биз қадимда ҳам, яқинда ҳам мустақил мавжуд бўлмаганмиз. Олдин Эронники, кейин турклашиб, туркларники бўлганмиз. Қадимги Хоразм, Сўғд, Бақтриялар бекорга мавжуд бўлганлар, улар мавжуд бўлмаганлари учун Кирнинг бошини кесганлар, шарқий эронлик бўлганликлари учун ғарбий эронлик Дорога қарши курашиб, уни чўлда адаштирганлар.
Бунга маданиятларимиз эллинистик, яъни грек ва кушонча, яъни хитойча эканини, қонимиз араб ва мўғуллар билан мажбурий қоришганини ҳисобга олсак, биз аслида ҳеч ким эмасмиз. Ундан бундан яралган, на тили, на маданияти, на тарихи, на қони, на ўзлиги бор насл насабсизлармиз.
Аслида дунёда қоришмаган, аралашмаган миллат йўқ. Умуман миллат тушунчасининг ўзи ясама. Аммо бошқаларга “асл миллат” бўлиш ярашаверади. Эронлик, араб, турк, француз, инглиз, рус, мўғул, ҳинд, хитойлик бўлиш мумкин. Аммо бизга мумкин эмас.
Тўғри, Қадимги тилларимиз ва қадимги Эрон тили бир тил оиласига мавжуд бўлганлиги бор гап. Масалан, ўзбек, қозоқ, туркман ва ҳоказо тиллари каби. Лекин ҳеч ким ўзбек тилини “Жанубий қозоқ тили” ёки қозоқ тилини “Шимолий ўзбек тили” демаяпти.
Нега Эрон тиллари “Ғарбий Хоразм тиллари” ёки “Узоқ сўғд тиллари” деб айтилмаяпти-ю, бизнинг қадимий тилларимиз “Шарқий Эрон тиллари” деб эронлаштириб юбориляпти?
Бунга сабаб ва асослар қандай?
Барчаси қадимга эмас, яқин 18-19 асрларга бориб тақалади. Бу асрларда ҳозирги “миллат” сунъий ижтимоий-сиёсий тушунчаси яратилади. Худди ўша даврларда шарқшунослар “Шарқ”нинг тарихи, тиллари ва маданиятларини учга Форс шоҳлари, Усмоний султонлар ва араб ўлкаларига бўлиб ўрганадилар. “Узоқ шарқ”, яъни Япония, Хитой, Ҳиндихитойлар алоҳида мавзу.
Дунё миллатларга бўлинаётган, тарихлар таснифланаётган ва талашилаётган вақтда бизда ўз ички ишларига ўралашиб қолган, ташқи дунё билан деярли алоқалари бўлмаган қолоқ хонлик ва амирликлар бўлган. Кейинчалик ҳудудларимиз Чор Россияси томонидан босиб олингач, тарихимиз, тилларимиз, маданий бойликларимизни ҳимоя қилиш, бўлишиш, эга чиқиш имконимиз бутунлай йўқолган.
Бу пайтда Форс олимлари Ғарб шарқшунослари ҳамкорлиги ва ҳайриҳоҳлигида Эрон, Марказий Осиё ва Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларнинг тарихи ва маданий меросларини “эронлаштириш” билан машғул бўлганлар. Зардушт эронлик, Авесто Эронники, қадимий тиллар эроний тиллар, меморчиликда умумийликлар борми, эрон меморчилиги ва ҳоказо.
Бу иддаолар бир неча юз йиллар давомида ҳеч қандай қаршилик ва раддияларсиз илмий китобларда ёзилиб, такрорланиб, ҳатто ўзимизнинг олимлар ҳам тан олиб, илгари сурадиган “илмий ҳақиқатлар”га айланган.
Собиқ СССР даврида тарихимизнинг кўплаб зарварақлари ёзилган, археологик исботлари кўрсатилган. Совет, хусусан рус олимларининг бу борада қилган хизматлари беқиёс. Буни эътироф этмаслик инсофсизлик бўлади. Уларнинг ўрнида ўзимизникилар бўлганида бу илмий ишлар балки ҳеч қачон қилинмас, балки барча топилмалар ё ўғирлаб йўқ қилинган бўлар эди.
Бошқа томондан, бизнинг тарихимиз, маданий меросимиз ҳимоясига улкан ҳисса қўшган олимларнинг барчаси Европа шарқшунослари таъсирида бўлган евроцентрик шарқшунос олимлар бўлганлар.

Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot

👍7❤3🔥2😢2
Шу сабабли, улар кўплаб соҳаларда эронликлар ва ғарб шарқшунослари бир неча юз йиллардан бери ўрнатиб ва такрорлаб келаётган ҳақиқатларга тегмаганлар ва ўзгартиришга ҳаракат қилмаганлар. Балки ҳозирги ўзимиздаги айрим олимларга ўхшаб ушбу иддаоларга ўзлари ҳам ишонганлар.
Ушбу сабабларга кўра, бизнинг ўлик тилларимиз эгаси, ҳимоячиси йўқ ўгай тилларга айланиб қолган ва уларни “Шарқий Эрон тиллари” деб “патентлаб”, эронлаштириб юборганлар.
Масалан Ҳиндистон ўз мустақиллигини қўлга киритиб, қудратга кира бошлагач, тарих, тил ва маданиятга оид ўз улушини, жумладан эронлаштирилган қисмларини қайта ҳиндлаштириш устида иш олиб бормоқда.
Бизда эса Авесто бизники эмас, Зардушт Хоразмда туғилмаган, қадимги тилларимиз эроний тиллар ва ҳоказо деган иддаолар кенг тарқалган.
Аслида қандай бўлиши керак эди?
Дунёда Эрон тиллари ва қадимий эрон тилларининг ўзи ҳам кирадиган “Ҳинд Европа тиллар” гуруҳи бор. Мана ушбу тиллар гуруҳига кирувчи тиллар рўйхати:
- Албан тили
- Анатолия тиллари (ўлик тиллар)
- Арман тили
- Болтиқ тиллари
- Славян тиллари
- Герман тиллари
- Грек тиллари
- Эрон тиллари
- Ҳинд-орий тиллари
- Италий тиллари, жумладан лотин ўлик тили
- Кельт тили (деярли ўлик тил)
- Палеоболқон тиллари (ўлик тиллар)
- Тохар тили (ўлик тил).
Кўриб турганингиздай ушбу тилларнинг айримлари бизнинг қадимий тилларимиз каби ўлик тиллар. Жумладан, бизнинг устимиздан ўтиб Хитойгача борадиган Тохар тили.
Менимча, бизнинг тилларимизни “Шарқий Эрон тиллари” қилиб юбормасдан ушбу рўйхатга мустақил равишда қўшиб қўйиш тўғрироқ бўлар эди:
Қадимий Хоразм тили (ўлик тил)
Қадимий сўғд тили (ўлик тил)
Бақтрия тили (ўлик тил)
Мана шундай.
Тўғри, улар Эрон тили билан бир тиллар оиласига даҳлдор. Худди Тохар тили, Славян ва Герман тиллари каби. Бошқа тиллар Эрон тилларига, Эрон тили бошқа тилларга киритиб юборилмагани каби бизнинг қадимий тилларимизни бошқа тил ичига киритиб юборишга асос йўқ. Илгари тилларимизни ҳимоя қилувчилар йўқ бўлган бўлса, энди бизлар бормиз.
Тилларимизнинг ўзлигини ҳимоя қилиш Эронга, эронликларга ва эрон тилларига қарши ҳаракат эмас. Аксинча, Эрон ва эронликлар билан минг йиллардан бери умумий тарих, умумий маданият ва катта эҳтимол билан умумий қонга эгамиз. Аммо бу нарса, бизни эронлаштирилишимизга ва қандайдир ўринда “Эроннинг кичик укаси” бўлишимизга асос бўлмаслиги керак. Балки биз ўзимизнинг миллий манфаатларимиз ва тарихий ҳақиқатни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишимиз керак.
Шунда, бизнинг тарихимиз, қадимий тилларимиз, маданий меросимиз “ўгай” бўлиб юрмасдан, ўзининг ҳақли маконига қайтади.
Тўғрими?
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon

👍19❤4🔥3😱2
Қиш, аёз, аномал совуқ 🌬️❄️😃
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
😁12👍7😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ПОТЕНЦИАЛ ТЕРРОРИЗМ ЭНДИ ШАҲМАТИМИЗГАЯМ КИРИБ КЕЛДИ
1990 йилларни ўша пайтда яшаганлар яхши эслайди. Собиқ СССР республикаларида бу асосан мафиянинг ҳукмронлиги билан эсланса, Ўзбекистонда мафиядан ташқари фундаменталист диндор террористлар жамиятни радикаллаштирганлари билан эсланади.
Эсимда, дастлаб ниҳоят диний эркинлик қайтганидан хурсандлик кайфияти ҳукмронлик қилар эди. Телевизорда “Муҳаммадур Расулуллоҳ” деган диний сериални бутун халқ кўзда ёш билан томоша қилар эди. Катта-ю кичик “Муаллими соний”, ҳадислар ва бошқа китобларни ўқиб, араб тили ва ислом динини ўрганишга ҳаракат қилар эди.
Аммо кўп ўтмасдан, фалон жойда бир йигит отасини ароқ ичгани учун ўлдирибди, фистон жойда бир йигит масжидга бориб имом ва намозхонларни нотўғри исломга амал қилаётганлари учун ҳақоратлабди, писмадончи жойда бир гуруҳ йигитлар “қабр ва мақбаралар исломда мумкин эмас” деб қабристондаги қабрларни бузиб ташлабди ва ҳоказо хабарлар кун ора тарқала бошлади.

👍12❤2😢2
Ундан кейин Хоразм чегара постида террористлар автобусни гаровга олди, Бухоро ва Тошкентда портлашлар юз берди, водийда ҳалифалик қурамиз деб давлатга қарши катта ҳаракатлар бўлди. Ҳатто Ўзбекистонни босиб олиш учун Афғонистондан Сурхондарё орқали террористлар бостириб кирди. Кўпчилик қаттиққўллик билан бостирилган Андижон воқеаларини ҳам Акромийлар диний оқими турганлигини билмаслиги мумкин.
Кейинчалик давлат диний террористларни ҳам, мафияларни ҳам бостириб, жамиятда қаттиққўллик билан тартиб ва тинчлик ўрнатди.
Шуларнинг барчаси эзгу ниятлар, диний эркинлик шабадаси ва ҳоказолар билан бошланган эди.
***
Иккинчи президент амалга келгач, республикада кўплаб эркинликлар, жумладан диний эркинликка йўл очиб берди. Бундан фақатгина хурсанд бўлиб, тинчлик ва тотувликда эркинликдан фойдаланиб юриш мумкин эди. Аммо идеологик миялари чет элларда, Яқин шарқ, Миср, Туркияда жойлашган диний террористик ташкилотлар минтақамиздаги ячейкалар орқали бошқатдан жамиятимизни радикаллаштиришни бошладилар.
Барча ишни “Жума муборак”, “Уммпт бўлган кунингиз билан”дан бошлаб, “софт повер”, яъни юмшоқлик билан, билдирмасдан, ёқимли равишда аллалаб, кейинчалик Россия ва Қозоғистонда ишлаб юрган ғўр, билимсиз ва жинсий етуклик ёшидаги йигитларга кўп хотинлиликни ваъда қилиш орқали амалга оширишни бошладилар.
Кейинчалик соқол, ҳижоб мавзулари тинмасдан трендга олиб чиқиб, мияларга сингдириб борилди. Бу мавзулар илк бор ижтимоий тармоқларга олиб чиқилганида аксарият инсонлар бу мавзулар ва улпрнинг мутаассиб муаллифлари устидан кулар эдилар. Ҳозирга келиб, ўша пайтда кулган, бу хавфга бефарқ қараган инсонларнинг айримлари ўзлари ҳижобга кириб, соқол қўйиб, радикалларнинг сафларига қўшилганларини билмай қолдилар.
Билимсиз ёшлардан кейин радикаллар жамиятда кўзга кўринган, жамиятдан келгуси ҳаёт тарзи моделларини яратадиган тоифа санъаткорларни радикаллаштиришга киришдилар. “Ҳожи акалар”нинг пуллари аёл санъаткорларни ҳижобга тиқиб, эркак санъаткорларни диний блогерларга айлантирди. Жамият эса уларга тақлид қилиб, кийиниш, юриш туриш тарзини ўзгартирганини билмай қолди.
Радикалларнинг навбатдаги нишони жамиятда кўзга кўринган яна бир тоифа - спортчилар эди.
Дастлаб Ҳабиб Нурмагамедовга ҳавас қиладиган айрим калтафаҳм спортчилардан кейин Ҳожи акаларнинг пуллари, қўлловлари ёрдамида кўзга кўринган спортчилар, жаҳон ва олимпиада юлдузларимиз спорт қолиб, “мўллалар”га айланиб олдилар.
Бир тарафда ўзи бир шортикда туриб, ёнидаги қизни тепган курашчи, келгуси жанггига тайёргарлиги қолиб, ўзини қанчалар тақводор эканлигини кўз-кўз қилиш билан овора боксчилар, футбол майдони четида бир гала бўлиб тўнқайиб намоз ўқиган футболчилар ва ҳоказолар жамият кундалик ҳаётини “безади”.
Мана энди бу тенденция шаҳматга ҳам кириб келибди. Олимпиада чемпиони бўлганида барчамиз фахрланган Нодирбек Ёқуббоев ўзини ва юртимизни шарманда қилиб, ҳиндистонлик аёл рақибига қўл бермабди. Буни дини рухсат бермаслиги билан изоҳлабди.
Шунчалик диндор экан нега дин харом қилган шахматни ўйнаяпти, нега динда харом шаклда кицинибди, нега аёл киши билан юзма-юз ўтириб, унга қарши ўйнабди ? Бу каби саволлар кўп. Энг ажойиби, ўзи беписанд қилган қизга ютқазибди. Аччиқ бўлса ҳам, баттар бўлсин!!!
Шахмат ақллилар ўйини. Аммо ақлли одамнинг мияси заҳарланса, унинг ақлини бемалол тескарисига ишлатиш мумкин. Бунга ИШИД сафида энг билимли муҳандислар, дастурчилар, кўплаб соҳалар мутахассислари борлигидан ҳам кўрса бўлади.
Шахсан мен бизни, юртимизни шарманда қиладиган инсонлар жаҳон саҳналарида намоён этишларига қаршиман. Ёқуббоев қилган пасткашлик менинг, ўзбекларнинг қиладиган иши эмас. Бу фақат унинг ўзининг, ўзи кириб қолган радикал оқимларнинг қиладиган иши. У шу пайтгача туппа тузук аёллар билан қўл бериб саломлашиб юрган, эндиликда уни ҳам заҳарлашган.
Мен диний радикалларни “зомби” десам нега бундай дейсиз дейишади. Мана нима учун зомби. Зомбилар ким бўлишидан қатъий назар бир одамни “тишласа” у ҳам зомбига айланади ва нима қилаётганини билмасдан мияси зомбилашиб, зомбилар қаторига қўшилади ва бошқаларни ҳам тишлаб зомбилаштиришга ўтиб олади.

👍20❤2😢2
Афсуски, бўлаётган воқеалар 90 йилларни эслатмоқда. Дастлабки, эркинликдан барча хурсанд даврларни эмас. Бу даврлардан 2016-2020 йилларда ўтиб кетдик. Менимча, жамият аллақачон радикал ҳаракатлар ва амаллар босқичига яқинлашиб қолди.
Агар давлат ўзи қўйиб юборган ва мен учун тизгинини қўлдан чиқарган жиловини қайта тортиб олмаса, жамият келгусида терактлар, энг фожиали версиясида Сурия ва Афғонистон сценарийсигача етиб бориш хавфи олдида турибди.
Биз 10 йиллар олдин айтган, огоҳлантирган ишлар бугун олдимизга келмоқда. Барчада таҳлил қилиш, келажакни кўра билиш учун имкон ва билим бор бўлмаслиги табиий ҳол. Аммо келажак хавфларини кўра билган, таҳлиллар билан инсонларни огоҳлантирган инсонларни тинглаш, уларнинг фикрларини жамиятдаги бошқаларга ҳам етказиш керак.
Акс ҳолда, бугун туппа тузук бўлган одам эртага аёл кишига қўл бермайман дейиши, индинга ўз ота онасини кофирликда айблаши мумкин.
Кўзингизни очинглар, дўстлар. Радикалларнинг ширин аллаларига алданманглар. Бу ширин тушлардан уйғонинглар!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
Агар давлат ўзи қўйиб юборган ва мен учун тизгинини қўлдан чиқарган жиловини қайта тортиб олмаса, жамият келгусида терактлар, энг фожиали версиясида Сурия ва Афғонистон сценарийсигача етиб бориш хавфи олдида турибди.
Биз 10 йиллар олдин айтган, огоҳлантирган ишлар бугун олдимизга келмоқда. Барчада таҳлил қилиш, келажакни кўра билиш учун имкон ва билим бор бўлмаслиги табиий ҳол. Аммо келажак хавфларини кўра билган, таҳлиллар билан инсонларни огоҳлантирган инсонларни тинглаш, уларнинг фикрларини жамиятдаги бошқаларга ҳам етказиш керак.
Акс ҳолда, бугун туппа тузук бўлган одам эртага аёл кишига қўл бермайман дейиши, индинга ўз ота онасини кофирликда айблаши мумкин.
Кўзингизни очинглар, дўстлар. Радикалларнинг ширин аллаларига алданманглар. Бу ширин тушлардан уйғонинглар!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍22❤4😢3
Uch zamon
Афсуски, бўлаётган воқеалар 90 йилларни эслатмоқда. Дастлабки, эркинликдан барча хурсанд даврларни эмас. Бу даврлардан 2016-2020 йилларда ўтиб кетдик. Менимча, жамият аллақачон радикал ҳаракатлар ва амаллар босқичига яқинлашиб қолди. Агар давлат ўзи қўйиб…
Шундай ҳолат бўлса нима қилар экан-а? Мен аёл кишига қўл бермайман дермикан ёки …
🤓🤫
🤓🤫
😁29👍1🙏1
УЧИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ СЦЕНАРИЙСИ: МИЛЛАТЧИЛИК, ИМПЕРИЯЛАР ВА ТАРИХ ЧАРХПАЛАГИ
Одам барибир ўзининг ибтидоий инстинктларига қайтаверади. Ўқийди, ўрганади, маданийлашади, илғорлашади, аммо барибир замонлар айланиб унинг табиий, ҳайвоний, ибтидоий ҳиссиётлари устунлик қилиб ўтмишда қилган хатоларини қайта қилади, афсусланади ва яна давом этаверади.
Ибтидоий жамоа тузуми, феодал давраларни ўз ичига олган минглаб йилларни эсламай туриб, инсоният юзага келтирган иккита жаҳон уруши, уларнинг келиб чиқиш тарих ва сабаблари ҳамда бугунги кунда дунёда юз бераётган сиёсий, геосиёсий воқеалар таҳлил қилинса, бунга янада амин бўлиш мумкин. Ва бу эртангги кунимиз учун хавотирларни юзага чиқаради.

😢2❤1
ҚИСҚАЧА ТАРИХ
Иккала жаҳон урушига сабаб бўлган энг асосий сабаб бу ДУНЁНИ ҚАЙТА ТАҚСИМЛАШ ИСТАГИ бўлган.
Бу сабабнинг келиб чиқишига эса асосан миллатчилик ва империализм сабабчи бўлган.
БИРИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ, ИМПЕРИЯЛАР ВА МИЛЛАТЧИЛИК
Биринчи жаҳон урушидан олдинги соддалаштириган манзарага эътибор беринг.
Англия жаҳоннинг 30 миллион, Франция 10 миллиондан ортиқ километр квадрат ҳудудини эгаллаб олиб, бошқа ҳудудларини ўз таъсири остида ушлаб турган. Ҳатто улардан камбағалроқ бўлса-да чор Россияси ҳам 20 миллион километр квадрат ҳудудларни эгаллаб турган.
Бошқа тарафда қудрати заифлашиб, ҳудудлари ва таъсиридан айрилган Усмонлилар давлати, бойлиги ортган, аммо янада кенгайиб империялар даражасига чиқиш имкони бўлмаган Германия ва миллий туйғулар асосида бирлашган ва Германия билан бир хил вазиятда бўлган Италиянинг манфаат ва мақсадлари бирлашиб, улар жаҳоннинг ўша даврдаги тақсимланишидан қониқмаганлар.
Қониқмасдилар ҳам, чунки сиёсатда дўстлар бўлмагани каби, империяларда ҳам дўстлар, иттифоқчилар бўлмайди. Империяларда мустамлакалар ва қарам давлатлар бўлади холос. Яъни империялар замонида империя бўлмаган, бўла олмаган давлатлар босиб олинишга ёки қарам, “кичик ука” давлатларга айланишга маҳкум бўлганлар. Бойлик ва имкониятлари ортиб борган Германия, Италия, Туркия каби давлатлар бундай тақдирга кўнишни хоҳламаганлар ва бу ҳукмрон миллатларга нисбатан нафратли миллатчилик шаклида намоён бўлган.
Халқлар ўзларига, қулоқларига ёқадиган миллатчиларнинг нутқларига ҳайриҳоҳ бўлганлар ва миллатчилик давлат, сиёсат ва ниҳоят ҳарбий даражага кўтарилган. Дунё порох солинган бўчкага айланиб, гугурт ёқилса портлайдиган ҳолатга келиб қолган бўлган. Австрия шаҳзодаси Франц Фердинанднинг ўлдирилиши ўша гугурт донаси бўлиб хизмат қилган.
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ : ЖАҲОН ИНҚИРОЗИ ВА МИЛЛАТЧИЛИК
Биринчи жаҳон уруши 10 миллион одамни дунёдан олиб кетгани, кўплаб давлатларни вайрон қилганини ҳисобга олмаса, жаҳон харитасига кўп ўзгаришлар олиб келмаган десак бўлади. Империялар ва жаҳон бошқаруви ҳукмронлари ҳам ўша-ўшалар бўлишда давом этган.
Айтарли иккита ўзгаришнинг бири урушдан фақат фойда кўрган АҚШнинг империялардай қудратли кучга айланиши ва бошқаси Рус империяси йўқ бўлиб, ўрнини коммунистик СССР империяси эгаллаши дейиш мумкин.
Ғолиб давлатлар, яъни империялар ўз иқтисодларини бир томондан мағлуб давлатлардан ундирилган маблағлар эвазига, бошқа томондан мустамлакалардан ташиб келинган бойликлар ҳисобига қайта тиклаб олган бўлсалар, мағлуб бўлиб ғурурлари топталган, вайрон бўлганларига қарамасдан ғолиб империяларга топган нонининг ярмини беришга мажбур бўлган давлатларда миллатчилик, қўшни миллатларга нисбатан нафрат янада ортиб борган.
1929 йилда юз берган халқаро биржа инқирози, жаҳон иқтисодиётини абгор аҳволга келтириб, унинг ижтимоий оқибатлари жамиятларда турли хил салбий кайфиятларнинг шаклланишига сабабчи бўлган.
Сиёсатчилар инқирознинг оқибатлари сабабли юзага келган иқтисодий-ижтимоий қийинчиликларга “айбдорлар” қидиришлари оқибатида миллатчилик, ўзга миллатларга, айниқса қўшни миллатларга нисбатан нафрат ортиб борган. Табимйки, камбахаллик билимсизлик, сиёсий онгнинг пастлиги, ҳиссиётлар устунлиги билан уйғунлашиб, миллатчи популистлар, ўзгаларни айбдор қилиб кўрсатиб, гўзал ҳаётни ваъда қилувчи сиёсатчиларнинг ҳокимиятга келишларига сабабчи бўлган. Дунёнинг турли давлатларида Гитлер, Сталин, Муссолини, Франко, Мао Цэдун каби популист диктаторлар ҳокимиятни эгаллай бошлаганлар.
Улар қўзиқорин каби турли давлатларда ҳокимиятга келишни бошлаганларида бир-бирларини мафкуравий томондан қўллаб қувватлаган бўлсалар, қудратга келгач, улар бир-бирларига рақиб ва ҳатто душман бўлишгача борганлар. Чунки миллатчилик, яъни ўз миллатининг устунлиги ва ўзга миллатларга нисбатан нафрат устига қурилган мафкура манфаатлар тўқгашуви юзага келганда ўзга миллатчи диктаторни аяб ўтирмаслиги аниқ бўлган.
Воқеалар ривожига бир сана қўйиш керак бўлса, 1938 йилдаги Мюнхен шартномасини айтиш мумкин. Унга кўра Гитлер Германияси уруш ниятларини тўхтатиб, Европада тинчлик бўлиши учун унга Чехославакиянинг бир қисмини беришган.

👍5❤2😢1
Аммо кўп ўтмасдан империялистик амбицияларга эга Германия сўзида турмасдан Чехославакиянинг қолган ҳудудларини ҳам босиб олган. Яна бир сана, 1939 йилда Германия ва СССР ўртасида тузилган бир-бирига ҳужум қилмаслик шартномасига кўра иккита давлат Полшани бўлиб олган. Аммо шартномага қарамасдан Германия собиқ совет иттифоқига ҳужум қилган ва бу Европа урушларининг жаҳон урушига айланишига ҳисса қўшган.
Биринчи жаҳон урушидан кейин жаҳон урушларининг олдини олиш учун тузилган “Миллатлар ҳамжамияти” яроқсиз ҳолга келиб, унинг давлатларга, жаҳонда юз бераётган ҳодисаларга таъсири бўлмай қолган.
Шу тарзда, иккинчи жаҳон уруши юз бериб, деярли барча давлатларни вайрон қилган ва дунёдан 55 миллиондан ортиқ инсонларни олиб кетган.
ЙИГИРМА БИРИНЧИ АСР : ЖАҲОН ИНҚИРОЗИ, МИЛЛАТЧИЛИК ВА ИМПЕРИЯЛАР
Иккинчи жаҳон урушидан кейин жаҳон ҳамжамияти жаҳон урушларининг олдини олиш, олдинги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилган. Бу мақсадда “Миллатлар ҳамжамияти” ўрнига янгича форматда “Бирлашган миллатлар ташкилоти” ташкил қилинган. Мағлуб давлатлар ғолиб давлатларнинг назорати ва ҳарбий кучайиш имкониятларини бермаслик кафолатлари остида иқтисодий қўллаб қувватлаш амалга оширилган. Бунинг натижасида, кичик давлатлардаги айрим урушлар, тўқнашувларни ҳисобга олмаса 1945 йилдан бери жаҳон уруши, глобал тўқнашувлар юз бермасдан, дунё, тўғрироғи АҚШ, Европа, собиқ СССР, яъни ғолиб давлатлар ҳудудлари уруш нималигини кўрмай тинчликда яшаб келди. Ҳатто қудратли давлатлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ўзга кичик давлатлар ҳудудларида, ўзга халқлар қўллари орқали амалга оширилди.
Аммо 20 аср охирида собиқ СССРнинг парчаланиши, жаҳонда АҚШнинг яккаҳукмронлиги ўрнатилишига олиб келди. Коллектив Ғарб деб гапирилса ҳам амалда Европа АҚШ империясининг “кичик укаси” бўлиб келган.
Иккита қудратли давлатдан бирининг парчаланиши, глобал урушлар хавфини аритгандай бўлганди, аммо воқеалар ривожи бошқача давом этди.
2001 йил 11 сентябрда АҚШда юз берган терактлардан сўнг АҚШ Афғонистон ва кеймнчалик Ироқда олиб борган урушларга триллионлаб пуллар сарфлади ва бу АҚШ иқтисодиётида муаммоларни келтириб чиқариб, унинг ташқи қарзлари ортиб кетишига сабабчи бўлди.
Мен учун бир сана 2-жаҳон урушининг сценарийсини эслатиб юборадиган сана ҳисобланади.
Бу 2008 йилдаги халқаро молиявий инқироз бўлиб, 1929 йилдаги халқаро инқирозга ўхшаб жаҳонда молиявий, иқтисодий ва ижтимоий бўхрон юз беришига сабабчи бўлган эди.
Ушбу воқеадан кейин дунёнинг энг бой давлатлари АҚШ, Европа, уларнинг дўст ва душман давлатлари, барчада иқтисодий қийинчиликларни юзага келтирди. Бу қийинчиликлар айниқса, омма фикри, сайловчилар қарори асосий рол ўйнайдиган жамиятларда улкан сиёсий-мафкуравий ўзгаришларни юзага келириб чиқарди.
Ҳокимиятни қўлдан беришни, сайловларда ютқазишни хоҳламаган сиёсатчилар “айбдорлар”ни излаб, халқнинг фикрларини чалғитишга, қийинчиликлар ўтиб кетгунча уларни бошқа томонларга йўналтириб туришга ҳаракат қилдилар. Бунда айбдорлар мигрантлар, рақиб давлатлар, диктатуралар, террористлар ва ҳоказолар бўлиб, халқларни бир неча йиллар давомида чалғитиб туришга эришдилар. Аммо йўқ бўлиб кетган триллионлаб долларларнинг ўрнини тўлдириш осон эмас. Иқтисодий қийинчиликлар ижтимоий норозиликларга айланиб, бу 1930 йиллардаги каби халқларнинг қулоқларига ёқадиган гапларни гапирадиган, гўзал ҳаётни ваъда қиладиган, ўзгаларни, ўзга миллатларни айбдор қилиб кўрсатадиган популист миилатчиларнинг оммалашишига, сўровномаларда кўтарилишларига, ҳатто ҳокимият тепаларига келишларига сабабчи бўлди.
Ҳатто валло билло миллатчи бўлмаймиз деган Европада миллатчи партиялар ҳокимиятга келиб, бошқаларида ҳокимиятга яқинлашиб қолдилар. Венгрия, Словакия, Сербия, Италияда миллатчилар ҳокимияни эгаллаган бўлсалар, Франция, Германия, Англия, Австрия ва бошқа Европа дввлатларида миллатчи партиялар ҳокимиятга яқин турибдилар. Дунёда эса Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Бразилия, Аргентина каби давлатларда миллатчи ва империалистлар ҳокимиятни эгалладилар. Мен Эрон, Саудия Арабистони ва шунга ўхшаш диний диктатуралар ва бошқа кичик давлатларни айтмаяпман.

👍3😢2❤1
Аммо юқоридаги “миллатчилар манзараси”ни бир давлат тўлдириб қўйди. Бу миллиардер олигархлар қўлловидаги миллатчи Трамп тепасига келган АҚШ бўлиб, бу жаҳондаги геосиёсий воқеаларни бутунлай ўзгартириб юборди.
Оқибатда дунё манзараси деярли биринчи ва иккинчи жаҳон урушидан олдинги ҳолатга деярли ўхшаб қолди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти деярли бефойда, дунё давлатларини деярли миллатчилар, империялистлар, дунёни қайта тақсимламоқчи бўлганлар, Украинани босиб олмоқчи, СССРни қайта тикламоқчилар, Гренландияни ва Канадани эгаллаб олмоқчилар, Тайванни босиб олмоқчи, янги Буюк ипак йўли баҳонасида дунёни эгалламоқчи, буюк Ҳиндистон яратмоқчи, Усмонлилар империяси ҳудудларини қайта яратмоқчи, яқин шарқда ўз вассал шия давлатларини ушлаб турмоқчи ва ҳоказо амбицияли давлатлар юзага келди. Европада барчасига мигрантлар ва ўзидан бошқа барча давлатлар айбдор деб билиб, минг йиллик тарихда бор йўғи 80 йил тинч яшашга имкон берган Европа бирлигини йўққа чиқаришни орзу қилувчилар, парча парча бўлиб олиб охирида яна урушгача олиб бориш хавфини яратувчилар ҳокимиятларни эгалламоқда.
Хуллас, афсуски жаҳон бўчкаси порохга тўлиб бормоқда. Бу сафарнинг олдингилардан фарқи, бўчкада порохдан ташқари атом бомбалари ҳам бор.
ХУЛОСА
Афсуски, жаҳон урушларига доим империялистик ва миллатчилик ғоялари сабабчи бўлган. Бу ғояларнинг юзага келишига эса иқтисодий-ижтимоий қийинчиликлар, очкўзлик ва асосийси ИЛМСИЗЛИК, ҳассани қайта йўқоттираверадиган сиёсий кўрлик сабабчи бўлади.
Бутун дунё империалистлар амбициялари мўлжалида, эҳтимол 3-жаҳон уруши ёқасида турган пайтда Марказий Осиё давлатлари олдида биргина йўл турибди. Бу БИРЛАШИШ, бир катта кучга айланишдир.
“Бизнинг Хитойга керагимиз йўқ”, “Россия бизнинг иттифоқчимиз, у бизни ҳеч қачон босиб олмайди”, “АҚШ ёки Ғарб бизни ҳимоя қилади” ва ҳатто “Туркия биз билан тенгма-тенг иттифоқдош бўлмоқчи” ва ҳоказо каби содда, беғубор ишончларга берилишимиз керак эмас. Юқорида айтган бир гапни эслатаман. Империяларда дўст, иттифоқчилар бўлмайди. Уларда мустамлакалар ва қарам давлатлар бўлади. Номини “Иттифоқ”, “тенг шерик”, “ҳамкор” ва ҳоказо деб чиройли қўйиб қўйгани билан, “итнинг номи маржон бўлиб қолмайди.
Бир империя орзусидагилар учун мустамлака бўлмасак ҳам қарам давлат бўлишимиз мумкин холос. Атрофимиз фақат империалистлардан иборат бўлгач, бизнинг ем бўлиб кетмаслигимизга фақат бирлашишимизгина чора бўлиши мумкин. Шунда ҳам ем бўлиб кетмаслигимизга 100% кафолат йўқ.
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
Оқибатда дунё манзараси деярли биринчи ва иккинчи жаҳон урушидан олдинги ҳолатга деярли ўхшаб қолди.
Бирлашган миллатлар ташкилоти деярли бефойда, дунё давлатларини деярли миллатчилар, империялистлар, дунёни қайта тақсимламоқчи бўлганлар, Украинани босиб олмоқчи, СССРни қайта тикламоқчилар, Гренландияни ва Канадани эгаллаб олмоқчилар, Тайванни босиб олмоқчи, янги Буюк ипак йўли баҳонасида дунёни эгалламоқчи, буюк Ҳиндистон яратмоқчи, Усмонлилар империяси ҳудудларини қайта яратмоқчи, яқин шарқда ўз вассал шия давлатларини ушлаб турмоқчи ва ҳоказо амбицияли давлатлар юзага келди. Европада барчасига мигрантлар ва ўзидан бошқа барча давлатлар айбдор деб билиб, минг йиллик тарихда бор йўғи 80 йил тинч яшашга имкон берган Европа бирлигини йўққа чиқаришни орзу қилувчилар, парча парча бўлиб олиб охирида яна урушгача олиб бориш хавфини яратувчилар ҳокимиятларни эгалламоқда.
Хуллас, афсуски жаҳон бўчкаси порохга тўлиб бормоқда. Бу сафарнинг олдингилардан фарқи, бўчкада порохдан ташқари атом бомбалари ҳам бор.
ХУЛОСА
Афсуски, жаҳон урушларига доим империялистик ва миллатчилик ғоялари сабабчи бўлган. Бу ғояларнинг юзага келишига эса иқтисодий-ижтимоий қийинчиликлар, очкўзлик ва асосийси ИЛМСИЗЛИК, ҳассани қайта йўқоттираверадиган сиёсий кўрлик сабабчи бўлади.
Бутун дунё империалистлар амбициялари мўлжалида, эҳтимол 3-жаҳон уруши ёқасида турган пайтда Марказий Осиё давлатлари олдида биргина йўл турибди. Бу БИРЛАШИШ, бир катта кучга айланишдир.
“Бизнинг Хитойга керагимиз йўқ”, “Россия бизнинг иттифоқчимиз, у бизни ҳеч қачон босиб олмайди”, “АҚШ ёки Ғарб бизни ҳимоя қилади” ва ҳатто “Туркия биз билан тенгма-тенг иттифоқдош бўлмоқчи” ва ҳоказо каби содда, беғубор ишончларга берилишимиз керак эмас. Юқорида айтган бир гапни эслатаман. Империяларда дўст, иттифоқчилар бўлмайди. Уларда мустамлакалар ва қарам давлатлар бўлади. Номини “Иттифоқ”, “тенг шерик”, “ҳамкор” ва ҳоказо деб чиройли қўйиб қўйгани билан, “итнинг номи маржон бўлиб қолмайди.
Бир империя орзусидагилар учун мустамлака бўлмасак ҳам қарам давлат бўлишимиз мумкин холос. Атрофимиз фақат империалистлардан иборат бўлгач, бизнинг ем бўлиб кетмаслигимизга фақат бирлашишимизгина чора бўлиши мумкин. Шунда ҳам ем бўлиб кетмаслигимизга 100% кафолат йўқ.
Дониёр Рўзметов
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
Telegram
Uch zamon
Дониёр Рўзметовнинг муаллифлик канали.
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
Каналда қўйиладиган постлар ва материаллар (иллюстрация суратлардан ташқари) канал муаллифига тегишли. Уларни кўчирганда, қисман ёки бутунлай фойдаланганда муаллиф кўрсатилиши шарт.
Алоқа учун @Uchzamongamaktub_bot
👍23🔥2❤1😢1
Фақат бир хил дунёқарашга эга, бошқаларнинг фикрлари, қарашларига тоқатсиз инсонлар учун кўзойнак 👁️😂
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉https://t.iss.one/uchzamon
😁15👍2🔥2
Қизларимиз ҳар йили иштирок этадиган ва жуда фаол турнирни деярли ҳеч ким кузатмайди ва ёритмайди. Марказий Осиё кубоги.
Бугун қизларимиз Тожикистонга қарши ўйнайди. Ўтган куни Эронни мағлуб этган эди. Уларнинг ўйинлари ҳатто Ютубда бепул эфирга узатилади.
Каналга обуна бўлинглар, маълумотни тарқатинглар ва қизларимизни қўллаб қувватланглар.
https://www.youtube.com/live/pAK005JGvW4?si=Ilgms0f1VGfoa3hL

YouTube
UZBEKISTAN vs TAJIKISTAN | CAFA U17 WOMEN'S CHAMPIONSHIP 2025
CAFA U17 WOMEN'S CHAMPIONSHIP 2025
#football #sports #womens #fifa #cafa #afc #uzbekistan #tajikistan

👍8❤3
Uch zamon
Қизларимиз ҳар йили иштирок этадиган ва жуда фаол турнирни деярли ҳеч ким кузатмайди ва ёритмайди. Марказий Осиё кубоги. Бугун қизларимиз Тожикистонга қарши ўйнайди. Ўтган куни Эронни мағлуб этган эди. Уларнинг ўйинлари ҳатто Ютубда бепул эфирга узатилади.…
Қизларимиз Тожикистонни 1-0 ҳисобида мағлубиятга учратишди.
Қизларимизни ғалаба билан табриклаймиз! ⚽️💪
Агар охирги ўйинда Қирғизистонни ютишса, турнир ғолиби бўлишади.
Навбатдаги ўйинда муваффақиятлар тилаймиз! 🙏

👍12🔥8❤3