Учкўприк тумани ҳокимлиги
4.36K subscribers
16.9K photos
1.87K videos
15 files
4.62K links
Учкўприк тумани ҳокимлигининг расмий канали

Веб-сайт: https://uchkoprik.uz/

Facebook: @uchthax

Youtube: youtube.com/uchkopriktumanihokimligi
Download Telegram
Навоий ва Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина

Учкўприк туманида мумтоз адабиётимизнинг икки йирик вакили – Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодларимиз мероси – беқиёс маънавий хазина” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими вакиллари, маънавият ва маърифат маркази фаоллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбир аввалида буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий ижоди ва ҳаёт йўли орқали бутун инсониятга улкан мерос қолдиргани, уни ўрганиш ёш авлодни комил инсон сифатида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида кенг нишонланиши таъкидланди.

Навоий ва Бобурнинг ҳаёт йўли, уларнинг ватанпарварлиги, ижоди, комилликка ундовчи асарлари, бетакрор шеърияти, улар илгари сурган ғояларнинг ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамиятга эгалиги ҳақида сўз юритилди.

Навоий ва Бобур ғазалларидан, рубоийларидан намуналар ўқилди, қўшиқлар ижро этилиб, шоирлар асарлари асосида яратилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Сана муносабати билан ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари тақдирланди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИБ: #Milliy_libos_chelenj

Миллий либос – миллий меросимиз


Миллий либослар халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданияти ва урф-одатларининг яққол тимсоли ҳисобланади. Ҳар бир гул, нақш ва мато халқимизнинг бой анъаналарини ифодалайди.

Келажак авлод учун миллий либосларимизни асрайлик ва қадрлайлик!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢Машҳурлар ўз хонадони хавфсизлигини 💪 "Қўриқлаш" хизматига ишонади.

Сиз ҳам мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз 📞1131 рақамига қўнғироқ қилинг ва махсус таклиф эгасига айланинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Биз серғайрат ёшларимизга ишонганимиз учун ўз олдимизга катта-катта мақсадлар қўймоқдамиз, маррани баланд олмоқдамиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади" - Президент

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари ёшлар тадбиркорлигида янги даврни бошлаб берадиган учта муҳим ҳужжат ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги, саноат ва сервис соҳаларида тадбиркор ёшлар учун имкониятлар кенгаяди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олис ҳудудларда хорижий тил марказлари очмоқчи ва тил ўрганмоқчи бўлган ёшлар қўллаб-қувватланади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Кам таъминланган оилада ҳеч бўлмаганда битта фарзанд олий маълумотли бўлиши учун зарур шароитлар яратамиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари билан учрашув ёшларимиз салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш йўлидаги тарихий воқеа бўлди
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Учкўприк туманидаги 49-умумтаълим мактабининг янги қурилган спорт зали зарур жиҳозлар билан таъминланмагани ҳақида маълумотлар тарқатилди.

Мазкур ҳолат Учкўприк тумани ҳокими ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 49-умумтаълим мактаби биноси 2009 йилда қурилган. 200 ўринга мўлжалланган мазкур таълим масканида 311 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олиб келаётган эди.

Шу сабабдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсат мажлисининг 2021 йил 12 апрелдаги 36-сонли баёнига асосан 49-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли қўшимча ўқув биноси, стадион ва 12х24 ўлчамдаги спорт зал қурилган, шунингдек, мавжуд 200 ўринли ўқув биноси мукаммал таъмирланган. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 5 миллиард 500 миллион сўм маблағ сарфланган.

Бундан ташқари, 2024-йилда чет тили ва информатика фанларини ўқитиш сифатини янада ошириш мақсадида мазкур мактабга 16 дона янги авлод компьютерлари, принтерлар ҳамда интерактив доскалар топширилган. Шунингдек, 2021-2024 йиллар давомида 49-умумтаълим мактабига 19 турдаги 109 дона спорт анжомлари етказиб берилган.

Ўрганиш давомида ўқувчи-ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкилланадиган мусобақалар самарадорлигини ошириш учун 2 дона теннис доскаси, 15 дона спорт тўшамаси, 2 дона баскетбол шити, 2 дона волейбол тўри, 4 дона бокс анжомига зарурат борлиги маълум бўлди.

Мактаб спорт зали учун зарур бўлган ушбу спорт анжомлари жорий йилнинг 1 март кунига қадар туман ҳокимлиги томонидан етказиб берилиши маълум қилинади.

Учкўприк туманидаги таълим муассасаларини, жумладан, 49-умумтаълим мактабини ҳам спорт анжомлари, мебеллар, замонавий компьютер техникалари билан жиҳозлаш ишлари белгиланган дастурлар асосида давом этади.