TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.84K subscribers
8.3K photos
909 videos
10 files
6.66K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
#Оҳангарон_тумани

Туманнинг янги ҳокими Абдурасул Абдуллаев сўзга чиқиб, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бор куч-ғайратини сафарбар этишини билдирди.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов, ўз навбатида, бу ишларда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман сектор раҳбарлари биргаликда ишлаши, янги раҳбарга ҳар жиҳатдан ёрдам бериши шартлигини таъкидлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
#Оҳангарон_тумани

Оҳангарон чорвачилик ҳудудига айланади

🔹Оҳангарон туманидаги “Абдураҳим ота” масъулияти чекланган жамиятида чорвадорлар учун ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

🔰Туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев, ҳоким ўринбосари Тўлқин Тўраев, туман прокурори Иқболжон Қамбаров, соҳа мутахассислари ҳамда ташкил этилаётган чорвачилик комплекси лойиҳалари эгалари иштирок этган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 октябрдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи, иш жараёнидаги камчиликлар ҳақида сўз борди.

❇️Семинар давомида “Абдураҳим ота” МЧЖ томонидан бажарилган ижобий ишлар намуна тарзида намойиш этилиб, лойиҳачилар комплексда амалга оширилаётган қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#халқ_билан_бирга #мурожаат #Оҳангарон

Оҳангаронлик фуқаро Х.Уралованинг дала ҳовлисининг кадастр паспортини шакллантирилишида амалий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#бизнинг_манзиллар #Оҳангарон

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ва туман бўлими
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилояти
Оҳангарон шаҳар ва туман филиали

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш кунлари:
ҳар куни, соат 9:00 дан 18:00 гача

🏢Манзил: Тошкент вилояти,Оҳангарон шаҳри, Шодлик кўчаси, 1-кичик ноҳия, 1-уй
☎️Мурожаат учун телефон: 70-645-18-09

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#ер_назорати #Оҳангарон

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими мутахассислари томонидан олиб борилган мониторинглар давомида фуқаро Х.Исматов томонидан Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙ Янгиовул худудида жойлашган давлат заҳираси ихтиёридаги 0,12 гектар ер майдонида ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз қурилиш ишлари олиб борилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат ўз вақтида тўхтатилиб, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдони фуқаронинг ўз ҳоҳишига кўра жойида бартараф этилди

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#ер_назорати #Оҳангарон

📌Ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади

📍Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан "Ноғайқўрғон" мфй ҳудудида фуқаро А.Холбаев томонидан давлат заҳирасидаги 0,12 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуний қурилиш қилинганлиги аниқланди.

⚡️Ушбу ҳолат инспекторлар томонидан назоратга олиниб, қурилмаларнинг фуқаро томонидан бартараф этилиши таъминланди ҳамда фуқарога ПФ-6243-сонли фармонга асосан e.auksion дастури орқали белгиланган тартибда ер сотиб олиш имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, ажратилган ер участкасига туташ бўлган ва туташ бўлмаган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш
фуқароларга БҲМнинг бир юз эллик баравари
мансабдор шахсларга эса — уч юз баравари миқдорда
жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупцияга_қарши #огоҳлик #Оҳангарон

⚡️Ҳар "кадастрчиман" деганга ишонманг ёхуд сохта кадастр ходими фош бўлди

Юқорида келтирилган ҳолатларни олдини олиш ва давлат хизматларида инсон омилини камайтириш мақсадида кадастр соҳасига оид бўлган барча хизматлар жойлардаги Давлат хизматлари марказлари орқали интеграция қилинган.

Кадастр хизматлари юзасидан кадастр идораларига боришингиз шарт эмас, фақатгина ДХМ ларга мурожаат қилинг.

❗️Фирибгарларга алданиб қолманг !

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Оҳангарон_тумани

⚡️Бугун бўлмаса, эртага !

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Ангрен шаҳридан Оҳангарон тумани Нуробод қўрғонига ўтган худудларда вилоят прокуратураси, Кадастр агентлигининг вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлими вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан мониторинг ўтказилди.

🔎Мониторинг давомида маҳаллий аҳоли томонидан ҳовли ер майдонларига қўшимча равишда ер майдонлари деворлар, сим сеткалар ёрдамида ўраб олинганлиги, нотурар жой қуриб олиш ҳолатлари аниқланган.

🔹Ушбу содир этилган ҳолатларнинг ҳеч бирида ерга эгалик қилувчи асосларнинг йўқлиги ва бир қанча қонун бузилиш ҳолатлари мавжудлиги маълум бўлди.

🔹Мазкур ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ томонидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, жойнинг ўзида қонун бузилиш ҳолатлари бартараф этилди.

❗️Мониторинг тадбирлари жойларда давом этмоқда, ушбу ҳолат бугун маълум бўлмаса, эртага кун келиб аниқланиши муқаррар эди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Оҳангарон_тумани

⚡️Жамоатчилик назорати натижаси

Сўнгги пайтларда йўл ёқасидаги автобекат савдо шаҳобчалари ва тадбиркорларнинг ўзбошимча ноқонуний қурилишлари аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан Оҳангарон тумани фуқароларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушди.

Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими ва тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ер қонунбузилиш ҳолатини содир этган шахслар огоҳлантирилиб, қурилмалар бартараф этилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#ер_назорати #Оҳангарон

⚡️Эссиз, "Увак" маҳалласидаги бинонинг увадаси чиқди

🔎Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими томонидан олиб борилган мониторинглар давомида Охангарон тумани, "Увак" МФЙ ҳудуди қишлоқ ҳўжалиги ер майдони шу худудда истиқомат қилувчи фуқаро С.Кулбабоев томонидан ўзбошимчалик билан эгалланиб, ноқонуни равишда молхона биноси қурилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат бўлим томонидан назоратга олиниб, фуқарога ер қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда расмий огоҳлантириш хати берилди.

Натижада қурилма ўз муддатида ер қонунбузилиши содир этган шахс томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилиши таъминланди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #Оҳангарон

⚡️Кадастр тизимида кўп йиллар меҳнат қилган фаҳрийлар билан учрашув

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#LIVE #халқ_билан_бирга #сайёр_қабул #Оҳангарон

⚡️МУРОЖААТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА


Айни дамда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилаётган оммавий сайёр қабулда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси раҳбарлари бошчилигида жисмоний ва юридик шахсларнинг кадастр соҳасида юзага келаётган муаммолари ўрганилмоқда.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
#ер_назорати #Оҳангарон_тумани

⚡️Оҳангаронда 231 гектар ер майдони ўзбошимча эгалланган

Кадастр агентлиги Оҳангарон туман бўлими томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида жорий йилнинг бугунги кунига қадар 208 та ҳолатда жами 231 гектар ер майдони ўзбошимча эгаллангани маълум бўлди.

Аниқланган ҳолат юзасидан

🔹65 та шахсга нисбатан огоҳлантириш берилган;
🔹24 та ҳолатда судга даъво аризалари киритилган;
🔹25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

138 та ҳолатда жами 223,6 гектар ер майдони қонунбузилиш ҳолатларини содир этган шахслар томонидан бартараф этилишига эришилган.

❗️Эслатма, Ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, жавобгарликдан озод этилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда #ер_назорати #Оҳангарон

⚡️Ер назорати тадбирлари. Оҳангарон тумани

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram