TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
4.75K subscribers
8.65K photos
933 videos
10 files
6.96K links
Toshkent viloyati kadastr boshqarmasi rasmiy kanali

Manzil: Toshkent viloyati, Nurafshon shahri, Toshkent yo‘li ko‘chasi, 24-uy

[email protected]

👨‍💻 Murojaat uchun:
@Tosh_vil_kadastr_murojaat_bot
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

6 апрелдан скутер ва велосипедда ҳаракатланиш вақтинча чекланади

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 4 апрелдаги навбатдаги йиғилишида коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

Биринчидан,
жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

👉 шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

👉 ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

👉 65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

Иккинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

Учинчидан
, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

Тўртинчидан
, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

Бешинчидан
, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

❗️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
Cолиқ тўловлари бўйича енгилликлар:

- мол-мулк, ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш 6 ой муддатга КЕЧИКТИРИШ ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби қиритилди;

- туризм корхоналари йил якунига қадар ер ва мол-мулк солиғи ТЎЛАМАЙДИ;

- ижтимоий солиқни эса амалдаги 12 фоиз ўрнига 1 фоизли ставкада тўлайди;

- кичик бизнес субъектларининг товар айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган ҳолда ҚҚСни ҳар ойда эмас, 3 ойда бир марта тўлайдиган бўлди;

- товарларни сотиш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа камайган тақдирда, ижтимоий солиқни тўлаш 1 октябргача кечиктирилади ва кейинчпалик 6 ойда бўлиб-бўлиб тўланади.

Ушбу имтиёздан фойдаланиш учун шахсий кабинет орқали солиқ идорасига хабарнома юбориб қўйиши лозим бўлади.
Forwarded from Times.uz
📈Сводка на 11:50, 6 апреля:

🇺🇿Узбекистан
Заболевших - 390
Выздоровевших - 30
Летальных случаев - 2

Соседние страны:
🇷🇺Россия
Заболевших - 5 389 (+658)
Выздоровевших - 355 (+22)
Летальных случаев - 45 (+2)
🇰🇿Казахстан
Заболевших - 584
Выздоровевших - 42
Летальных случаев - 6
🇰🇬Кыргызстан
Заболевших - 147 (+3)
Выздоровевших - 9 (+3)
Летальных случаев - 1
🇨🇳Китай
Заболевших - 82 602 (+44)
Выздоровевших - 77 207 (+261)
Летальных случаев - 3 333 (+3)

В мире (ТОП-3):
🇺🇸США
Заболевших - 337 310 (+25 766)
Выздоровевших - 17 461 (+2 675)
Летальных случаев - 9 634 (+1 146)
🇪🇸Испания
Заболевших - 131 646 (+5 478)
Выздоровевших - 38 080 (+3 861)
Летальных случаев - 12 641 (+694)
🇮🇹Италия
Заболевших - 128 948 (+4 316)
Выздоровевших - 21 815 (+819)
Летальных случаев - 15 887 (+525)

🌏 МИР
Заболевших - 1 273 990 (+71 754)
Выздоровевших - 260 247 (+13 790)
Летальных случаев - 69 444 (+4 691)

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from TUPROQSIFATTAHLIL DUK
#hududlar_geografiyasi

Тошкент вилояти
Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. Республиканинг шимоли-шарқида жойлашган. 1938 йил 15 январда ташкил қилинган. Шимол ва шимоли-ғарбдан Қозоғистон Республикаси, шимоли-шарқдан Қирғизистон Республикаси, шарқдан Наманган вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва жануби-ғарбдан Сирдарё вилояти билан чегарадош.

Майдони: (Тошкент шаҳри майдонисиз) 15,3 минг км².
Маркази: Тошкент шаҳри (41°18′ ш.к. 69°16′ шқ.уз)
Аҳоли сони: 2 миллион 898 минг 500 кишидан ортиқ (01.01.2019 йил)
Маъмурий тузилиши: 15 та туман, 16 та шаҳар ва 95 та шаҳарча
Йирик шаҳарлари: Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен

https://t.iss.one/TSTM_DUK
#ер_назорати
Ноқонуний қурилмалардан ташқари ноқонуний экинлар ҳам назоратга олинмоқда.

Тошкент вилояти Ер ресурслар ва давлат кадастри бошқармасининг Ердан фойдаланиш ва уни муҳофоза қилишни назорат қилиш шўъбаси томонидан нафақат ноқонуний қурилмалар шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатлари ҳам доимий назоратга олинган.
Жумаладан Пискент тумани А.Дўстбеков ҳудудида суғориладиган экин майдонларида ноқонуний қурилиш ва 2020 йил ҳосили учун пахта етиштирадиган контурлар қаровсиз ҳолатдалиги аниқланди;
Бекобод тумани Навбаҳор ҳудуди "Маҳмудбек Санжарбек" фермер хўжалиги томонидан 4,0 гектар майдонга белгиланмаган экин, "Эгамберди Абдузокир" фермер хўжали томонидан 0,80 гектар ер майдонига ноқонуний экин экилганлиги, Бекобод худуди "Эсонов Холикул" фермер хўжалигитомонидан 1,0 гектар ноқонуний маккажўхори экилганлиги, "Алишер Асадбек Умид" фермер хўжалигида чигит экиладиган контурга ноқонуний равишда беда экилганлиги аниқланди.

https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
⚡️Toshkent viloyatida bir odam 52 kishiga koronavirus yuqtirgani ma’lum qilindi.

Batafsil — https://dy.uz/akXES
Тошкент вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш вазирининг коронавирус инфекциясини юқтирган бир бемор вируснинг яна 52 кишига юқишига сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотини рад этди.

https://www.gazeta.uz/uz/2020/04/06/tosh-vil/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz_uzb
Forwarded from Times.uz
Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 457 нафарни ташкил этмоқда.

------------------------

К этому часу в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 457.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
БОШ ПРОКУРАТУРА МУРОЖААТИ

Бош прокуратура
жорий йилнинг 4 апрелида короновирус кенг тарқалишининг олдини олиш, тегишли хизматларга мазкур касалликка чалинган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни тезкор равишда аниқлаш ва уларнинг бошқа фуқаролар билан мулоқотини чеклаш бўйича кўмаклашиш чораларини белгилади.

Жумладан, Бош прокуратурада короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича идоралараро Штаб, ҳудудларда эса, идоралараро ишчи гуруҳлар тузилди.

Мазкур гуруҳлар короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан тегишли суриштирув ишларини ўтказади, уларнинг эпидемиологик маршрути, ким билан қачон, қаерда мулоқотга киришганини аниқлайди.

Фурсатдан фойдаланиб, Бош прокуратура фуқароларимиздан бугундан бошлаб ўзларининг кундаликларини юритишларини сўрайди.

Ҳар бир фуқаро қачон, ким билан, қаерда ва қай тарзда мулоқот қилганини ёзиб бориши мақсадга мувофиқдир.

Бу маълумотлар аввало, касалликнинг олдини олиш, унинг тарқалишига чек қўйиш, пировардида минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Короновирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасини аниқлаш бўйича Бош прокуратурадаги Штаб, ҳудудлардаги ишчи гуруҳлар инфекциянинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, унинг мудҳиш оқибатларининг олдини олиш борасида барчани ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликка чақиради.

Манба: @uzbprokuratura

2020 йил 7 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 472 нафарни ташкил қилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
COVID-19 пандемияси статистикаси

Дунё бўйлаб қайд этилган ҳолатлар: 1 274 923
Вафот этганлар:
69 479
Тузалганлар: 260 484

1. 🇺🇸АҚШ - 337 620
2. 🇪🇸Испания - 131 646
3. 🇮🇹Италия - 128 948
4. 🇩🇪Германия - 100 123
5. 🇫🇷Франция - 90 780
6. 🇨🇳Хитой - 82 626
7. 🇮🇷Эрон - 58 226
8. 🇬🇧Буюк Британия - 48 440
9. 🇹🇷Туркия - 27 069
10. 🇨🇭Швейцария - 21 100

06.04.2020 7:45 даги маълумот. Жон Хопкинс университети





@tvkad
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди.

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш борасида қатор қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилшгани сир эмас. Бундай хатти-ҳаракатлар оқибатида, фуқароларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари поймол этилиб, шу ерларда жойлашган кўчмас мулкларининг дахлсизлигига путур етмоқда.

Ўрганишлар шуни кўрсатдики, 1 244 ҳолатда кўчмас мулк объектлари баҳоланмаган, 430 та кўчмас мулк объектлари тегишли компенсация берилмаган ҳамда 846 ҳолатда кўчмас мулк объектлари уларнинг мулкдорларини хабардор этилмаган ҳолларда ўзбошимларча бузиб ташланган. Шунингдек, 1 388 ҳолатда мулкдорларни хабардор қилиш муддати бузилган. Бундан ташқари, ер участкаларининг давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши жараёнида мутаносиб компенсация тақдим қилинмаслиги натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ерга бўлган ҳуқуқлари бузилаётгани мулк ҳуқуқи дахлсизлигига таъсир қилаётган асосий омил сифатида намоён бўлмоқда.

Юқоридаги камчиликларнинг олдини олиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 7 апрель куни бўлиб ўтган мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Депутатларнинг қайд этишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ер участкасини олиб қўйиш тартибига риоя этмаган ҳамда бунинг оқибатида мулкдорларга зарар етказганлик учун жавобгарликни кучайтириш орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқи кафолатлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш имконини беради.

Савол-жавоб, муҳокамалардан сўнг мазкур қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.

Манба:parliament.gov.uz

Каналга уланиш👇👇👇
😷😷😷https://t.iss.one/tvkad
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
⚡️Toshkentda karantin vaqtida “eplab” ko‘chada niqobsiz yurgan qiz va 2 yigit 15 sutkaga qamaldi.

Batafsil — https://dy.uz/7YR8S
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
O‘zbekistonda 8-aprel kuni shamol tezligi kuchayib, ba’zi joylarda qor aralash yomg‘ir yog‘ishi mumkin.

Batafsil — https://dy.uz/0gFuI

👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAbWJTvsxQMEwCqsQTu5Hg
Forwarded from TGStat Bot
t.iss.one/tvkad kanali statistikasi