TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.79K subscribers
8.36K photos
913 videos
10 files
6.71K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#биласизми #ер_кодекси

⚡️Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қуйидаги ўлчамларда ажратилади:

Деҳқон хўжалигини юритиш учун — 0,06 гектардан 1 гектаргача;

🔹Фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга:

▪️сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

▪️боғдорчиликка, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 3 гектар;

▪️пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 30 гектар;

▪️ғаллачилик ва сабзавотчиликка ихтисослашганларга — камида 10 гектар;

🔹 Агросаноат кластерлари, шу жумладан кооперация шаклидаги кластерлар учун:

▪️пахтачилик-тўқимачиликка ихтисослашганларга — камида 2000 гектар;

▪️ғаллачиликка ихтисослашганларга — камида 1000 гектар;

▪️сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашганларга — камида 200 гектар;

▪️боғдорчилик, узумчиликка ихтисослашганларга — камида 100 гектар;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_кодекси

⚡️Ўз ерингиздаги ҳуқуқингизни биласизми ?

Ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ва ер участкаси мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

▫️ ер участкасида ундан фойдаланиш мақсадига мувофиқ мустақил хўжалик юритиш;

▫️ ерларни суғориш ва уларнинг захини қочириш, агротехника ва бошқа мелиорация ишлари ўтказиш;

▫️ қишлоқ хўжалик экинларини, дов-дарахтларни суғориш ҳамда бошқа мақсадлар учун суғориш манбаларидан лимитларга мувофиқ сув олиш;

▫️ уй-жой бинолари, ишлаб чиқариш, маданий-маиший ҳамда бошқа иморатлар ва иншоотларни барпо этиш, ер участкаларидан фойдаланиш мақсади ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларни қайта қуриш ва бузиб ташлаш.

▫️ ер участкаси олиб қўйилган тақдирда унга етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;

▫️ ер участкасини ёки унинг бир қисмини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча фойдаланишга ва ички хўжалик ижарасига бериш;

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#биласизми #ер_кодекси

⚡️Биласизми ер участкаси бўлинадиган ва бўлинмайдиган бўлиши мумкин.

🔹Ўзининг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ва ёнғинга қарши, санитария, экологияга оид, шаҳарсозлик ҳамда бошқа мажбурий нормалар ва қоидаларни бузмаган ҳолда қисмларга бўлиш мумкин бўлган ва бу иш амалга оширилганидан кейин ҳосил бўлган қисмларнинг ҳар бири мустақил ер участкасини ташкил этиши мумкин бўлган ер участкаси бўлинадиган ер участкаси ҳисобланади.

🔹Фойдаланиш мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram