TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.83K subscribers
8.32K photos
910 videos
10 files
6.68K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_хабари

Ўзбошимчалик билан ўзлаштирилган ерларни ва давлат эҳтиёжи учун ерларни олиб қўйиш БИР МАСАЛАМИ?

Бу ҳақда видеоблог орқали жавоб берамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Коронавирус сабаб айрим чекловлар ўрнатилди

Бугун, 15 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида шошилинч йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда белгиланишича, коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча ОТМ талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.

Бундан ташқари, Наврўз умумхалқ сайллари ўтказилмайди. Шунингдек, оммавий маросимлар, жумладан, улоқ-кўпкари, кураш ва бошқа одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар вақтинча бекор қилинади.

Шу билан бирга 16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқишлари, чет эл фуқаролари Ўзбекистонга кириши вақтинча тўхтатилади. Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга қайтишлари мумкин бўлади, қайтгандан кейин 14 кунлик карантинда бўлишлари талаб этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги хабари

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги идоралар қуйидаги тартибда иш фаолиятига ўтади:

👉 Адлия вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар адлия бошқармалари, туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта ёки ишонч телефонлари орқали амалга оширилади (электрон почта манзиллари ва ишонч телефонлари рўйхати ҳаволаси: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98928/);

👉 Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади;

👉 ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади;

👉 Нотариусларга мурожаат қилиш фақат кечиктириб бўлмайдиган зарурият юзага келганда (биринчи навбатда васиятнома, ишончнома, гаров, ипотека бўйича) e-notarius.uz сайти орқали тегишли нотариусга ҳужжатларни олдиндан электрон шаклда тақдим этиш ва электрон навбатга ёзилиш орқали амалга оширилади.

❗️Эслатма: Фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилади. Бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозим.

Ушбу вақтинча чекловлар “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 176-сон қарори ва Давлат санитария назоратини амалга оширувчи органларининг тегишли тавсияларига асосан жорий қилинмоқда.

Шунингдек, юқоридаги Ҳукумат қарорига асосан, идоралардаги аксарият аёл ходимлар боғча ёшидаги фарзандларига қараш учун меҳнатга лаёқатсизлик бўйича вақтинчалик таътилга чиқарилганлиги ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтганлиги сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкин.

Келиб чиқиши мумкин бўлган айрим ноқулайликлар учун Сизлардан аввалдан узр сўраган ҳолда адлия идораларига фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўраймиз!

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Саломат бўлинг!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Махсус рухсатномани қаердан олса бўлади?

Махсус рухсатнома Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz), шу билан бирга Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида Давлат хизматлари марказлари томонидан берилади. Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

Махсус рухсатнома Марказга ташриф буюришдан олдин, марказга олдиндан телефон қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилганидан сўнг қабул қилинади.

Аввалдан рўйхатдан ўтмаган юридик ва жисмоний шахсларнинг аризалари кўриб чиқилмайди.

Давлат хизматлари марказлари телефон рақамлари 29 март соат 08:00 да эълон қилинади.

Биринчи навбатда озиқ овқат ва дори-дармон ташувчи юридик шахсларнинг, кейин эса жисмоний шахсларнинг аризалари қабул қилинади.

❗️ Махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатьиян ман этилади ва тартиб бузилган ҳолатларда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Уруш қатнашчиларига 10 млн пул мукофоти берилади

“Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти белгиланди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотлари тантанали равишда топширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

Биринчидан,
жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

Иккинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Учинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

Тўртинчидан
, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

Бешинчидан
, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Қонун билан Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, Жиноят кодекси “Ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бўзиш” учун жавобгарлик белгиланган беш қисмдан иборат 173-1-моддаси билан тўлдирилмоқда.

Ушбу модданинг биринчи қисмига кўра, ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий ишлар ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазо белгилаш назарда тутилмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сайловларни октябрь ойида ўтказиш таклиф қилинди

📋 Сенат томонидан “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📌 Шунга кўра, Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда.

☑️ Хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларини дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби, чет давлатларда сайловчилар яшаётган ёки ишлаётган жойида кўчма қутиларда овоз беришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда.

🔰 Шунингдек, қуйидаги ўзгартишлар киритилмоқда:
сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш тақиқланмоқда;
сиёсий партиялар томонидан сайловдан олдин оралиқ ва сайловдан сўнг якуний молиявий ҳисоботларни, шунингдек Ҳисоб палатасининг партиялар фаолиятини текшириш натижаларини эълон қилиш тартиби жорий этилмоқда.

❗️Киритилаётган ўзгартишлар билан сайловларни октябрь ойида ўтказиш таклиф қилинди.

▫️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqaxborot