O'zLiDeP TV
195 subscribers
226 videos
183 links
O'zLiDeP фаолиятига оид видеолавҳалар канали

Расмий канал: https://t.iss.one/uzlidep
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳаси ва кейинги йилларга мўлжалланган бюджетнома ҳам янгиланган Конституциямиз талабларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилдик

Эътиборни қуйидаги учта масалага қаратамиз:

1️⃣ Президентимизнинг ҳудудларга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини ҳамда ҳудудларни иқтисодий ўсиш нуқталарини қўллаб-қувватлашга қаратилган молиялаштиришни амалга оширишни қўллаб-қувватлаймиз

2️⃣Бюджетдан ажратилаётган маблағларни самарали бўлиши ҳамда мақсадли сарфланиши устидан мутасадди вазирлик ва идоралар, ҳокимликларни масъулияти оширилишини ҳамда бюджет маблағларини олувчи ташкилотларда молиявий интизомга риоя этилишини назоратини кучайтириш лозим деб ҳисоблаймиз

3️⃣Партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар, фермерлар ва кластерлар манфаатларини устувор деб биламиз ва бу борада ажратилаётган маблағларни вақтида етиб бориши ва ажратилишини сўраймиз.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Аҳоли ихтиёридаги томорқа ер майдонларида ҳосилдорликни ошириш ва икки-уч марта ҳосил олиш борасида аниқ топшириқлар берилди

Мавжуд боғ ва ток қатор ораларида экин ташкил қилиниб, уларда тўқсонбосди усулида сабзавотлар экилади.

Шу орқали боғ эгалари ва уларда ишловчиларнинг давромади оширилади.

Бугунги кунда 356 минг гектар боғлар ва 133 минг гектар ток қатор ораларига экиш белгилаб олинган.

39 минг гектар фермер ва деҳқон хўжаликларида ноябрь оҳиригача тўқсонбосди усулида сабзавотлари экилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15146

Актам Хаитов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашувлари давомида Гулистон шаҳрида жойлашган Ҳалимова Худойбердиева номидаги ижод мактабида бўлиб, ушбу мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси мактаб директори ва ўқитувчилар билан мулоқотда Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари, жамиятда хотин-қизларнинг янада фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Еримиз, сувимиз чекланган. Президентимиз фақат ақл ва илм билан иш қилиш бўйича топшириқ берди.

Кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун эркинлик кенгайяпти. Бир-бирини танлашда фермер ҳам, кластер ҳам эркин бўлса ўртада бозор ишлайди.

Манфаатдорлик ошган сари фермерларнинг даромади кўпайса улар кўп тармоқли фермер бўлиб ҳам ерга пулини тикади, ҳам техникасини ва маҳсулотини кўпайтиради.

#uzlidep #Xaitov #munosabat #tahlilnoma

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Президентимиз суҳбат жараёнида Сурхондарё шароитида томорқалардан уч марта ҳосил олишга алоҳида эътибор қаратди.

Томорқа ер майдонларининг 42 минг гектарига тўқсонбости экинларини экиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинган. Декабрь ойи оҳиригача шу экинлар экилади.

Ҳозир деҳқонларга сифатли, сара уруғ кўчатлар етказиб бериш чоралари кўриляпти.

Президентимиз томонидан боғ қатор оралари бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган.

#uzlidep #Xaitov

O'zLiDeP расмий канали